Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 11 / Солиқ солиш

Қолдиқда нима қайд этилади?

Солиқ солиш объектининг ўртача йиллик қолдиқ қийматини қандай ҳисоблаш керак? Бошловчи бухгалтерларда ана шу савол кўп юзага келади.

 

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш учун асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати аниқланади. ЎзР резиденти бўлган корхоналар учун солиқ бўйича солиқ солинадиган база қуйидагилар ҳисобланади:

 асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати – бошланғич (тикланиш) қиймати билан жамғарилган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ (0100-«Асосий воситалар», 0300-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» ҳисобварақлари ва 0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳи ҳисобварақлари ўртасидаги фарқ);

 тугалланмаган қурилишнинг (0810-«Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағи) ва муддатида ўрнатилмаган асбоб-ускуналарнинг (0700-«Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар» гуруҳи ҳисобварақлари) ўртача йиллик қиймати (Солиқ кодексининг 267-моддаси).

Тугалланмаган қурилиш объектлари жумласига муайян қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради.

Белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар жумласига монтаж қилиниши талаб этиладиган ҳамда реконструкция ва (ёки) модернизация қилинаётган объектларда лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган муддатларга мувофиқ капитал қўйилмалар ҳисобига ишга тушириладиган асбоб-ускуналар киради. Лойиҳа-смета ҳужжатларида асбоб-ускуналарни ишга тушириш муддатлари бўлмаган тақдирда, буюртмачи сифатида иш кўраётган юридик шахснинг раҳбари томонидан тасдиқланган муддатлар солиқ солиш объектини белгилаш учун қабул қилинади, лекин бу муддатлар асбоб-ускуналар монтаж қилишга топширилган пайтдан эътиборан 1 йилдан кўп бўлмаслиги керак (Солиқ кодексининг 266-моддаси).

Солиқ кодексининг 268-моддасига мувофиқ солиқ солиш объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (ўртача йиллик қиймат) солиқ давридаги, яъни календарь йилдаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматларини (ўртача йиллик қийматларини) қўшишдан олинган сумманинг 1/12 қисми сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланади. Унинг ҳисоб-китоби Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобига (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 7-илова) 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.

 

МИСОЛ. Ҳисобот йилининг 31 январь ҳолатига кўра корхона асосий воситаларининг қолдиқ қиймати 4 800 минг сўмни, тугалланмаган қурилиш объекти қиймати – 40 600 минг сўмни, белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар қиймати – 15 000 минг сўмни ташкил этди. Йил давомида тугалланмаган объект қиймати уни қуриб битказиш ҳисобига ошиб борди, ўрнатилмаган асбоб-ускуналар сентябрь ойида фойдаланишга жорий этилди.

Йил якунларига кўра қуйидаги маълумотлар мавжуд:

(минг сўм)

Сана

 

Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати

 

Тугалланмаган қурилиш

 

Белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар

 

31 январь

 

4 800

 

40 600

 

15 000

 

28 февраль

 

4 700

 

40 600

 

15 000

 

31 март

 

4 600

 

40 600

 

15 000

 

30 апрель

 

4 500

 

44 600

 

15 000

 

31 май

 

4 400

 

50 200

 

15 000

 

30 июнь

 

4 300

 

55 600

 

15 000

 

31 июль

 

4 200

 

57 200

 

 

31 август

 

4 100

 

57 200

 

 

30 сентябрь

 

19 000

 

57 200

 

 

31 октябрь

 

18 650

 

57 200

 

 

30 ноябрь

 

18 300

 

57 200

 

 

31 декабрь

 

17 950

 

57 200

 

 

 

Мол-мулкнинг ўртача йиллик қиймати қуйидаги миқдорни ташкил этади:

асосий воситаларники – 9 125 минг сўмни (4 800 + 4 700 + 4 600 + 4 500 + 4 400 + 4 300 + 4 200 + 4 100 + 19 000 + 18 650 + 18 300 + 17 950) / 12);

тугалланмаган қурилишники – 51 283 минг сўмни (40 600 + 40 600 + 40 600 + 44 600 + 50 200 + 55 600 + 57 200 + 57 200 + 57 200 + 57 200 + 57 200 + 57 200) / 12);

белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналарники – 10 000 минг сўмни (15 000 + 15 000 + 15 000 + 15 000 + 15 000 + 15 000 + 15 000 + 15 000) / 12).

Мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган база 70 408 минг сўмга тенг (9 125 + 51 283 + 10 000).

 

«Norma Ekspert» мутахассислари.

Прочитано: 3030 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика