Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 11 / Солиқ солиш

Ташувчи норезидент бўлса

Хорижий ташкилот маҳсулотларимизни чет элга ташиш бўйича бизга транспорт хизматларини кўрсатади. Улар учун АҚШ долларида ҳақ тўлаймиз.

Масалан, 1 000 АҚШ долларилик хизмат кўрсатилди, шундан 6%и (яъни 60 АҚШ доллари) – норезидентнинг даромадларига солинадиган солиқ.

1 000 – 60 = 940 АҚШ доллари (даромад солиғини чегирган ҳолдаги хизматларга тўланган ҳақ). Шундан 200 доллари – Ўзбекистон, 500 доллари – Қозоғистон, 240 доллари – Россия ҳудудидаги транспорт хизматлари ҳақи.

Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилган транспорт хизматлари импортидан ҚҚС тўланадими?

А.Солиев,

ХК бош бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг 202-моддасига мувофиқ товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотларига, агар уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўлса, қўшилган қиймат солиғи солинади.

Транспорт хизматлари Солиқ кодекси 202-моддаси учинчи қисмининг 1–4-бандларида назарда тутилган хизматлар рўйхатига кирмайди. Бинобарин, уларни амалга ошириш жойи ишларни бажараётган, хизматларни кўрсатаётган шахснинг фаолият юритиш жойига қараб белгиланади. Аввало у давлат рўйхатидан ўтказилган жой уни белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади, бундай асос бўлмаган тақдирда эса:

юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилган жой;

унинг доимий фаолият кўрсатадиган ижро этувчи органи жойлашган ер;

агар ишлар (хизматлар) бу доимий муассаса орқали бажарилган бўлса, мазкур доимий муассаса жойлашган ер шундай асосдир.

Демак, агар Ўзбекистон юридик шахсига хорижий корхона (норезидент) транспорт хизматлари кўрсатса, хизматлар кўрсатиш жойи деб уларнинг ижрочиси унинг юридик шахси бўлган мамлакат тан олинади. Ушбу қоида юк жўнатилган ёки тайинланган пункт жойлашган жойдан қатъи назар қўлланилади.

Сизнинг ҳолатда Ўзбекистон Республикаси норезидент томонидан транспорт хизматлари кўрсатилган жой (Ўзбекистонда ва ундан ташқарида) деб тан олинмайди. Бинобарин, уларнинг импортига ҚҚС тўлашингиз керак эмас.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1960 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика