Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 15 / Божхона

Банк рухсатнома беради

Самолётда қанча хорижий валюта олиб ўтиш мумкин? «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК сайтида ёзилишича, резидентларга рухсатнома олмасдан 2 000 АҚШ долларига эквивалент суммани олиб ўтишга рухсат берилади. Тушунишимча, 2 000 $ дан кам суммани ҳеч бир маълумотномасиз олиб ўтса бўлади. Агар бундан кўп сумма бўлса, банкнинг рухсатномаси керак. Уни қандай қилиб олиш мумкин? Кўпи билан қанча валютани олиб ўтса бўлади? Валютанинг муайян суммасидан бир фоиз йиғим ундирилиши тўғрими?

Т.Ким.

 

– Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага1 (бундан кейин – 716-сон Йўриқнома) кўра резидентларга 2 000 АҚШ долларига эквивалент миқдор доирасида рухсатнома олмасдан нақд хорижий валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади. Бунда шуни ёдда тутиш лозимки, олиб чиқиладиган хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида албатта ёзма равишда декларациялаши керак.

2 000 АҚШ долларига эквивалент миқдордан ортиқча хорижий валюта суммасини фақат ЎзР Марказий банки ёки ваколатли банкларнинг 09006-сон шаклдаги рухсатномаси билан олиб чиқиш мумкин. 5 000 АҚШ долларига эквивалент миқдордан ортиқча сумма учун эса ЎзР МБнинг 09006-1-сон шаклдаги рухсатномаси талаб қилинади.

Резидент томонидан белгиланган 2 000 АҚШ долларига эквивалент меъёрдан ортиқча нақд чет эл валютасини олиб чиқиш учун асос бўлиб банк рухсатномаси ҳисобланади, у назорат мақсадлари учун божхона органининг йиғмажилдларида қолади.

 

Нақд хорижий валютани олиб чиқишга рухсатномани бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди.

 

БАНК МАЪЛУМОТНОМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар – резидентларга нақд хорижий валютани мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомга2 кўра МБнинг 5 000 АҚШ долларига эквивалент миқдордан ошувчи нақд хорижий валютани республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномасини олиш ҳуқуқига: ЎзР Ҳукуматининг қарорларига биноан; хорижий давлатларга доимий яшаш жойига; хизмат сафарига; таълим олиш ва даволанишга; сайёҳлик сафарларига ва бошқаларга борадиган жисмоний шахслар – Ўзбекистон резидентлари эгадирлар.

Банк маълумотномасини олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза, унда жисмоний шахснинг фамилияси, исми-шарифи; жисмоний шахс яшайдиган манзил; олиб чиқилаётган нақд хорижий валюта суммаси; хорижга чиқишдан мақсад; хорижда нақд хорижий валюта ишлатишдан мақсад; жўнаб кетиш ва келиш санаси кўрсатилади;

паспорт ва паспорт варақлари нусхаси, уларда қуйидагилар кўрсатилади: паспорт серияси, рақами ва берилган санаси; паспорт берган орган; республика ҳудудидан чиқиш ҳуқуқи тўғрисида Виза ва рухсатномалар бўлимининг белгиси (агар талаб қилинса); хорижий давлатнинг келиш визаси (агар виза режими белгиланган бўлса); республика ҳудудида қайд этилганлиги тўғрисида белги;

нақд хорижий валюта қонуний тарзда харид қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нақд сўмни алмаштирганлиги тўғрисида пул алмаштириш пунктининг маълумотномаси ёки ваколатли банкнинг ҳисобварақлар ва омонатлардан хорижий валюта олинганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар);

хорижга чиқиш мақсадини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар.

Жисмоний шахслар аризаларини кўриб чиқиш муддати – ҳужжатлар Марказий банкка келиб тушган санадан бошлаб 10 кундан кечиктирмай. Бунда барча кўрсатилган ҳужжатлар тегишли тарзда расмийлаштирилган ва нотўғри ёки бузилган маълумотларни ўз ичига олмаган бўлиши;

жисмоний шахснинг чиқишдан мақсади юқорида кўрсатилган мақсадлардан бирига мувофиқ келиши керак.

Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгач, улар Низом талабларига мувофиқ бўлса, Марказий банк томонидан 09006-1-сон шакл бўйича жисмоний шахсга нақд хорижий валютани республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатнома берилади. Уни Марказий банк раисининг валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилишига масъул бўлган ўринбосари имзолайди.

 

Нақд хорижий валюта олиб ўтилаётганда божхона йиғими ундирилмайди. Шуни эслатиш лозимки, Президентнинг 19.06.2001 йилдаги ПФ-2887-сон Фармони билан 2001 йилнинг 1 июлидан бошлаб жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларидан улар олиб келган нақд хорижий валютанинг 10 000 AҚШ долларидан зиёд қисмидан 1% миқдорида бож тўлови олиниши бекор қилинган.

 

1МБ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 7.05.1999 йилда 716-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2МБ бошқарувининг АВ томонидан 3.07.2003 йилда 1253-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган. 

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2303 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика