Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 15 / Солиқ имтиёзлари

«Женерал моторс» учун имтиёзли аравача

Президентнинг «Хорижий инвестициялар иштирокида «Женерал Моторс Ўзбекистон» корхонасини барпо этиш тўғрисида»ги Қарори (21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон) билан бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҚҚС ва «Женерал Моторс Ўзбекистон» томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун ана шу корхоналар томонидан сотиладиган маҳсулотлар бўйича фойда солиғини тўлашдан, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий воситалар бўйича мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинганлар.

Катта энциклопедик луғатга кўра: «технологик жиҳозларзаготовкалар ва асбобларни ўрнатиш ҳамда маҳкамлаш, йиғиш операцияларини бажариш, заготовкалар, деталлар ёки маҳсулотларни ташиш учун мосламалар жамланмасидир».

«Женерал Моторс Ўзбекистон» учун асбоблар, идишлар, аравачалар ва мосламалар ишлаб чиқарувчи корхоналар Президентнинг ПҚ-800-сон Қарорида назарда тутилган имтиёздан фойдалана оладими?

«Женерал Моторс Ўзбекистон» ишлаб чиқарган автомобиллар учун улар реализация қилаётган маҳсулот ҚҚС ва фойда солиғи солишдан, уни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий воситалар мол-мулк солиғи солишдан озод қилинадими?

Е.Ким,

аудитор ёрдамчиси.

 

– Ҳақиқатан ҳам, Президентнинг «Хорижий инвестициялар иштирокида «Женерал Моторс Ўзбекистон» корхонасини барпо этиш тўғрисида»ги Қарори (21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон, бундан кейин – ПҚ-800-сон Қарор) 8-банди билан солиқ тўлашдан 5 йил муддатга озод этиш назарда тутилади:

«Женерал Моторс Ўзбекистон» – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилаётган барча солиқларни, шунингдек Республика Йўл жамғармасига мажбурий тўловларни тўлашдан;

бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар қўшилган қиймат солиғи ва «Женерал Моторс Ўзбекистон» томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун ана шу корхоналар томонидан сотиладиган маҳсулотларга фойда солиғи тўлашдан, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий воситалар қисмида мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинади.

Шу билан бирга «Женерал Моторс Ўзбекистон», «Ўзавтосаноат» АК, шунингдек ПҚ-800-сон Қарорга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича «Женерал Моторс Ўзбекистон» автомобилларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналар томонидан олиб келинадиган товарлар божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинади.

Жорий этилган имтиёзлар ПҚ-800-сон Қарорнинг 8-банди еттинчи хатбошисига кўра, 2017 йилнинг 31 декабригача узайтирилган.

ПҚ-800-сон Қарорда «бутловчи буюмлар», «материаллар» ва «технологик жиҳозлар» атамалари шарҳланмаган. Техник адабиётларнинг таърифига кўра технологик жиҳозлар – технологик жараённинг муай­ян қисмини бажариш учун технологик ускунани тўлдирадиган технологик жиҳозлаш воситалари ҳисобланади.

Бир томондан у шаклланаётган буюмларнинг конструктив хусусиятлари ва геометрик параметрларига боғлиқ ва индивидуал чизмалар бўйича тайёрланиши керак. Бошқа тарафдан эса, технологик жиҳозлар ўнлаб номларни тавсифлайдиган мосламаларнинг турли гуруҳларини ўз ичига олади. Улар жумласига «Женерал Моторс Ўзбекистон» кўрсатган параметрларга мувофиқ келадиган универсал мосламалар кириши мумкин.

Фикримизча, қуйидагилар солиқ имтиёзларини қўллашингиз тўғрилигининг асосий мезонлари ҳисобланади:

корхона бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчиси бўлиши;

унинг маҳсулоти «Женерал Моторс Ўзбекистон» автомобилларини ишлаб чиқаришда ишлатилиши, яъни у технологик регламентда (ёки технологик картада) назарда тутилиши керак.

Имтиёз қўллашни асослаш учун сизга «Женерал Моторс Ўзбекистон»нинг корхонангиз тайёрлаётган маҳсулотдан у автомобиллар ишлаб чиқаришда фойдаланаётгани хусусида расмий тасдиғини олишни тавсия қиламиз. Бунинг учун технологиялар ҳам тааллуқли бўлган тижорат сирини очиш шарт эмас. «Женерал Моторс Ўзбекистон» технологик жараёни регламенти бандини кўрсатиш ҳам мумкин. Фақат ҳужжатли тасдиққа эга бўлиб, сиз ПҚ-800-сон Қарорда тақдим этилган имтиёзни қўллай оласиз.


Анжелика НАМ,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2465 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2021-08-24 11:02:55, Гость_:
ПҚ-800 сонли 2008 йилда чиқарилган қарор ўз кучидами хозир ҳам ?

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика