Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 11 / Расмий жавоб

Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси тушунтиради

Бизни қийнаб келаётган мана бу саволларга жавоб берсангиз: Қаҳва аппарати орқали қаҳва сотиш (вендинг бизнеси) чакана савдо, умумий овқатланиш ёки фаолиятнинг бошқа қайси турига киради? Қаҳва аппарати стационар савдо нуқтаси ҳисобланадими? Вендинг бизнесини олиб боришда назорат-касса аппарати қўлланиши зарурми? Ташкилот қаҳва аппарати орқали қаҳва сотганда, пулини терминал орқали (пластик карточкадан фойдаланиб) қабул қилинишини таъмин этмоғи даркорми? Қаҳва аппарати орқали қаҳва сотиш назарда тутилган фаолиятдан солиқ олиш қандай амалга оширилади?

Х.Л.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тушунтиради

2015 йил 7 февраль                04-2305-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўлланган мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига асосан савдо объектлари турғун ва кўчма объектларга бўлинади. Бунда вақтинча жойлашган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин йиғиштириб олишни ва объект кўчирилишини талаб этиш асосида жойлаштирилган савдо объектлари (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар ва ҳоказолар) кўчма савдо объектларига киради.

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон Қарорига 1-илова) 19-бандига мувофиқ, механик аппаратлар (автоматлар) воситасида нақд пул маблағлари тўланган ҳолда аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш ҳам фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини (фискал регистраторлар) мажбурий қўллаган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1325-сон Қарорига 2-иловада аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширадиган ва банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши шарт бўлган чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари рўйхати келтирилган бўлиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган объектлар бундан мустасно.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, кофе аппаратлари орқали кофе сотиш савдо фаолиятига киришини, улар воситасида нақд пул маблағлари тўланган ҳолда аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг Давлат реестрига киритилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси (фискал регистраторлар) ва ҳисоб-китоб терминалини мажбурий қўллаган ҳолда амалга оширилиши маълум қилинади.

 

ДСҚ раисининг
биринчи ўринбосари
А.ЙЎЛДОШЕВ.

Прочитано: 3620 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика