Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 15 / Солиқ имтиёзлари

Сифатни яхшилашга инвестиция киритинг

ВМнинг 22.07.2004 йилдаги 349-сон Қарорининг ­4-банди, Президентнинг 17.06.2009 йилдаги ПФ-4116-сон Фармонига 3-илованинг 10-банди ва Президентнинг 26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон Қарори 7-бандида назарда тутилган, фойда солиғи ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базаларни сифатни бошқариш системаларини жорий этиш ҳамда қўллаб-қувватлашга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтириш бўйича назарда тутилган имтиёзлар қандай қўлланади? Инвестицияланадиган сумма тўлиқ қайтариладими ёки қисман? Ушбу имтиёзлар қўлланишини асослаш учун солиқ инспекциясига қандай ҳужжатларни тақдим этиш лозим?

Л.Бобоев,

бўлим бошлиғи.

 

– Ўз корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этаётган солиқ тўловчилар учун имтиёзлар назарда тутилган.

Солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибини қўллайдиган корхоналар учун имтиёзлар Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (22.07.2004 йилдаги 349-сон) билан белгиланган. Унга кўра фойда солиғини ҳисоблашда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиши ва уларни қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган инвестициялар суммасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда камайтирилади. Ушбу имтиёз муддатсиз хусусиятга эга (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг солиқ имтиёзлари берадиган, муддатсиз характерга эга бўлган ва ўзининг амал қилишини сақлаб қоладиган қарорлари рўйхати1).

Мазкур имтиёз Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китобга 6-илова «Солиқ солинадиган фойдани камайтириш»да акс эттирилади2.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган хўжалик юритувчи субъектлар учун ушбу имтиёз Солиқ кодексининг 356-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган. У маблағларни сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказишга, шунингдек лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга йўналтирган корхоналарга берилган.

Уларда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш 5 йил мобайнида кўрсатилган мақсадларда йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига амалга оширилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси; Президентнинг 26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон Қарорининг 7-банди).

Корхоналар сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш харажатлари амалга оширилган солиқ даврида имтиёзни қўллай бошлашлари мумкин.

Ушбу имтиёз ЯСТ бўйича ҳисобот шаклларида3 ҳам ҳисобга олинган. Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловаларда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани инвестицияларга, шу жумладан сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтириш назарда тутилади.

Хулосада шуни таъкидлаш лозимки, сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш харажатлари бирламчи ҳужжатлар (шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари ва ҳоказо) билан тасдиқланиши керак. Солиқ органларига имтиёз қўллаш ҳуқуқини тасдиқлайдиган бирор-бир ҳужжатларни тақдим этиш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган. Унинг асослилиги камерал ёки режали текшириш пайтида назорат қилинади.

 

1Президентнинг 17.06.2009 йилдаги ПФ-4116-сон Фармонига ­3-илова.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 1-илова (бундан кейин – 2439-сон Қарор).

32439-сон Қарорга 13-илова.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2032 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика