Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 11 / Бевосита мулоқот

ЯСТ тўловчиси бўлмоқчимиз

Бизнинг Сўх тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонамизнинг асосий фаолияти умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш, сақлаш ва қишки қаровдан ўтказиш бўлиб, бошқа турдаги фаолиятни амалга оширмайди.

Уставга асосан корхонамизнинг таъсисчиси «Ўзавтойўл» ДАК ҳисобланади ва Уставда белгиланганидек, муассис корхона соф фойдасининг бир қисмини ёки ҳаммасини ўз тасарруфига олиши мумкин.

Ходимларимизнинг йиллик ўртача сони 31 кишини ташкил қилади. Шу муносабат билан биз солиқ солишнинг ягона солиқ тўловига ўтмоқчи бўлиб, бир неча бор туман солиқ инспекциясига ариза берган бўлсак-да, ҳар хил асоссиз сабабларни кўрсатиб, инспекция уни рад этиб келмоқда.

Сиздан корхонамизга тегишли қуйидаги маълумотларни ўрганиб чиқиб, биз ягона солиқ тўловига ўтишимиз мумкинми ёки йўқлиги ҳақида эксперт хулосасини беришингизни сўраймиз: ТХШ – 1110, МШТ – 210, МХОБТ – 1730226551, ХХТУТ – 61129.

Корхона директори.

 

– Берилган маълумотларга кўра, Сўх тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонасининг 2014 йилдаги асосий фаолияти «йўналишдаги ва тармоқ қурилиш ишларини бажариш» бўлганлиги сабабли унга ХХТУТ бўйича 61129 коди берилган.

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификацияси (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сонли Қарори билан тасдиқланган) таркибига асосан нотижорат корхоналарининг ХХТУТ бўйича кодлари киритилмаган.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари таснифлагичи бўйича корхонангиз коди ТХШ – 1110 бўлиб, сизнинг корхонангиз давлат корхонаси ҳисобланса-да, таснифлагичнинг айнан тижорат ташкилотлари гуруҳига кириши, Уставда корхонанинг фойдаси муассис томонидан тақсимланишининг кўзда тутилиши унинг шубҳасиз тижорат ташкилоти эканлигини билдиради.

Шунингдек, ХХТУТ бўйича 61129 коди Классификацияга киритилган бўлиб, унга асосан асосий фаолияти йўналишдаги ва тармоқ қурилиш ишларини бажарувчи ихтисослаштирилган ташкилотлар ҳисобланган юридик шахсларнинг ходимлари сони 21 нафардан 50 нафаргача бўлса, у кичик корхоналар тоифасига киради.

Солиқ кодексининг 350-моддаси биринчи қисмига асосан микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўловчилари бўлиши мумкинлиги белгиланган. Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга (бундан махсус печлардан фойдаланган ҳолда энергия тежайдиган замонавий технологиялар асосида пишиқ ғишт ишлаб чиқарувчи микрофирма ва кичик корхоналар мустасно) ягона солиқ тўлови татбиқ этилмайди.

Корхона томонидан берилган маълумотларга кўра, корхонада акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқарилмайди ва фойдали қазилмалардан фойдаланилмайди (карьер учун ер ажратилмаган). Ўз навбатида, корхона акциз солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар тўловчиси бўлиб ҳам ҳисобланмайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, сизнинг корхонангиз Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига кўра кичик корхоналар тоифасига киради. Ўз навбатида, корхона Солиқ кодексининг 350-моддаси биринчи қисмига асосан солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини танлаб, ягона солиқ тўловини тўлаш тартибига ўтиш ҳуқуқига эга. 

 

Жавобларни солиқ маслаҳатчиси Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2531 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика