Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 15 / Амалий бухгалтерия

Фойдани контейнерларда юкланг

2014 йил якунлари бўйича хусусий корхона 324 млн соф фойда олди. Унинг омборида сув эмульсия бўёқлари ва қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш учун 10 567,2 минг сўмлик хом ашё бор. Корхона норентабеллиги туфайли анчадан бери ушбу маҳсулотни ишлаб чиқармайди, бошқа қурилиш материалларини ишлаб чиқаради.

Муассис юқорида кўрсатилган кераксиз хом ашё кўринишида унинг таннархи бўйича дивиденд олиши (у бунга рози) ва бу билан омбордаги қолдиқни тугатиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Дивидендни қандай материаллар ва хом ашё билан тўлаш тақиқланган?

О.Аҳатов, бош бухгалтер.

 

– Корхонангиз фаолияти «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонун (11.12.2003 йилдаги 558-II-сон, бундан кейинҚонун) билан тартибга солинади. Мулкдор – битта жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижорат ташкилоти хусусий корхона деб эътироф этилади (3-модда).

Қонуннинг 24-моддасига кўра хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди.

Хусусий корхона мулкдори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хусусий корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш;

хусусий корхонага тегишли мол-мулкни бошқа шахсга бериш, ижарага бериш, гаровга қўйиш, бошқа юридик шахсларнинг устав фондига ҳисса сифатида киритиш ёки ушбу мол-мулкни бошқача усулда тасарруф этиш (15-модда).

Шу тариқа, муассис хусусий корхона тўлаши керак бўлган барча солиқлар тўлангандан кейин унинг тасарруфида қоладиган фойда ҳисобига сув эмульсия бўёқлари ва қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш учун хом ашёни олишга ҳақли. Бунинг учун тегишли ҳужжатларни: корхона муассиси аризаси, унинг қарори (унда берилаётган материаллар қийматини кўрсатиш лозим), қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва бошқаларни расмийлаштириш зарур. Материаллар қиймати хусусий корхона мулкдори – жисмоний шахснинг мулкий даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 8-банди), унга Кодекснинг 179-моддаси 6-бандига кўра ЖШДС солинмайди. Материаллар таннархи бўйича чиқиб кетганда корхонада даромад юзага келмайди. Материалларни муассисга (иштирокчига) фойда тўлаш ҳисобига бериш эса реализация қилиш обороти деб эътироф этилади (Кодекснинг 199-моддаси) ва унга ҚҚС солинади (ҚҚС тўловчиларида).

Ушбу операцияни расмийлаштириш чоғида бухгалтерия ҳисобида намунавий проводкалар қўлланади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (минг сўм)

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Бирламчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Фойда ҳисобланди

 

12 680,64

 

8710

 

6610

 

Қарор, муассис аризаси

 

Материалларни бериш акс эттирилди

 

12 680,64

 

6610

 

9220

 

Ҳисобварақ-фактура, қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

Материаллар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

10 567,2

 

9220

 

1050

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

ҚҚС ҳисобланди (солиқ тўловчилар томонидан)

 

2 113,44

 

9220

 

6410

 

Ҳисобварақ-фактура, қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

 

Қонун ҳужжатларида дивиденд ҳисобига бериш учун тақиқланган хом ашё ва материаллар рўйхати белгиланмаган.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2259 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика