Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 14 / Бевосита мулоқот

Исталган мол-мулкни дивидендга берса бўлади

Хусусий корхона йилни муайян қийматдаги соф фойда билан якунлади. Таъсисчи корхона балансидаги ишлаб чиқариш хом ашёсини унинг таннархи бўйича дивиденд тарзида олиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, бу операция қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади: солиқ ҳисоботлари қандай тўлдирилади, Бухгалтерия ёзувлари қандай акс эттирилади? Ҳамма ишлаб чиқариш хом ашёларини ҳам дивиденд тарзида беравериш мумкинми?

 

Хусусий корхона

бухгалтери. 

 

– Мумкин. Маълумки, хусусий корхонанинг фаолияти «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонун (11.12.2003 йилдаги 558-II-сон, бундан кейин – Қонун) билан тартибга солинади. Қонуннинг 15-моддасига биноан хусусий корхона мулкдори хусусий корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш ҳуқуқига эга ҳамда мазкур фойда суммаси Солиқ кодексининг 176-моддаси 8-бандига асосан мулкий даромад ҳисобланади.

Ўз навбатида, хусусий корхонага тегишли мол-мулкни бошқа шахсга бериш, ижарага бериш, гаровга қўйиш, бошқа юридик шахсларнинг устав фондига ҳисса сифатида киритиш ёки ушбу мол-мулкни бошқача усулда тасарруф этиш ҳам хусусий корхона мулкдори ҳуқуқи ҳисобланади (Қонун 15-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи банди).

Бир сўз билан айтганда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган хусусий корхонанинг фойдаси муассиснинг мулки ҳисобланади, уни мулкдор ўз хоҳишига кўра тасарруф этиши, шу жумладан корхонанинг товарлари ва бошқа мол-мулкини дивидендлар тарзида олиши мумкин. Солиқ кодекси 179-моддасининг 6-бандига асосан ушбу даромадга солиқ солинмайди.

Корхонада муассис билан товарлар, материаллар, асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш реализация сифатида қаралади. Бунда товарларни бериш чоғида солиқ солинадиган тушум харид қилиш нархидан паст бўлмаган қиймати бўйича белгиланади.

Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилишича, корхонанинг раҳбари, яккабош бошқарувчиси бўлиб хусусий корхонанинг мулкдори ҳисобланади ва айни у (мулкдор) шартномаларни, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузиши, штат жадвалини тасдиқлаши, буйруқлар, фармойишлар чиқариши керак.

Хусусий корхона мулкдори вақтинча йўқ бўлган тақдирда, шунингдек мулкдор раҳбар вазифаларини бажара олмайдиган ҳолда раҳбарнинг вазифалари бошқа жисмоний шахс зиммасига юкланиши мумкин. Бу ҳақда ёзма қарор қабул қилиниши керак (Қонуннинг 16, 17-моддалари). Шу тариқа, хусусий корхона мулкдори ўзининг қарори билан ўз мулкий даромадини хоҳлаган тарзда тасарруф этиши мумкин.

Бу ҳисоб-китоб бухгалтерия ҳисобида қуйидаги счётлар билан олиб борилади:

Д-т 8710  К-т 6610

Д-т 6610  К-т 5010 / 5530 / 1010 / 2810 / 0110-0190.

 

Жавобни солиқ маслаҳатчиси Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2170 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика