Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 14 / Қонунбузарликлар фош этилди

Диск сотишга лицензиянгиз борми?

Мамлакатимиз ёки хорижда тайёрланган фильмлар, турли концерт ва бошқа материалларни ноқонуний равишда кўпайтириб сотаётган замонавий «қароқчи»лар муаллифликка оид ҳуқуқларни қўпол равишда бузиш билан бирга, хорижнинг ур-йиқит, шовқин-суронли ва беҳаё фильмларини кенг тарқатиш орқали ёшларимиз маънавиятига жиддий дахл қилмоқдалар. Республикамиз божхоначилари томонидан бу турдаги қонунбузилишларга қарши қаратилган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон Қарори билан тасдиқланган Низом талабларига кўра, DVD дискларга фильмлар ёзиш, уларни намойиш этиш ва сотиш фаолияти лицензияланиши белгиланган бўлса-да, айрим шахслар мазкур қонун талабларига риоя этмасдан ҳуқуқбузарликка йўл қўйишмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.М.нинг қинғир қилмишларига чек қўйилди. Ушбу фуқаро белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда олиш мақсадида қиймати 14,5 млн сўмлик салкам 3 минг дона турли хилдаги DVD дисклар билан тегишли ташкилотнинг лицензиясини олмасдан савдо фаолиятини амалга ошираётган экан.

Суриштирувлар давомида аниқланишича, ушбу фуқаро лицензия олиниши шарт бўлган мазкур фаолият тури билан муқаддам ҳам тегишли рухсатномасиз шуғулланиб келган ва бу учун бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилган экан. Мазкур ҳолат юзасидан айбдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди.

«Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари «Алмата–Нукус» йўналиши бўйича кириб келган поезд йўловчиларини божхона назоратидан ўтказаётиб, қўшни давлат фуқароси Д.Ж.нинг йўловчи божхона декларациясида ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилмасдан турли мазмундаги салкам 70 дона дискларнинг яширинча олиб киришига чек қўйишди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, фаолиятнинг лицензияланадиган турлари жумласига амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳамда тартибга солиб турилиши лицензиялашдан ташқари усуллар билан амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолият турлари киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар) фаолиятнинг лицензияланадиган айрим турларини амалга оширишини тақиқлаб қўйиши мумкин.

Лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати ҳукуматнинг 2002 йил 28 июндаги 236-сон Қарори билан тасдиқланган бўлиб, унга аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни кўпайтириш, сотиш, ижарага бериш ҳам киритилган.

Шу ўринда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан 120-76-76 «ишонч телефони»га қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатади. Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 4349 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика