Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 15 / Божхона

2 кг биологик фаол қўшимча

Бир муаммони ҳал этишда менга ёрдам берсангиз.

Менинг номимга АҚШдан 2 та оддий почта жўнатмаси (ҳар бири 1,8 кг дан) келиб тушди. Умумий оғирлиги роппа-роса 2 кг посилкаларда биологик фаол қўшимчалар (аминокислоталар, витаминлар ва балиқ мойи) ҳамда тиш пастаси ва совун бор. Божхоначилар биологик фаол қўшимчалар сони туфайли посилкаларни ушлаб қолганлар. Инспекторнинг айтишича, уларнинг бож тўламасдан олиб киришга рухсат берилган меъёри 0,5 кг дан ошмаслиги керак экан, ҳолбуки унгача божхона хизматининг бошқа ходими уларнинг миқдори 2 кг дан ошмаслиги керак деган эди. Божхона хизмати ходимаси мен товар қийматининг 50%ини тўлашим кераклигини айтди, бу мени шубҳалантирди.

Биологик фаол қўшимчаларни Ўзбекистонга божсиз олиб киришнинг меъёри қандай? Унинг миқдори ошиб кетганда тўлов фоизи қанча? Божхоначилар иккита посилкадаги қўшимчалар оғирлигини, агар улар бир вақтнинг ўзида етказиб берилган бўлса, қўшиш учун асосга эга эдиларми?

Т.Икромов.

 

– Аввало шуни билиш лозимки, божсиз олиб кириш меъёри товарлар сонига эмас, балки уларни жисмоний шахс ўз эҳтиёжлари учун олиб кириши мумкин бўлган суммага тегишлидир.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш нормаларига1 кўра чегарадош бўлмаган давлатлар ҳудудларидан халқаро почта жўнатмаларида келиб тушадиган товарлар учун жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб кириш меъёри 1 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лимитдан ортиқча бўлган барча товарлар, башарти божхоначиларга товарлар ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланганлиги хусусида салмоқли далил-исботлар тақдим этилса, ошган суммадан қуйидаги тўловлар тўланганидан кейин чиқарилади:

Президентнинг «Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) 1-иловага мувофиқ белгиланган миқдорда божхона божи;

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарорига (4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон) 13-2-иловада акциз солиғига тортиладиган товарларга назарда тутилган ставкада акциз солиғи;

ҚҚС – Солиқ кодексининг 206-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солинадиган базадан 20%;

божхонада расмийлаштирганлик учун йиғим – товар божхона қийматининг ­0,2%и, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги 204-сон Қарори).

Божхона кодексининг 14-моддасига асосан божхоначилар товарларнинг нимага мўлжалланганлигини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 мувофиқ муайян мезонлар асосида белгилайдилар. Хусусан:

товарларнинг истеъмол хоссалари, уларни қўллаш ва фойдаланишнинг анъанавий амалиёти ҳисобга олинадиган товарларнинг хусусиятлари (одатда рўзғорда ишлатилмайдиган товарларнинг олиб кирилиши ушбу товарлар тижорат мақсадларида олиб кирилаяпти деб тахмин қилишга асос бўлади, агар товарларни олиб ўтувчи шахс аксини исбот қилмаса);

товарларни олиб ўтиш кетма-кетлиги (бир хил товарларнинг бир шахс томонидан бир неча марта олиб кирилиши, у унчалик катта ҳажмда бўлмаса ҳам, товарлар тижорат мақсадида ишлатиш учун олиб кирилмоқда деб кўрилиши мумкин, агар олиб кираётган шахс аксини исбот қилмаса);

товарлар божхона чегарасидан жисмоний шахснинг ёки унинг оила аъзоларининг шахсий эҳтиёжлари (яъни, шахсий истеъмол ва фойдаланиш) учун олиб ўтилмаётганлигини тахмин қилиш учун асосларнинг мавжудлиги.

 

Агар товарлар уларни олиб ўтувчи шахс ва унинг оила аъзолари томонидан фақат рўзғорда фойдаланиш ёки истеъмол қилиш учун олиб кирилса ва улардан фойдаланиш даромад олиш билан боғланмаган бўлса, ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган деб қаралади. Бунда буни тасдиқлаш вазифаси товарларни олиб ўтувчи шахс зиммасига юкланади.

 

Агар ТИФ ТН биологик фаол қўшимчаларни 2106-«Бошқа жойда номма-ном айтилмаган ёки киритилмаган озиқ-овқат маҳсулотлари» товар гуруҳига киритишини ҳисобга олсак, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг чекланган нормаларига3 мувофиқ жисмоний шахсга уларни акциз солиғини тўламасдан 2 кг миқдорида олиб киришга рухсат берилади.

 

1МВ ва ДББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2555 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика