Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 14 / Солиқ тўловчининг ён дафтарига

2015 йилда шахсий даромадларга солиқ солиш

2015 йил 1 январдан бошлаб 4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонун ва Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарори билан жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек уларни аниқлаштирувчи янги нормалар жорий қилинди. Шу муносабат билан таҳририятга газетхонлардан кўплаб саволлар келмоқда. Бугун эътиборингизга ҳавола қилинаётган қўлланма қуйидагиларга солиқ солишда инобатга олиниши лозим бўлган солиқ қонунчилигидаги янгиликларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланди:

жисмоний шахсларга улар олган даромадлари бўйича – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадаллари қисмида;

мазкур даромадларни тўлайдиган юридик шахсларга – ягона ижтимоий тўлов қисмида.

 

Биринчидан, асосий ўзгартиришлар ЖШДС шкаласига дахлдор:

унга ноль ставкаси киритилди, у бўйича иш ҳақи бир ой учун ҳисоб-китобда энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан ошмайдиган даромадга солиқ солинади;

2015 йилга жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқнинг қуйидаги ставкалари тасдиқланди (Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова):

ЭКИҲнинг 1 бараваригача даромаддан – 0%;

ЭКИҲнинг 1 бараваридан 5 бараваригача – 8,5%. Ушбу ставка бўйича Солиқ кодексининг (Кодекс) 181-моддасига мувофиқ энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадларга солиқ солинади;

ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган даромаддан – 17%;

ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошадиган даромаддан – 23%.

2013 йил 1 январдан амал қилаётган тартиб сақланиб қолди, унга мувофиқ солиқ солинадиган даромадлар гуруҳи бўйича солиқ солиш шкаласи йил бошига белгиланган энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади ва йил давомида ЭКИҲ ўзгарган тақдирда қайта кўриб чиқилмайди. 2015 йил 1 январига белгиланган ЭКИҲ миқдори 118 400 сўмга тенг.

 

Иккинчидан, солиқнинг ноль ставкаси жорий қилинганлиги муносабати билан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби тартиби ўзгарди. 2015 йилда ШЖБПҲга ажратмалар базасини аниқлаш учун солиқ солинадиган даромаддан “0” ставка бўйича солиқ солинадиган даромад, яъни ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 1 баравари чегириб ташланади. Бундай тартиб жисмоний шахсларнинг даромадларига шкала бўйича солиқ солишдагина амал қилади. ЖШДСни энг юқори ставка бўйича ушлаб қолишда (масалан, ўриндошларда) солиқ суммаси “0” ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади. Тегишинча, ШЖБПҲга бадаллар ҳам ЭКИҲнинг 1 бараварини чегирмаган ҳолда, жами солиқ солинадиган даромад суммасига ҳисоблаб ёзилади.

 

Учинчидан, ягона ижтимоий тўлов ставкаси ва ҳисоб-китоби тартибига ўзгартириш киритилди. 2015 йилги ЯИТ ставкалари табақалаштирилди ва қуйидаги миқдорларда белгиланди (ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган юридик шахслар ва «SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси бундан мустасно):

микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун – 15%;

қолган корхоналар учун – 25% (Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 25-илова). 2015 йилга қадар барча корхоналар учун ЯИТнинг ягона ставкаси – 25% белгиланган эди.

Аввалгидек, ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган юридик шахслар учун ЯИТ ставкаси ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 4,7%и (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон Қарорининг 7-банди), «SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси учун иш ҳақи фондининг 7%ини (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон Қарорига 1-илова) ташкил қилади.

Суғурта бадаллари ставкаси 7%гача оширилди.

ЯИТни энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда Низомга (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинди. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯИТнинг энг кам миқдори камайтирилди ва ҳар бир ходим учун ЭКИҲнинг 65%ини ташкил қилади (ВМнинг 13.02.2015 йилдаги 26-сон Қарори 2-банди). Илгари у ҳар бир ходим учун ЭКИҲнинг камида 1 бараварини ташкил қилар эди.

Шуни эслатиб ўтамизки, ЯИТни энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тартиби чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналарига татбиқ этилмайди, улар ходимлар сонининг энг кам миқдорини белгилайдилар ва у билан боғлиқ ҳолда ялпи ставка бўйича солиқлар ва мажбурий тўловларни қўшимча ҳисоблайдилар. 2015 йилда у қуйидагини ташкил қилади:

ЯИТни 15%лик ставка бўйича тўлайдиган кичик бизнес субъектлари ҳисобланган корхоналар учун – 30,5% (ЯИТ (15%) + суғурта бадаллари (7%) + ЖШДСнинг энг кам ставкаси (8,5%);

қолган корхоналар учун – 40,5% (25% + 7% + 8,5%).

 

 

*Эслатма 23.03.2015 йилги ҳолатга кўра қонун ҳужжатлари нормалари асосида ишлаб чиқилди.

 

 

Қуйида жисмоний шахсларнинг амалиётда энг кўп учрайдиган даромадлари келтирилади.

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА

Т/р

 

Тўлов турлари

 

ЖШДС

 

ЯИТ (15 ёки 25%) ва
суғурта 

бадаллари (7%)

Изоҳлар

 

МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРЗИДАГИ ДАРОМАДЛАР

(Солиқ кодексининг 172-моддаси)

1

 

Ҳақиқатда бажарилган ишлар учун ҳисобланган иш ҳақи, мазкур жадвалнинг 2, 3, 5, 8 ва 9-бандларида кўрсатилган тўловлар бундан мустасно

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда у қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон-бир тарзда чекланмайди (Меҳнат кодексининг 153-моддаси, бундан кейин – МК).

1.01.2012 йилдан меҳнат ҳақининг энг кам миқдори (МҲЭКМ) ЯТС бўйича тариф ставкасининг 1-разряди (тариф коэффициенти – 2,476) ва белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади (Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1675-сон Қарори 4-банди). ЭКИҲ 118 400 сўм бўлганда МҲЭКМ 293 158 сўмни ташкил қилади

2

 

Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронларнинг меҳнат ҳақи

 

I ва II гуруҳ ногиронларининг ҳар бир ой учун олган ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадларига ЖШДС солинмайди

(Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди)

Суғурта бадаллари олинади.

 

ЯИТ бўйича пасайтирилган ставка – 4,7% қўлланилади  (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги  328-сон Қарори)

ЖШДС бўйича имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси мавжуд бўлганда қўлланилади.

 

1.01.2013 йилдан имтиёз миқдори ҳисобот йилининг 1 январига белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб аниқланади ва йил мобайнида ЭКИҲ ўзгарганда қайта ҳисобланмайди (Кодекснинг 186-моддаси 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун таҳририда).

2015 йилда ҳисоб-китоб учун ЭКИҲ – 118 400 сўм қабул қилинади.

 

ЯИТ бўйича имтиёз ногиронлар учун аттестацияланган иш жойларининг сони кўрсатилган санитария-техник паспорт ва уларни ишга жойлаш бўйича ТМЭКнинг хулосаси (тавсияси) мавжуд бўлганда қўлланилади

3

 

Касаначиларнинг иш ҳақи, шу жумладан Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари бўлмиш юридик шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари асосида ишлайдиганлар

 

Солиқ солинади

 

1.01.2019 йилгача ЯИТ солинмайди

(Президентнинг 5.01.2006 йилдаги ПФ-3706-сон Фармони; Президентнинг 20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон Қарори).

 

Суғурта бадаллари олинади

Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Касаначилик тўғрисида низомда (ВМнинг 11.01.2006 йилдаги 4-сон Қарорига 1-илова) белгиланган. Меҳнат ҳақи касаначи томонидан меҳнат нормалари ва меҳнат мажбуриятлари бажарилган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан кам бўлиши мумкин эмас ва бирон-бир энг юқори миқдор билан чекланмайди.

 

АВ томонидан 26.12.2013 йилда 2541-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомда дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини Миллий реестрга киритиш учун қўйиладиган талаблар, шунингдек ЯИТ бўйича имтиёзларни қўллаш шартлари белгиланган

4

 

Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишга оид фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар бўйича тўловлар, бундан якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган солиқ солинадиган  даромадлари мустасно

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Тўлов миқдори шартнома иштирокчиларининг  келишувига биноан белгиланади

 

5

 

Грант маблағлари ҳисобига олинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

 

ВМ ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг хулосаси мавжуд бўлганда солиқ солинмайди

(Кодекснинг 179-моддаси
18-банди)

Кодекснинг 22-моддаси бўйича грант белгиланганда солиқ солинмайди (Кодекснинг 308-моддаси 7-банди)

 

Грант – давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукуматга қарашли ташкилотлар томонидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган рўйхатга киритилган халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, юридик ва жисмоний шахсларга беғараз асосда бериладиган мол-мулк, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига беғараз асосда бериладиган мол-мулк (Кодекснинг 22-моддаси)

 

6

 

Илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Устамалар миқдори ВМнинг 3.01.2008 йилдаги 2-сон Қарори билан тасдиқланган Низом; ВМнинг 21.12.2005 йилдаги 276-сон Қарори (2-илова) билан тасдиқланган Низом ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади

 

7

 

Юридик шахс бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш орган) аъзоларига юридик шахснинг ўзи  тўлайдиган тўловлар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Ҳақ ва компенсация миқдорлари жамият иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон Қонун; 26.04.1996 йилдаги 223-I-сон Қонун 6.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон Қонун таҳририда)

 

8

 

Мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, МХХнинг ҳарбий хизматчилари, ички ишлар органлари ҳамда ДБҚнинг оддий хизматчилари ва бошлиқлари таркибига кирувчи шахслар хизматни ўташ (хизмат вазифаларини бажариш) муносабати билан олган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар суммалари бўйича

 

Солиқ солинмайди

(Кодекснинг 180-моддаси биринчи қисмининг 6-банди)

ЯИТ солинмайди (Кодекснинг 308-моддаси иккинчи қисми).

 

1.08.2012 йилдан суғурта бадаллари олинади

1.08.2012 йилга қадар Кодекснинг 308-моддаси 6-бандига асосан ушбу банд бўйича суғурта бадаллари олинмаган (30.12.2011 йилдаги ЎРҚ-313-сон Қонун билан имтиёз бекор қилинди)

 

9

 

Конституциявий суднинг, умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига эга бўлган ходимлари – уларнинг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадлари

 

Солиқ солинмайди
(Кодекснинг 180-моддаси биринчи қисмининг 7-банди)

 

1.01.2015 йилдан ЯИТ солинмайди (Кодекснинг 308-моддаси иккинчи қисми).

 

Суғурта бадаллари олинади

Президентнинг 2.08.2012 йилдаги ПФ-4459-сон Фармонига биноан Конституциявий суднинг, умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари олган даромадларига ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланилади.

 

ЯИТ бўйича имтиёзлар 4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон Қонун билан жорий қилинди

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТУСИДАГИ ТЎЛОВЛАР

(Солиқ кодексининг 173-моддаси)

1

 

Йиллик иш якунлари бўйича мукофот

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Мукофот корхонанинг ўтган йилги молия-хўжалик фаолияти якунлари чиқарилганидан кейин ички ҳужжатларда белгиланган тартибда ва миқдорларда тўланади

 

2

 

Юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги низоми билан назарда тутилган рағбатлантириш тусидаги тўловлар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Мукофотлаш якка тартибда (муайян ходим ишининг натижаларига боғлиқ ҳолда) ҳам, жамоавий ишнинг қандайдир натижалари билан боғланган ҳолда ҳам белгиланиши мумкин

 

3

 

Кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Мукофот ходимларнинг давомли (узлуксиз) меҳнатини рағбатлантириш мақсадида ички ҳужжатда белгиланган тартибда белгиланади

 

4

 

Касб маҳорати, мураббийлик учун тариф ставкаларига ва мансаб маошларига устамалар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Устамалар ходимларга уларнинг ишчанлик фазилатлари, бир неча касбда ишлаш, ўз тажрибалари ва меҳнат кўникмаларини бошқа ходимлар билан бўлишиш маҳорати учун тўланади. Устамаларни тўлаш тартиби меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом ёки корхонанинг бошқа локал ҳужжатлари билан белгиланади

 

5

 

Таътил учун қўшимча ҳақлар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Корхона раҳбарининг фармойишига (буйруғига) асосан тўланади. Солиқ солиш мақсадида моддий ёрдам сифатида қаралмайди

 

6

 

Рационализаторлик таклифлари учун тўлов

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Таклифларни рационализаторлик таклифлари сифатида тан олиш ВМнинг 28.12.1992 йилдаги 596-сон Қарори билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади

 

7

 

Меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотларга жамоат фаолияти учун ва (ёки) байрам саналари ҳамда муҳим саналар муносабати билан тўланадиган ҳақ киради

 

КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ (КОМПЕНСАЦИЯЛАР)

(Солиқ кодексининг 174-моддаси)

1

 

Табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун қўшимча тўловлар:

 

 

 

Оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитли ҳудудлар рўйхати Ҳукумат томонидан белгиланади

 

иш стажи учун устамалар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Устама миқдори ходимларнинг касаба уюшмаси ёки бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда белгиланади

 

1

 

Коэффициентлар бўйича, шу жумладан баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар

 

Энг кам ставка – 8,5% бўйича солиқ солинади

(Кодекснинг 181-моддаси)

Солиқ солинади

 

Коэффициентларни ҳисоблаб ёзиш учун энг юқори миқдор – ҳисоблаб ёзиш пайтидаги ЭКИҲнинг 4 баравари (Кодекснинг 181-моддаси). Бунда ЭКИҲ 118 400 сўм бўлганда у 473 600 сўмни ташкил қилади

 

2

 

ВМ томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан шундай шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига устамалар

 

Солиқ солинади.

 

Ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлайдиган аёллар даромадларидан ушланмалар суммаси солиқ солинадиган даромадлар суммаси 20%и дан ошмаслиги керак

Солиқ солинади

 

Корхонадаги меҳнат шароити ВМнинг 15.09.2014 йилдаги 263-сон Қарори (1-илова) билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибга мувофиқ иш жойлари аттестацияси якунларига қараб баҳоланади.

 

Меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати қуйидаги ҳужжатларда келтирилади:

имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатлари (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон Қарори билан тасдиқланган);

18 ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланилиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитларидаги ишлар рўйхати (АВ томонидан 29.07.2009 йилда 1990-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

Аёллар меҳнатидан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари бўлган ишлар рўйхати (АВ томонидан 5.01.2000 йилда 865-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

3

 

Технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, иш вақтидан ташқари дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишлаганлик учун тариф ставкаларига ҳамда мансаб маошларига устамалар ва қўшимча тўловлар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Тунги вақтдаги ишнинг бир соати учун камида 1,5 баравар миқдорда ҳақ тўланади (МКнинг 158-моддаси).

Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МКнинг 157-моддаси)

4

 

Кўп сменали режимда ишлаганлик, шунингдек бир неча касбда, лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун устамалар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Устамалар меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича низом ёки меҳнат келишувига (корхонанинг бошқа локал ҳужжатларига) биноан белгиланган миқдорларда тўланади

 

5

 

Юридик шахс жойлашган ердан (йиғилиш пунктидан) ишлаш жойигача ва орқага қайтиш учун вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган, ишлар вахта усулида бажарилган тақдирда йўлга кетадиган кунлар, шунингдек ходимлар метеорологик шароитлар сабабли ва транспорт ташкилотларининг айби билан йўлда ушланиб қолган кунлар учун тариф ставкаси, маош миқдорида тўланадиган суммалар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Йўлда ушланиб қолганлик учун компенсация бундан аввалги ой учун ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи асосида белгиланадиган ўртача кунлик ставка миқдоридан келиб чиқиб тўланади

 

6

 

Ишлар вахта усулида ташкил қилинганда, иш вақти умумлаштирилган ҳолда ҳисобга олинаётганда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ходимларга иш вақтининг белгиланган муддатидан ортиқ ишлаганлиги муносабати билан бериладиган дам олиш кунлари (отгуллар) учун тўловлар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Ҳар кунлик иш (смена) давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги керак (МКнинг 123-моддаси).

Иш вақтининг белгиланган муддатидан ортиқ ишлаганлиги муносабати билан бериладиган дам олиш кунлари (отгуллар) учун белгиланган тариф ставкаси бўйича бир ҳисса миқдорида меҳнат ҳақи тўланади

7

 

Доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган, шунингдек вахта усулида ишларни бажаришда ходимларнинг меҳнат ҳақига қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқ тўланадиган устамалар

 

Норма доирасида бўлганда – солиқ солинмайди

(Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди).

Нормадан ортиқча бўлганда – солиқ солинади

Норма доирасида бўлганда – солиқ солинмайди.

 

Нормадан ортиқча бўлганда – солиқ солинади

Ҳаракатланиш ва қатнов тусига эга бўлган ишлар учун устамалар миқдори Меҳнат вазирлигининг 17.11.1992 йилдаги 11/30-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан белгиланган.

 

Вахта усулидаги иш учун устама нормаси ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида белгиланган (АВ томонидан 28.11.1998 йилда 551-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

8

 

Дала таъминоти

 

Норма доирасида бўлганда – солиқ солинмайди

(Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди).

Нормадан ортиқча бўлганда – солиқ солинади

Норма доирасида бўлганда – солиқ солинмайди.

 

Нормадан ортиқча бўлганда – солиқ солинади

Дала таъминоти миқдорлари (нормалари) ва уларни тўлаш тартиби ВМнинг 2.07.2012 йилдаги 190-сон Қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган.

 

Дала устамаси дала таъминотини ҳисоблаб ёзиш санасида ходимларга ЭКИҲга нисбатан коэффициентларда, бироқ ҳар ойда ЭКИҲнинг 3 бараваридан ортиқ бўлмаган ҳолда қуйидаги миқдорларда тўланади:

кунига 0,15 – дала ишлари амалга ошириладиган объектларда ишлаганда;

кунига 0,03 – дала шароитларида геология-қидирув, топография-геодезия, лойиҳа-изланиш, илмий-тадқиқот ишларини ҳамда бошқа ишларни бажарадиган ташкилотлар (корхоналар)нинг базавий дала шаҳарчаларида ишлаганда

9

 

Хизмат сафарлари учун ходимнинг шахсий автомобилидан ёки хизмат мақсадлари учун унинг бошқа мол-мулкидан фойдаланганлик учун тўловлар

 

Бир ойлик компенсациянинг норма доирасидаги миқдори автомобиль двигателининг қувватига боғлиқ (1.01.2011 йилдан):

100 от кучидан кўп бўлганда – 4,5 ЭКИҲ;

70 дан 100 от кучигача – 3,5 ЭКИҲ;

70 от кучигача – 2 ЭКИҲ (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон Қарорига 3-илова)

10

 

Хизмат сафарлари вақтидаги суткалик пуллар

 

Норма доирасида бўлганда – солиқ солинмайди

(Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди).

Нормадан ортиқча бўлганда – солиқ солинади

Норма доирасида бўлганда – солиқ солинмайди.

 

Нормадан ортиқча бўлганда – солиқ солинади

Хизмат сафари давомида суткалик тўловлар нормалари:

Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб – АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқномада;

хорижга – АВ томонидан 5.06.2000 йилда 932-сон билан рўйхатдан ўтказилган Тартибда белгиланган

11

 

Озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш

 

Солиқ солинади,

Кодекснинг 171-моддаси бўйича иш берувчининг харажатлари бундан мустасно

Солиқ солинади,

Кодекснинг 171-моддаси бўйича иш берувчининг харажатлари бундан мустасно

Иш берувчининг қуйидаги харажатлари даромад бўлиб ҳисобланмайди ва уларга солиқ солинмайди:

меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув билан таъминлаш (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди), шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди);

ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш харажатлари (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди);

ходимларни иш жойига олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш харажатлари (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди);

ходим бошқа жойга ишга ўтказилганда ёхуд кўчиб борганда кўчиш, мол-мулкини кўчириб бориш харажатлари (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 6-банди)

12

 

Меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича олинган тўловлар

 

Норма доирасида бўлганда – солиқ солинмайди

(Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-банди).

Нормадан ортиқча бўлганда – солиқ солинади

Солиқ солинмайди (Кодекснинг 308-моддаси 1-банди)

 

Иш берувчининг меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича қуйидаги миқдордаги харажатлари даромад ҳисобланмайди ва уларга солиқ солинмайди (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-банди):

жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобидаги, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўловлар (вояга етмаган шахс меҳнатда майиб бўлиб қолган тақдирда, зарарнинг ўрни унинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, лекин қонун ҳужжатларида белгиланган ЭКИҲнинг 5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда қопланади);

махсус тиббий парваришга муҳтож жабрланувчиларга қўшимча харажатлар учун ойига ЭКИҲнинг 2 баравари миқдоридаги тўловлар;

жабрланувчининг маиший парвариши учун қўшимча харажатлар тариқасида ҳар ойда ЭКИҲнинг 50%и миқдоридаги тўловлар;

ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа тариқасида жабрланувчининг йиллик ўртача иш ҳақи миқдоридаги тўловлар

13

 

Ер ости ишларида доимий банд бўлган ходимларга уларнинг стволдан ишлаш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун шахтада (конда) ҳаракатланишининг меъёрий вақти учун тўланадиган қўшимча ҳақлар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Қўшимча ҳақларнинг миқдорлари ва уларни тўлаш тартиби бош ва (ёки) тармоқ келишувлари қоидаларига асосан ишлаб чиқилган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича корхонанинг ички локал ҳужжатларида белгиланади

 

ИШЛАНМАГАН ВАҚТ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ

(Солиқ кодексининг 175-моддаси)

1

 

Қонун ҳужжатларига мувофиқ:

йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилга ҳақ тўлаш, шунингдек ушбу таътилдан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлаш

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Ҳар йиллик асосий таътил 15 иш кунидан кам бўлмаган муддатга берилади. Алоҳида тоифадаги шахслар учун МК ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан узайтирилган таътиллар белгиланган (МКнинг 134, 135-моддалари).

Жамоа шартномаси ёки меҳнат келишуви билан ходимларга қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормадан ортиқ қўшимча таътиллар берилиши мумкин

1

 

12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга берилган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш

 

Солиқ солинади.

 

Икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар даромад олинган ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдоридаги даромадларига ЖШДС солинмайди (Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмининг 10-банди)

Солиқ солинади

 

Тўланадиган қўшимча таътил муддати – 3 иш кунидан кам эмас (МКнинг 232-моддаси).

Ёлғиз оналарга ЖШДС бўйича имтиёз ҳар бир бола учун ФҲДЁ органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

2015 йилда имтиёз миқдори ЭКИҲнинг 1 бараваридан – 118 400 сўм миқдоридан келиб чиқиб белгиланади

ўқиш билан боғлиқ таътилга ва ижодий таътилларга ҳақ тўлаш

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Ижодий таътиллар бериш тартиби ва уларнинг муддати ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қарори билан тасдиқланган (7-илова)

 

ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлиги учун айрим тармоқларнинг ходимларига бериладиган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш

 

Қўшимча таътил ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, унинг муддати ва уни бериш тартиби ВМнинг 15.09.2014 йилдаги 263-сон Қарори (1-илова) билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ўтказиладиган меҳнат шароитларини баҳолаш натижалари бўйича аниқланади

 

2

 

Асосий иш ҳақи қисман сақланган ҳолда мажбурий таътилда бўлган ходимларга тўловлар, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Мажбурий таътилда бўлган даврда (ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун) ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади (МКнинг 159-моддаси)

 

3

 

Донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун ҳақ тўлаш

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Текширувдан ўтадиган ва қуйиш учун қон топширадиган куни ишдан озод этилган давр учун, шунингдек дам олиш кунлари ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади (МКнинг 167-моддаси).

Бунда донорлик ҳақи суммаларига ЖШДС (Кодекснинг 179-моддаси 10-банди), ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди, чунки бу тўлов меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланмайди

4

 

Давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Давлат ва жамоат вазифалари рўйхати МКнинг 165-моддасида ва ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қарори (5-илова) билан тасдиқланган Тартибда келтирилган, ушбу вазифаларни бажариш даврида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади

 

5

 

Қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларга жалб қилинадиган ходимларнинг асосий иш жойи бўйича сақлаб қолинадиган иш ҳақи

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Қишлоқ хўжалиги ишларини бажарганлик учун даромадлардан солиқ ЖШДСнинг энг кам ставкаси – 8,5% бўйича ундирилади (Кодекснинг 181-моддаси), 8.10.2013 йилдан бошлаб ЖШДС солинмайдиган пахта йиғим-терими бўйича олинган даромадлар бундан мустасно (Кодекснинг 179-моддаси 33-банди).

Асосий иш жойи бўйича сақлаб қолинадиган иш ҳақига шкала бўйича ЖШДС солинади

6

 

Ходимларга кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида ишдан ажралган ҳолда ўқишлари вақтида асосий иш жойи бўйича уларга тўланадиган иш ҳақи

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Корхонанинг ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланмайди (Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 15-банди)

 

7

 

18 ёшга тўлмаган шахсларнинг имтиёзли соатларига, оналарга болани овқатлантириши учун ишда бериладиган танаффусларга, шунингдек тиббий кўрикдан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Иш вақтининг муддати 16 дан 18 ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига 36 соатдан, 15 дан 16 ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига 24 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади (МКнинг 242-моддаси), улар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар кунлик тўлиқ иш вақти сифатида амалга оширилади.

2 ёшга тўлмаган болани овқатлантириш учун тўланадиган танаффуслар камида ҳар 3 соатда бир марта, ҳар бири 30 минутдан кам бўлмаган муддатга берилади, 2 ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади (МКнинг 236-моддаси)

8

 

Юридик шахснинг маблағлари ҳисобидан тўланадиган пенсиялар ва нафақаларга қўшимчалар, стипендиялар

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинади

 

Қўшимча тўловлар миқдори корхонанинг локал ҳужжатлари билан белгиланади

 

МУЛКИЙ ДАРОМАДЛАР

(Солиқ кодексининг 176-моддаси)

1

 

Фоизлар

 

Қуйидагилар бундан мустасно:

10%лик ставка бўйича солиқ солинади

 

Солиқ солинмайди

 

 

Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари бўйича фоизлар

 

Солиқ солинмайди
(Кодекснинг 179-моддаси
16-банди)

 

банклардаги омонатлар бўйича фоизлар

 

Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 17-банди)

 

2

 

Дивидендлар

 

10%лик ставка бўйича солиқ солинади

 

Солиқ солинмайди

 

Дивидендлар ҳар чоракда, ярим йил якунлари бўйича ёки бир йилда бир марта тўланиши мумкин (223-I-сон Қонун; 310-II-сон Қонун)

 

дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлари бундан мустасно

 

Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 19-банди)

 

Имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида муассислар таркибидан чиқилганда, мазкур мол-мулк сотилганда ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга ЖШДС солинади

 

3

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар

 

Энг кам ставка – 8,5% бўйича солиқ солинади
(Кодекснинг 181-моддаси)

 

Солиқ солинмайди

 

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш шартномада белгиланган ижара ҳақи суммаларидан келиб чиққан ҳолда, бироқ қуйидаги ижара ҳақи ставкалари асосида ҳисобланган миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади (Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 25-илова):

турар жой бинолари бўйича ойига умумий майдоннинг
1 кв.метри учун:

Тошкент шаҳрида – 3 000 сўм;

Нукус ш. ва вилоят

бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм;

бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм.

нотурар жой бинолари бўйича ойига умумий майдоннинг
1 кв.метри учун:

Тошкент шаҳрида – 6 000 сўм;

Нукус ш. ва вилоят

бўйсунувидаги шаҳарларда – 4 000 сўм;

бошқа аҳоли пунктларида – 2 000 сўм.

1 та автотранспорт воситаси учун ойига:

енгил автомобиль – 220 000 сўм;

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари – 430 000 сўм.

Йўловчилар ва юк ташиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар, шатакчи автомобиллар ҳамда махсус автотранспорт воситалари (ўт ўчириш автомобиллари, компрессор қурилмали автомобиллар, автокранлар, супуриш-сидириш ҳамда чиқинди ташиш автомобиллари ва ҳоказолар) энг кам ижара ҳақи ставкалари қўлланиладиган автотранспорт воситаларига кирмайди.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларга ЖШДС:

ижарачи юридик шахс бўлса – тўлов манбаида
(Кодекснинг 184-моддасининг 3-банди);

ижарачи жисмоний шахс бўлса – декларация асосида
(Кодекснинг 189-моддаси) солинади.

Жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган бино/иншоотларни ёки уларнинг қисмини, шунингдек турар жой биноларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланиши керак. Бундай шартноманинг мавжуд эмаслиги ёхуд унинг нотариал тасдиқланмаслиги ижарага берувчи ва ижарачига ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 159-1-моддаси)

4

 

Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар.

 

Қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар бундан мустасно:

Солиқ солинмайди (Кодекснинг 179-моддаси 11-банди)

 

Солиқ солинмайди

 

Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад мол-мулкни реализация қилиш суммаси унинг ҳужжат билан тасдиқланган харид қийматидан ошиб кетиши сифатида аниқланади.

Харид қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, инвентаризация қиймати ва реализация баҳоси ўртасидаги фарқ, бошқа мол-мулкка нисбатан эса реализация қиймати кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромад сифатида тан олинади.

 

Чет эллик жисмоний шахсдан кўчмас мулк, юридик шахсларнинг – Ўзбекистон Республикаси резидентларининг устав капиталидаги акциялари ва улушлари (пайлари) жисмоний шахс – харидор харид қилинганда резидентлик мақомидан қатъи назар солиқ агенти ҳисобланади ва норезидентнинг даромадлари бўйича ЖШДС тўлаши шарт (Кодекснинг 194-моддаси).

Чет эллик жисмоний шахснинг мол-мулкни реализация қилишдан олган даромадлари бўйича ЖШДСни ҳисоблаб ёзиш, ушлаб қолиш ва ҳисоблаб ўтказиш тартиби Кодекснинг 155-1-моддасида келтирилган. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган чет эллик жисмоний шахснинг даромадлари бўйича ЖШДС ҳисоб-китоби шакли ва уни тўлдириш Тартиби МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

12 ойлик давр турар жойни биринчи марта реализация қилиш санасидан бошлаб ҳисобланади. Турар жой 12 ойлик давр мобайнида икки ва ундан ортиқ марта реализация қилинганда, солиқ солиниши лозим бўлган даромадлар биринчи турар жой реализациясини ҳисобга олган ҳолда аниқланади (МВ ва ДСҚнинг 28.03.2014 йилдаги ММ/04-01-32-14/246/246 ва 15/1-5434-сон қўшма хати)

қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлари (пайлари).

«Беғараз олинган улушлар, пайлар, акциялар кўринишидаги даромадлар»га қаралсин (жадвалнинг «Бошқа даромадлар» бўлимидаги 13, 14-бандлар)

Солиқ солинади

 

яшаш учун мўлжалланмаган жойлар

 

Энг кам ставка – 8,5% бўйича солиқ солинади (Кодекснинг 181-моддаси)

 

кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида икки мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, уй-жойлар

 

5

 

Роялти

 

Солиқ солинади

 

Солиқ солинмайди

 

 

6

 

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори ва фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси

 

Солиқ солинмайди

(Кодекснинг 179-моддаси 6-банди)

Солиқ солинмайди

 

Мазкур корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий мақоми қуйидаги ҳужжатга кўра белгиланган:

11.12.2003 йилдаги 558-II-сон Қонун – хусусий корхоналар учун;

30.04.1998 йилдаги 602-I-сон Қонун – фермер хўжаликлари учун;

26.04.2012 йилдаги ЎРҚ-327-сон Қонун – оилавий корхоналар учун

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар

 

Давоми бор.

Прочитано: 5868 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2015-04-09 00:28:59, Гость_:
унга ноль ставкаси киритилди, у бўйича иш ҳақи бир ой учун ҳисоб-китобда энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан ошмайдиган даромадга солиқ солинади;

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика