Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 11 / Бевосита мулоқот

Рухсатсиз қурилган бинога эгалик қилиш ҳуқуқи

2014 йилнинг февраль ойида ўз номимдаги уйга келинимни рўйхатга қўйишда юзага келган муаммони бартараф этиш учун мен яшаб келаётган уйга нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ва шахсий мулк сифатида рўйхатга олиш ишлари ҳужжатларини расмийлаштириб беришни сўраб туман ҳокимлигига ёзма мурожаат қилган эдим. Бироқ ёзган аризам «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилган ҳолда жавобсиз қолдирилди. Орадан уч ой вақт ўтиб, туман ҳокимлигига аризамнинг жавоби бўйича мурожаат қилганимда ҳокимнинг масъул ходимлари ушбу масалани тартибга солувчи қарор ўз кучини йўқотганлигини оғзаки тарзда билдирдилар. Бироқ Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 14 декабрдаги «Тошкент шаҳрида рухсатсиз қурилган, кўп йиллардан бери фойдаланиб келинаётган якка тартибдаги турар жой бино-иншоотларига нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ишларини амалга ошириш ҳақида»ги 809-сонли қарори ҳамда 2014 йил 14 мартдаги «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 14 декабрдаги 809-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарорида мен яшаб келаётган уйни 2015 йилга қадар шахсий мулк сифатида рўйхатга олиш ишларини бажариш қатъий белгиланган.

Мен ўзим яшаб келаётган уйга нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ва уни шахсий мулк сифатида рўйхатдан ўтказишга ҳақлиманми?

Газетхон. Тошкент шаҳри. 

 

– Авваламбор шуни таъкидлаш керакки, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 14 декабрдаги «Тошкент шаҳрида рухсатсиз қурилган, кўп йиллардан бери фойдаланиб келинаётган якка тартибдаги турар жой бино-иншоотларига нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ишларини амалга ошириш ҳақида»ги 809-сонли қарори (бундан кейин – 809-сонли қарор) ўз кучини йўқотмаган. Унинг 1-бандига кўра, туман ҳокимликлари зиммасига, хусусан, қуйидаги мажбуриятлар юклатилган:

Тошкент шаҳри маҳаллаларида 2000 йилгача рухсатсиз қурилган турар жой бино-иншоотларининг ҳақиқий қурувчиси номига эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ишларини белгиланган муддатда тўлиқ ниҳоясига етказиш;

муҳофаза ерлари, капитал қурилиш ва ободонлаштириш ишлари учун ажратилган ҳудудларда рухсатсиз қурилган турар жой биноларини шахсий мулк сифатида рўйхатга олмаслик.

809-сонли қарор 1.5-бандининг эски таҳририда 2000 йилгача рухсатсиз қурилган турар жой бино-иншоотларига нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ишларининг ижро муддати 2013 йил якунига қадар деб белгиланган эди. Шаҳар ҳокимининг 2014 йил 14 мартдаги қарорига асосан мазкур ишларнинг ижро муддати 2015 йил якунига қадар деб белгиланди.

Агар сиз истиқомат қилиб келаётган уй Тошкент шаҳрида 2000 йилгача рухсатсиз қурилган бўлса, шунингдек муҳофаза ерлари, капитал қурилиш ва ободонлаштириш ишлари учун ажратилган ҳудудлар ичида бўлмаса, у ҳолда сиз унга нисбатан эгалик ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда уни шахсий мулк сифатида рўйхатдан ўтказишга ҳақлисиз.

Қўшимча равишда маълум қиламизки, «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун (6.05.1994 йилдаги 1064-XII-сон, 13.12.2002 йилдаги 446-II-сон Қонун таҳририда) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун (3.12.2014 йилдаги ЎРҚ-378-сон) қабул қилиниши муносабати билан ўз кучини йўқотган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасида ва Жиноят кодексининг 144-моддасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун тегишли жавобгарликлар белгиланган.

 

Жавобларни «Norma Profi» эксперт-юристи Камол МУЗАФФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2250 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика