Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 15 / Солиқ имтиёзлари

Бир текис ставкадан прогрессив солиқ сари

18 мартда Россия Давлат думасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ошириш тўғрисида яна бир қонун лойиҳаси киритилди. Унда таклиф этилаётган прогрессив шкала ЖШДСнинг 3 ставкасини – 13, 30 ва 50% – назарда тутади.

 

Қонун лойиҳасига кўра ойига 400 минг рублгача бўлган даромадлардан солиқ 13%ни ташкил қилади. 1 млн рублга қадар даромад олинганда дастлабки 400 минг рублга 13%лик ставкада, қолганига 30%лик ставкада солиқ солинади. 1 млн рублдан ошадиган даромадлардан 50% олиш таклиф этилмоқда.

Тузатишларнинг муаллифлари уларнинг зарурлигини ЖШДСнинг прогрессив шкаласи кўп мамлакатларда жорий этилганлиги, Россияда мавжуд бўлган бир текис шкала иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш эҳтиёжларига жавоб бермаслиги билан изоҳлаяптилар.

Бир нечта нуқтаи назарнинг мавжудлиги ҳам жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш тизимини кўриб чиқишнинг долзарблигидан далолат беради. Чунончи, 13 мартда Давлат думасига ЖШДС ставкасини 16%гача ошириш тўғрисида лойиҳа киритилди. Молия вазирлиги ушбу таклифни қўллаб-қувватламаганлиги маълум.

www.gazetaunp.ru.

 

Ўзбекистон амалиёти. Мамлакатимизда аввал-бошдан солиқ солишнинг прогрессив шкаласи белгиланган, у амалда ҳар йили такомиллаштирилиб боряпти. ЖШДСнинг энг юқори ставкаси 45%ни ташкил қилган (2000 йилгача). Жорий йилга солиқ солиш шкаласи Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарори билан белгиланган.

Ноль даражали ставканинг жорий этилиши қонун ҳужжатларидаги янгилик бўлди, у ойига энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан ошмайдиган даромадларга қўлланади. 8,5%ни ташкил этадиган энг кам ставка ЭКИҲнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдордаги; 17%лик ўртача ставка ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдордаги; ­23%ни ташкил этадиган энг юқори ставка ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошадиган суммадаги даромадларга қўлланади. Солиқ солиш мақсадида бутун йил мобайнида солиқ даври бошида – 1 январда белгиланган ЭКИҲ қўлланади. ЖШДС ҳар ойда ортиб борувчи якун билан, йил бошидан даромадлар ҳисоблаб ёзилишига қараб ҳисоблаб ёзилади.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 1500 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика