Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 15 / Солиқ имтиёзлари

Сотувчилик ва фермерликни бирга олиб борсангиз

Корхона Тошкентда чакана савдо билан шуғулланади ва Тошкент вилоятида фермерлик фаолияти билан шуғулланмоқчи. Ушбу фаолиятга ЯСТ солинадими ва қандай ставкада?

Г.Жетибаева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Ходимларнинг сонидан қатъи назар савдо корхоналари ЯСТни тўловчилардир (Кодекснинг 350-моддаси).

Агар корхонада ўтган йил якунлари бўйича асосий фаолият тури савдо фаолияти бўлса, у ҳисобот йили бошидан бошлаб ЯСТ тўлаши керак ва бутун йил мобайнида, унда асосий фаолият сифатида савдо фаолияти сақланиш-сақланмаслигидан қатъи назар, уни тўлаш ҳуқуқини сақлайди (Кодекснинг 352-моддаси).

Агар ЯСТ тўловчи корхона турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ЯСТ ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланса, у шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда тегишли ставкалар бўйича ЯСТ тўлаши керак. Бунда Кодекснинг 132-моддаси бўйича бошқа даромадларга асосий фаолият тури учун белгиланган ставкада солиқ солинади (Кодекснинг 353-моддаси).

Шу тариқа, агар чакана савдо корхонангизнинг асосий фаолият тури бўлса, фермерлик билан шуғулланишдан олинган ялпи тушумга 6%лик ставкада ЯСТ солинади (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 10-1-илова).

Ягона ер солиғи солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товари ишлаб чиқарувчилари бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб беришлари керак (Кодекснинг 362-моддаси):

 ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлиши;

 қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлиши;

 қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этиши.

Агар ўтган солиқ даври (календарь йил) якунлари бўйича қишлоқ хўжалиги фаолияти реализациянинг умумий йиллик ҳажмида устун турса, сиз танлаш ҳуқуқисиз ягона ер солиғи тўловчисига айланасиз. Бундай ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият бўйича (масалан, чакана савдо) ЯСТ ёки қатъий белгиланган солиқ тўлайсиз (муайян фаолият турлари бўйича) (Кодекснинг 363-моддаси).

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

 

Асосий фаолият тури деб юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти эътироф этилади.

Кодекснинг 22-моддаси.

Прочитано: 2152 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика