Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 14 / Билиб қўйган яхши!

Рухсат этилган НКМ

Маълумки, барча хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон ҳудудида савдо қилиш ва товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш чоғида аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса машиналарини (НКМ) қўллаб амалга оширишлари шарт. 

 

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомда1 (кейинги ўринларда – НКМ тўғрисидаги Низом) шундай талаб қўйилган. Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга рухсат берилган Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари давлат реестрига (кейинги ўринларда – Давлат реестри) киритилган НКМ моделларидан ва уларнинг дастурий маҳсулотларидан (версияларидан) фойдаланишга рухсат этилади. У фискал хотирага эга бўлган НКМ ва уларнинг дастурий маҳсулотлари (версиялари) бўйича Идоралараро ишчи комиссия томонидан шакллантирилади. Тегишинча, Давлат реестрига киритилмаган НКМ ва уларнинг дастурий маҳсулотлари (версиялари)ни Ўзбекистонда қўллашга йўл қўйилмайди.

Ушбу масала бўйича хўжалик юритувчи субъектларни хабардор қилиш учун Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида Давлат реестрига киритилган назорат-касса машиналарининг моделлари ва версиялари рўйхати жойлаштирилган.

25 март ҳолатига кўра унга НКМнинг 39 модели киритилган (жадвалга қаранг).

Назорат-касса машиналари НКМ тўғрисидаги Низомга 1-иловада назарда тутилган тартибда белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификация бўйича органлар томонидан мажбурий тартибда сертификатланиши ва хўжалик фаолияти амалга ошириладиган жой бўйича солиқ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.

 

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун қўлланиладиган фискал хотирали назорат-касса машиналарига қўйиладиган ягона техник талабларга2 мувофиқ НКМ тури дўкондаги ассортиментга, аниқроғи, товарлар номлари миқдорига боғлиқ.

НКМ 3 гуруҳга бўлинади:

1-гуруҳ – офлайн-режимда ишлайдиган портатив НКМлар. Ушбу НКМлар ассортиментда 100 тадан кўп бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар) номлари мавжудлигида қўлланилади;

2-гуруҳ – офлайн-режимда ишлайдиган компьютер тизимида ҳисобни юритиш мўлжалланган НКМ. Ушбу НКМлар ассортиментда 2 000 тадан кўп бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар) номлари мавжудлигида қўлланилади;

3-гуруҳ онлайн-режимда ишлайдиган компьютер тизимида ҳисобни юритиш мўлжалланган НКМ. Улар 3 та ёки ундан кўп бўлимли (кассали) савдо ва хизмат кўрсатиш жойларида, НКМни таксометр, тарози ва бошқа ўлчаш ускуналари билан улаш ҳолатларида, шунингдек ассортиментда 2 000 тадан кўп товарлар (ишлар, хизматлар) номлари мавжудлигида қўлланилади.

НКМга техник хизмат кўрсатиш НКМга техник хизмат кўрсатадиган, уларни таъмирлайдиган хизмат кўрсатувчи ташкилот (кейинги ўринларда – хизмат кўрсатувчи ташкилот) билан хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.

НКМ носозлиги муносабати билан уларни таъмирлаш зарур бўлганда хўжалик юритувчи субъект бу ҳақда дарҳол НКМ рўйхатдан ўтказилган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларини НКМнинг моделини, завод рақамини ва рўйхатдан ўтказилган рақамини кўрсатган ҳолда эркин шаклда ариза ёзиб хабардор қилиши ва хизмат кўрсатувчи ташкилотдан мутахассисни чақириши шарт.

Сертификатга эга бўлмаган, белгиланган Ягона техник талабларга жавоб бермайдиган ва солиқ органларида рўйхатдан ўтказилмаган НКМдан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ айбдор шахслар ва хўжалик юритувчи субъектлар жавобгарликка тортилган ҳолда НКМни қўлламасдан амалга оширилган фаолият сифатида қаралади (НКМ тўғрисидаги Низомнинг 7-банди).

Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини бузганлик учун қуйидаги ҳужжатларда назарда тутилган санкциялар қўлланилади:

Солиқ кодексининг 119-моддаси;

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164 ва 175-моддалари;

Жиноят кодексининг 189-моддаси.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг Давлат реестри

 

Т/р

 

НКМ модели номи

 

НКМни ишлаб чиқарувчилар номи

 

Ишлаб чиқарувчи мамлакат

 

НКМ Давлат реестрига киритилган сана

 

1

 

UZBEKISTAN 

 

«УЗЭФФ» ҚК 

 

Ўзбекистон

 

30.08.1995 й.

 

2

 

SILEX – 7004, 8004

 

М+S Hourdakis

 

Греция

 

30.08.1995 й.

 

3

 

SILEX – PARCTIKA

 

М+S Hourdakis

 

Греция

 

12.12.1997 й.

 

4

 

CASIO FE-2000

 

CASIO

 

Япония

 

30.08.1995 й.

 

5

 

CASIO TK-2200

 

CASIO

 

Япония

 

30.08.1995 й.

 

6

 

CASIO FE-700

 

CASIO

 

Япония

 

30.08.1995 й.

 

7

 

KAPAT –1500-Д

 

TOO

 

Болгария

 

30.08.1995 й.

 

8

 

КАРАТ-КОЛИБРИ

 

TOO

 

Болгария

 

07.03.1997 й.

 

9

 

SAMSUNG ER-4615-RF

 

SAMSUNG

 

Жанубий Корея

 

07.03.1997 й.

 

10

 

SAMSUNG ER-250-RF

 

SAMSUNG

 

Жанубий Корея

 

30.08.1995 й.

 

11

 

SAMSUNG ER-4615-F

 

«Уз-Самсунг» ҚК 

 

Ўзбекистон

 

01.04.1998 й.

 

12

 

SAMSUNG ER-250-F

 

«Уз-Самсунг» ҚК 

 

Ўзбекистон

 

01.04.1998 й.

 

13

 

ЭЛЕКТРОНИКА 92-06

 

«Бултекс» ҚК

 

Болгария

 

01.04.1998 й.

 

14

 

МЕРКУРИЙ-115Ф-Уз

 

«Фотон» АЖ 

 

Ўзбекистон

 

02.10.1998 й.

 

15

 

АРКУС-КАСБИ-01Ф

 

«АРКУС-Д» ЁТАЖ

 

Россия

 

02.10.1998 й.

 

16

 

RF КАСБИ 02-Ф

 

«АРКУС-Д» ЁТАЖ

 

Россия

 

06.09.1999 й.

 

17

 

МЕРКУРИЙ-112Ф-Уз

 

«Фотон» АЖ 

 

Ўзбекистон

 

17.12.1999 й.

 

18

 

МЕРКУРИЙ-112.1Ф-Уз

 

«Фотон» АЖ

 

Ўзбекистон

 

17.12.1999 й.

 

19

 

МЕРКУРИЙ-111Ф

 

«ИНКОТЕКС» ХФ 

 

Россия

 

05.03.2001 й.

 

20

 

МЕРКУРИЙ-112Ф

 

«ИНКОТЕКС» ХФ

 

Россия

 

05.03.2001 й.

 

21

 

МЕРКУРИЙ-115Ф

 

«ИНКОТЕКС» ХФ 

 

Россия

 

05.03.2001 й.

 

22

 

МЕРКУРИЙ-152Ф

 

«ИНКОТЕКС» ХФ

 

Россия

 

05.03.2001 й.

 

23

 

МЕРКУРИЙ-153Ф

 

«ИНКОТЕКС» ХФ

 

Россия

 

05.03.2001 й.

 

24

 

DATECS MP-5000-Уз

 

«КАШФИ АСРОР ЛТД» ҚК

 

Ўзбекистон

 

05.03.2001 й.

 

25

 

PCU POS – 560-B1

 

«ФИРИШ ИНТЕРПРАЙЗЕС Ко ЛТД»

 

Тайвань

 

05.03.2001 й.

 

26

 

АМС-100ФUz

 

«ТАРАККИЁТ АРКУС» ҚК 

 

Ўзбекистон

 

25.03.2002 й.

 

27

 

АМС-101ФUz

 

«ТАРАККИЁТ АРКУС» ҚК

 

Ўзбекистон

 

25.03.2002 й.

 

28

 

ОРИОН-100Ф-Уз

 

«Фотон» АЖ 

 

Ўзбекистон

 

31.07.2002 й.

 

29

 

«Астра-100Uz»

 

«Yengil Sanoаt Tijorat Markazi» МЧЖ

 

Ўзбекистон

 

27.11.2002 й.

 

30

 

«Элвес-Микро-Ф»

 

«Намштрих М» ҚК

 

Ўзбекистон

 

27.11.2002 й.

 

31

 

«Элит-Мобил Г UZ» 

 

«BULTEX» ҚК

 

Ўзбекистон

 

24.02.2003 й.

 

32

 

«Элит-Микро Г UZ»

 

«BULTEX» ҚК

 

Ўзбекистон

 

24.02.2003 й.

 

33

 

«Элит-Такси ЛГ Г UZ» 

 

«BULTEX» ҚК

 

Ўзбекистон

 

24.02.2003 й.

 

34

 

«Штрих-ФР-Ф»

 

«Штрих-М» ЁАЖ 

 

Россия

 

06.09.2006 й.

 

35

 

«INTER MROS 2001»

 

«Inter» ХФ 

 

Туркия

 

06.09.2006 й.

 

36

 

«DST-07»

 

DESTAS DIJITAL ELEKTRONIK SAN. VE TICARET A.S.

 

Туркия

 

20.02.2012 й.

 

37

 

«PHOENIX-9000»

 

«Olliberi Co.Ltd.» 

 

Корея

 

31.07.2013 й.

 

38

 

«UFR-01» FR-SH-01

 

«SHARIFA.com» МЧЖ

 

Ўзбекистон

 

3.01.2014 й.

 

39

 

«Орион 105ф-Уз» (версия-7.00)

 

«FOTON» ОАЖ

 

Ўзбекистон

 

15.02.2014 й.

 

 

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни НКМни қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим тоифаларига НКМ тўғрисидаги Низом талаблари дахл қилмайди (уларнинг рўйхати ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон Қарорига 3-иловада белгиланган).

 

Юридик ва жисмоний шахсларнинг
ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари
РЎЙХАТИ
 

 

1. Аҳолига пулли хизматлар кўрсатишда қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланган талонлар, чипталар ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни берадиган юридик ва жисмоний шахслар.

2. Қуйидагиларни амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахслар:

а) газета ва журналлар сотадиган;

б) деҳқон бозорларида савдо ўринлари ташкил этган ҳолда ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек сўйилган моллар гўшти билан савдо қиладиган (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар бундан мустасно);

в) самолётларда ва поездларда (вагон-ресторанлар бундан мустасно) умумий овқатланиш маҳсулотларини сотадиган;

г) давлат ҳокимияти органлари рухсатномалари асосида кўчма (ташқарида) савдо қиладиган.

3. Турғун жойдан ташқаридаги маиший хизматлар, темирчилик, тунукачилик ишлари.

4. Давлат чегараси бўйлаб жойлашган ҳарбий савдо объектлари.

5. Умумтаълим мактабларининг ошхоналари ва буфетлари.

6. Дорихоналарнинг қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида ташкил этилган филиаллари.

7. Жисмоний шахслар томонидан товарларни дам олиш кунлари ярмаркаларда, автомобилларни сотиш бозорларида ва бошқа илгари ишлатилган товарларни, шунингдек тирик молларни, паррандаларни, жониворларни ва бошқаларни сотиш.

 

Бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъектлар аҳолига товарларни нақд пулсиз сотишда (ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда) пластик карточкаларга хизмат кўрсатадиган тўлов терминалларидан фойдаланадилар. Тўлов терминалидан бериладиган чекни харидорларга бериш мажбурий ҳисобланади (НКМ тўғрисидаги Низомнинг 5-банди).

 

1ВМнинг 17.11.2011 йилдаги «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 306-сон Қарорига 1-илова.

2ДСҚ ва «Ўзстандарт» агентлигининг АВ томонидан 11.07.2014 йилда 2601-сон билан рўйхатдан ўтказилган қўшма қарори билан тасдиқланган. Илгари амал қилган Техник талаблар (рўйхат рақами 146, 29.05.1995 йил) ўз кучини йўқотган.


Елена КАНАЕВА.

Прочитано: 5004 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2017-06-07 15:13:34, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика