Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 15 / Солиқ солиш

Ошхона ва автотранспорт учун газ

Ташкилотимиз нефть маҳсулотларини воситачилик асосида реализация қилишга шартнома тузди. Комитент Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) 22-илованинг 2-банди ва Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 5.02.2004 йилдаги 57-сон Қарорига 3-илова) 36-бандига асосланиб, уларга кўра очиқ биржа савдоларида автомобиль бензини ва дизель ёқилғисининг бошланғич нархи транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ҳисобга олинган ҳолда белгиланган чакана нархлар бўйича аниқланади, таннархга ушбу солиқ – бир тонна учун 385 200 сўмни – киритиб, чакана нархлар калькуляциясини тузди. Кўринадики, АЁҚШ (воситачи) истеъмол солиғини комитентга олдиндан тўлайди. Бироқ, Солиқ кодексининг 301-моддасига кўра, транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар охирги истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғисини реализация қилувчи, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали 1 литр бензин учун 290 сўмдан реализация қилувчи юридик шахслардир.

Уни аҳолига реализация қилганда воситачи ташкилот бензин истеъмолига солиқни тўлашдан озод қилинадими?

Т.Мухторов,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Корхонанинг асосий фаолияти маиший эҳтиёжлар учун ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси орқали юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун баллонлардаги суюлтирилган газни реализация қилиш ҳисобланади. Транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ тўлаш учун биз газни маиший эҳтиёжлар учун, транспорт воситалари учун ва ўз эҳтиёжларимиз учун реализация қилиш бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритамиз.

З.Тожибоев,

МЧЖ директори.

 

– Солиқ кодексининг (Кодекс) 301-моддасига кўра ушбу солиқни тўловчилар охирги истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслардир. Бунда Кодексда белгиланишича, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари деганда автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш, автомобилларга ёқилғи қуйиш ва автомобилларга газ қуйиш шохобчалари тушунилади, охирги истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.

1. Шу сабабли, агар сиз бензинни биржа орқали уни ўз эҳтиёжлари учун харид қиладиган охирги истеъмолчиюридик шахсга реализация қилсангиз, корхонангиз солиқ тўловчи бўлади. Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 22-иловага кўра 2015 йилда транспорт воситалари учун бензин истеъмолига солиқ ставкаси 1 литр учун 290 сўмни ташкил қилади.

Кейинчалик уни охирги истеъмолчилар (юридик ва жисмоний шахслар)га сотадиган автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларига реализация қилинган бензин ҳажмлари бўйича корхонангиз солиқ тўловчиси ҳисобланмайди, чунки мазкур реализация охирги истеъмолчига амалга оширилмаган.

Сизнинг ўз автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларингиз бўлган ҳолда компаниянгиз зиммасига АЁҚШ орқали реализация қилинган ҳажмлар қисмида солиқ тўлаш мажбурияти юкланади.

2. Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, аҳолини маиший эҳтиёжлар учун газ билан таъминлайдиган махсус корхоналар мавжуд, улар газни автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларига қараганда анча паст нархларда (ваколатли орган декларациялаган нархда) реализация қиладилар.

Агар газ автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаси орқали реализация қилинса, истеъмол солиғи сотилган суюлтирилган газнинг бутун ҳажмидан тўланади, чунки реализация автотранспорт воситаларига қуйиш учун назарда тутилган чакана нархларда амалга оширилади.

 

Дилшод СУЛТОНОВ,

эксперт.

 


РАСМИЙ ЖАВОБ

 

«Юридик ва жисмоний шахсларга маиший эҳтиёжлар учун баллонларда суюлтирилган газни реализация қилиш транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқ солиш объекти ҳисобланадими деган саволга жавобан Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилди:

 

– Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 301-моддасига мувофиқ транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар охирги истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслардир.

Бунда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари деганда автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш, автомобилларга ёқилғи қуйиш ва автомобилларга газ қуйиш шохобчалари тушунилади;

охирги истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.

Баён этилганлардан келиб чиқиб, агар:

корхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан берилган, юридик ва жисмоний шахсларнинг маиший эҳтиёжлари учун баллонларда суюлтирилган газни реализация қилиш ҳуқуқига доир тегишли лицензияга эга бўлса;

юридик ва жисмоний шахсларнинг маиший эҳтиёжлари учун баллонларни суюлтирилган табиий газ билан тўлдириш белгиланган техник хавфсизлигига риоя этган ҳолда, автомобилларни газ билан тўлдириш шохобчасидан алоҳида жойлашган техник соз газ билан тўлдириш ускунаси орқали амалга оширилса;

мазкур ускуна бўйича реализация қилинган газнинг алоҳида ҳисоби юритилса;

суюлтирилган табиий газнинг мазкур ҳажмлари бўйича транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқ ундирилмайди.

 

О.РУСТАМОВ,

Давлат солиқ қўмитаси
раисининг ўринбосари.

Прочитано: 2861 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика