Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 14 / Солиқ тўловчилар эътиборига

Ахборот хати

.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ММ/04-01-32-14/307/331-сон

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

16/3-5664-сон

 

2015 йил 26 март

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 155-моддасига солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган халқаро шартнома нормаларини мустақил қўллашга тааллуқли бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 155-моддаси ўн учинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг норезидентига даромадлар тўланиши, мазкур модда учинчи қисмининг 2 ва 4-бандларида назарда тутилган даромадлардан ташқари, тўлов манбаида Ўзбекистон Республикаси норезиденти тақдим этган хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган, мазкур шахснинг Ўзбекистон Республикаси солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган халқаро шартномага эга бўлган давлатда резидентлиги далилини тасдиқлайдиган ҳужжат мавжуд бўлганда юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидаларига мувофиқ тўлов манбаида ушламасдан ёки пасайтирилган ставкасини қўллаган ҳолда амалга оширилади. Бунда юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ суммасини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига ариза бериш талаб қилинмайди.

Мазкур модда қоидаларини қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси норезиденти мазкур шахснинг резидентлигини тасдиқлайдиган ҳужжатда кўрсатилган вақт даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган халқаро шартнома тузган давлатнинг резиденти деб эътироф этилади. Агар резидентликни тасдиқлайдиган ҳужжатда резидентлик вақти даври кўрсатилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси норезиденти Ўзбекистон Республикаси у билан ушбу ҳужжат берилган календарь йил мобайнида солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган халқаро шартнома тузган давлатнинг резиденти деб эътироф этилади.

Юқорида баён этилганлар муносабати билан:

1) Солиқ кодексининг 155-моддаси ўн учинчи қисмида назарда тутилган норма норезидентларга 2014 йил 1 январдан тўланадиган дивидендлар, фоизлар ва роялти қисмида, даромадларнинг қолган турлари бўйича эса (мазкур модданинг учинчи қисми 2 ва 4-бандларида назарда тутилган даромадлардан ташқари) – 2015 йил 1 январдан бошлаб тўлаш чоғида қўлланади. Бунда давлат солиқ хизмати органларига резидентлик далилини тасдиқлайдиган ҳужжат («резидентлик сертификати») тақдим этиш талаб қилинмайди;

2) Солиқ кодексининг 155-моддаси ўн тўртинчи–ўн еттинчи қисмларида назарда тутилган нормалар мазкур модда учинчи қисмининг 2 ва 4-бандларида назарда тутилган даромадлар қисмида қўлланади;

3) агар норезидентга даромад тўлаш пайтида тўлов манбаида хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган, мазкур шахснинг Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномага эга бўлган давлатдаги резидентлиги далилини тасдиқлайдиган ҳужжат мавжуд бўлмаса, тўлов манбаи норезидентга даромад тўлаш пайтида фойда солиғини ушлаши ва бюджетга ўтказиши шарт. Бунда мазкур норезидент тўланган фойда солиғини Солиқ кодексининг 155-моддаси ўн саккизинчи қисмида назарда тутилган тартибда бюджетдан қайтариш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Молия вазирининг ўринбосари

М.МИРЗАЕВ.

ДСҚ раисининг ўринбосари

О.РУСТАМОВ.

Прочитано: 1839 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика