Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 11 / Бизнинг семинарларимиз

Қарз кечиб юборилмайди

«Norma» профессионал ривожланиш марказида яқинда «Дебиторлик ва кредиторлик қарзи: бизнес хавфсизлиги технологияси» деган мавзуда семинар бўлиб ўтди. Семинарни «Kreston Tashkent» МЧЖ консалтинг бўлими директори, амалиётчи аудитор Надежда КОВАЛЕНКО ва «Фидес» адвокатлик фирмасининг бошқарувчи ҳамкори Ринат АХМЕДШИН олиб бордилар.

 

Семинар иштирокчилари – турли ташкилотлардан келган бухгалтерлар ва иқтисодчилар қарз, қарздорлик тушунчалари билан, уларни ҳисоб юритишда акс эттириш таомили, ҳисобдан чиқариш (ўчириш) ва инвентаризация ўтказиш тартиби, қарзларнинг компаниянинг молиявий аҳволига таъсири билан танишдилар. Шунингдек, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини бошқариш тизимининг таркибий тузилиши билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди. Тингловчиларда, айниқса, қарзларни қайтаришдаги ҳаракатлар мароми, пулларни вақтида қайтариш ва мижозлар билан муносабатларни билимдонлик билан йўлга қўйиш омиллари алоҳида қизиқиш уйғотди.

Тадбир пировардида иштирокчилар якка тартибда маслаҳатлар олиш ва экспертларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имкониятига эга бўлдилар. Ана шу саволларнинг баъзиларига берилган жавобларни* мухбиримиз ёзиб олди.

 

Ижарага берувчи шартномага мувофиқ, ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган, коммунал хизматлар учун тўлаган сумма унинг (ижарага берувчининг) харажати ҳисобланадими?

– Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова) 49-бандида белгилаб қўйилишича, ижара шартномасига мувофиқ қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ижарага берувчи тўлаган (тўлаши лозим бўлган) суммалар ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди ва ушбу хизматлар бўйича ҚҚС суммаси ижарага берувчи томонидан ҳисобга олинмайди. Булар ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди ҳам.

Ана шу масалани кўриб чиқиб, ДСҚ ҳузуридаги экспертлик кенгаши қуйидагиларни белгилаб берди: «Ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган, қопланишини ҳам унинг ўзи амалга оширилиши жоиз бўлган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун тўланиши лозим бўлган сумма ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди ва тегишинча, ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқишда ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган ва унинг томонидан қопланиши лозим бўлган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари харажатларини қоплаш тариқасида олинган сумма бошқа даромадлар таркибига кирмайди ва, тегишинча, ягона солиқ тўлови солинмайди (Экспертлик кенгашининг 19.02.2013 йилдаги мажлиси баённомаси).

 

Иш ҳақи вақтида тўланмаганлиги учун қандай жавобгарлик бор?

– Вазирлар Маҳкамасининг «Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг (19.03.2002 йилдаги 88-сон) 3-бандига биноан, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб берадилар.

Ана шу ҳужжатнинг 4-банди билан Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси зиммасига хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг иш ҳақини ўз вақтида тўлашнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибига риоя қилиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда иш ҳақи бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ҳосил бўлган ҳолларда айбдор шахсларни жиноий жазолашгача бўлган жавобгарликка тортиш кўрсатмаси берилган.

 

Дебиторлик қарзини қандай қилиб ҳисобдан чиқариш (ўчириш) мумкин?

– Дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш (ўчириш) тартиби корхонанинг ҳисоб юритиш сиёсатида қайд этиб қўйилмоғи лозим. Бу масала 21-сон БҲМС1 билан тартибга солинади. Ҳисобдан чиқариш (ўчириш)нинг икки хил варианти бўлиши мумкин. Биринчиси, шубҳали қарзлар бўйича ана шу ишни бажариш резерв (агар шу нарсани ташкил этиш корхонанинг ҳисоб юритиш борасидаги сиёсатида назарда тутилган бўлса) ҳисобидан амалга оширилади (21-сон БҲМСга 2-илованинг IV бўлими 216-банди). Иккинчиси, уларни жорий харажатларга киритишдир.

 

Дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентаризациядан ўтказиш ва бу ишни такрорлашда муайян вақт белгиланганми?

– Бундай ишлар «Инвентаризациядан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш»2 деб номланган 19-сон БҲМСда белгиланган тартибда амалга оширилади. Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан (инвентаризация ҳисобот йилининг 1 октябридан кечиктирмай ўтказиладиган мол-мулкдан ташқари) инвентаризация ўтказилиши шарт. Қўшимча инвентаризация йил бўйи хоҳлаган вақтда ўтказилиши мумкин, бунинг учун корхона раҳбари шу хусусда қарор қабул қилиши кифоя. Ҳисобот йилидаги инвентаризация миқдори, уларни ўтказиш санаси, мол-мулк ва молиявий мажбуриятлар рўйхати хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг буйруғи билан белгилаб қўйилади, буйруқ шакли 19-сон БҲМСнинг 1-иловасида келтирилган.

 

1Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома, МВнинг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган.


Мухбиримиз

Наталья СПИРИДОНОВА
ёзиб олди.

*Савол-жавобларнинг муфассал матни билан norma.uz сайти орқали танишасиз.

Прочитано: 2328 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика