Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 11 / Бевосита мулоқот

Хом ашёни қаердан оласиз?

Бизнинг корхонамиз (ХХТУТ бўйича коди – 21243) ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланади. Асосий фаолиятимиз паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариб, истеъмолчиларга реализация қилишдан иборат.

Агар корхонамиз қўшимча фаолият билан шуғулланиб, яъни омухта ем аралашмасини ишлаб чиқариб, бошқа истеъмолчиларга реализация қилса, қандай солиқ тўловларини тўлаши керак бўлади?

«Samarkand-Parranda» қўшма корхонаси бухгалтери. 

 

– Солиқ кодексининг 362-моддасида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар ягона ер солиғини тўловчилари эканлиги белгиланган.

Солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар, шунингдек, қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар киради.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этадиган юридик шахслар ҳам қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради.

Агар корхонангиз қўшимча фаолият билан, яъни омухта ем аралашмасини ишлаб чиқариш билан шуғулланса, ушбу ишлаб чиқариладиган омухта ем маҳсулотлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан корхонангизга белгиланган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда ўзингиз етиштирган маҳсулотдан ишлаб чиқарилса, сизда иккала фаолиятингиз учун ҳам ягона ер солиғини тўлаш тартиби сақланиб қолади.

Лекин, омухта ем маҳсулотлари ўзингиз етиштирган маҳсулотдан эмас, балки четдан харид қилинган хом ашёдан ишлаб чиқариладиган бўлса, корхонангиз Солиқ кодексининг 362-моддасида кўрсатилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари тоифасига кирмай қолади. Бу ушбу Кодекснинг 363-моддасига асосан корхонангиз томонидан қўшимча равишда ишлаб чиқариш фаолиятининг амалга оширилиши деб қаралиб, мазкур фаолият бўйича алоҳида ҳисоб юритилади ва сиз бу фаолиятдан ишлаб чиқаришга белгиланган ставкаларда ягона солиқ тўловини ҳисоблаб тўлашингиз керак бўлади.

 

Жавобларни солиқ маслаҳатчиси Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1678 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика