Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 11 / Солиқ солиш

Кафолат бераман

Компаниямиз машиналарни кафолатли таъмирлаш билан шуғулланади. Уни амалга оширганда ишлаб чиқарувчи завод учун ҳисобварақ-фактура, ўрнатилган эҳтиёт қисмлар рўйхати илова қилинган ҳолда бажарилган ишлар далолатномаси, харажатларимизни қоплаш мақсадида нуқсонлар далолатномасини тақдим этамиз.

Кафолатли таъмирлаш харажатларини қоплашга ЯСТ солинадими?

Г.Иванова,

бош бухгалтер.

 

– Қонун ҳужжатларида белгиланганидек, фойдаланиладиган товарга ишлаб чиқарувчи кафолат муддати белгилаши лозим. Яъни товарнинг таъмирланишини ва унга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этиши, етарли ҳажмда ва турда эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариши ҳамда савдо ва таъмирлаш ташкилотларига етказиб бериши шарт (26.04.1996 йилдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221-I-сон Қонуннинг 11-моддаси, бундан кейин – Қонун). Бу эса ишлаб чиқарувчи завод машиналарни мустақил тарзда (ўз кучи билан) ёки чет (жалб этилган) таъмирлаш ташкилотлари ёрдамида кафолатли таъмирлаши ва уларга техник хизмат кўрсатиши мумкинлигини англатади. Товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи ёки ишлаб чиқарувчи қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда бепул бартараф этиши лозим (Қонуннинг 15-моддаси).

Саволдан англашимизча, таъмирлаш ишларини бажариш учун компаниянгиз ўзи сотиб олган эҳтиёт қисмларидан фойдаланади. Шу сабабли ЯСТ тўловчи ташкилотингиз учун, Солиқ кодексининг 355-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарувчи завод билан тузилган шартномага кўра таъмирлаш, шу жумладан кафолатли таъмирлаш ишларини реализация қилишдан тушган тушум солиқ солиш объекти ҳисобланади, бунда ишлаб чиқарувчи завод буюртмачи, сизнинг ташкилот эса ишларни бажарувчи бўлади.

Шу тариқа, шартномага мувофиқ таъмирлаш ишларини бажарувчи ташкилотингиз учун ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда солиқ солинадиган база бўйича ҳеч қандай истиснолар назарда тутилмаган.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1656 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика