Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 14 / ЯСТга доир саволлар

Кичик корхона мақомини сақлаб қолмоқчимиз

Менинг Қарши шаҳрида кичик тадбиркорлик субъекти тоифасига кирадиган хусусий корхонам бор. У ерда 15 йилдан буён божхона брокерлиги ва улгуржи савдо фаолияти амалга ошириб келинади. Шаҳримиз аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш ва иш ўринларини кўпайтириш мақсадида 2014 йилнинг декабрь ойида республика Соғлиқни сақлаш вазирлигидан тиббиёт соҳасида фаолиятни амалга ошириш тўғрисидаги лицензияни олиб, ривожланган давлатлардан энг замонавий тиббиёт ускуналарини келтириб ўрнатдик ва тиббий хизмат фаолиятини бошладик. Корхонамизда иш ҳажми кўпайгани муносабати билан бизда қуйидаги саволлар вужудга келди.

Кичик корхона мақомини сақлаб қолишимиз учун корхонада ишловчилар сонини қанча ходимдан оширмаслигимиз керак?

Президентимизнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармони 7-банди билан белгиланган имтиёзларни корхонамиз томонидан аҳолига пуллик хизмат кўрсатишдан олинган тушумга нисбатан ҳам татбиқ этса бўладими?

Корхона ягона солиқ тўловини фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб-китоб қилиб тўлаши тўғрими?

Баҳриддин Рўзимуродов, корхона директори. 

 

– 1.

Солиқ кодексининг 350-моддасига кўра микрофирма ва кичик корхоналар жумласига ходимларининг сони бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мезонга мос келадиган юридик шахслар киради. Бунда:

ходимларнинг сони ҳисобот йили учун ходимларнинг ўртача йиллик сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;

ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг, шунингдек унитар (шуъба) корхоналарда, ваколатхоналар ва филиалларда ишлаётганларнинг сони ҳам ҳисобга олинади;

юридик шахсларни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритишда юридик шахснинг асосий фаолият (ихтисослиги) турига тўғри келадиган ходимлар сонининг мезони қабул қилинади.

Ходимларнинг ўртача йиллик сонини белгилаш учун ходимларнинг йил мобайнидаги ўртача ойлик сонини ҳисобга олиш лозим. Ходимларнинг ўртача ойлик сони уларнинг ҳар кунги сонидан келиб чиқиб белгиланади, бунда ўриндошлик, пудрат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинганлар, шунингдек унитар (шуъба) корхоналар, ваколатхоналар ва филиалларда ишловчилар улар жумласига киритилади, ушбу ходимларнинг ҳар кунлик сони йиғиндиси ойнинг календарь кунларига бўлинади. Дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунлардаги ходимлар сони бундан олдинги иш кунидаги ходимларнинг рўйхат сонига тенг деб қабул қилинади. Сўнгра барча ойлар учун ўртача ойлик сонини қўшиш ва уни 12 га (йилдаги ойлар сонига) бўлиш йўли билан ходимларнинг ўртача йиллик сони белгиланади.

Кейин корхонанинг асосий фаолият тури белгиланади. Юридик шахснинг асосий фаолият тури – ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги тушум улуши устунлик қиладиган фаолиятидир (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Асосий фаолият тури ҳам, ходимларнинг ўртача йиллик сони каби, ҳисобот даврининг эмас, балки йилнинг якунлари бўйича белгиланади.

 

МИСОЛ. Корхонада йил учун ходимларнинг ўртача ойлик сони йиғиндиси – 288 киши (15 + 28 +25 + 35 + 12 + 10 + 22 + 37 + 24 + 25 + 31 + 24). Тегишинча, ходимларнинг ўртача йиллик сони 24 кишини (288 / 12) ташкил қилади.

 

Агар ушбу корхонанинг асосий фаолият тури бўлиб йил якунлари бўйича, масалан, тиббий хизмат кўрсатиш бўлса, улар учун ходимларнинг ўртача йиллик сони 25 киши қилиб белгиланган. Яъни корхонангизнинг фаолият турларидан қатъи назар, уни кичик бизнес субъектлари қаторига киритиш учун ҳамма фаолият турлари бўйича ходимларнинг ўртача йиллик сони 25 кишидан ошмаслиги керак.

Шу билан бирга, ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сони касб-ҳунар коллежларининг, академик лицей ҳамда олий таълим муассасаларининг битирувчилари ҳисобидан 50 фоизгача оширилиши мумкин (ЎзРнинг 25.05.2000 йилдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69-II-сон Қонуни).

Агар ходимлар сонининг йўл қўйиладиган чегараси йил якунлари бўйича оширилган бўлса, корхона олдинги ҳисобот йили учун Солиқ кодексининг 351-моддасида назарда тутилган тартибда умумбелгиланган солиқларга оид ҳисоб-китоблар асосида ЯСТ бўйича ҳисоб-китоб қилиши керак.

 

2.

2007 йилнинг 1 октябридан аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари 2018 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва Республика йўл жамғармаси ҳамда Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ўтказиладиган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган, бўшайдиган маблағлар тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилиши лозимлиги белгиланган (ПФ-3923-сон Фармонининг 7-банди).

Бу тартиб тиббиёт муассасаларига тегишлидир. Агар тиббий хизмат кўрсатиш фаолияти ҳисобот даври якунлари бўйича устунлик қиладиган бўлса, сиз имтиёзларни қўллашингиз мумкин.

Корхона тиббиёт муассасасига қарашлилигини аниқлаш учун туман соғлиқни сақлаш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Жавобни экспертимиз Малика ХАДИЕВА тайёрлади.

Прочитано: 2121 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика