Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 11 / Бевосита мулоқот

Ходимларингизни кўпайтираверинг

Корхонамизнинг асосий фаолият тури трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳисобланади. Корхонамиз «Ўзбек­енгилсаноат» ДАК аъзоси эмас. Ҳозирги кунда корхонамизнинг умумий ишчилари сони 99 кишини ташкил қилмоқда. Бир масалага ойдинлик киритиб берсангиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига асосан (2-илова) 2014 йилнинг 1 июлидан бошлаб кичик корхоналарда ходимларнинг чекланган сони йилига ўртача ҳисобда амалдагидан икки баравар, яъни 200 нафарни ташкил қилади. Бизнинг МЧЖ «Ўзбекенгилсаноат» ДАКга аъзо бўлмаган тақдирда ҳам йилига ўртача 200 нафар ходимни ишга олиш ҳуқуқига эгами?

«Kasana Servis» МЧЖ ходимлар
бўлими бошлиғи.

 

– Ҳар бир корхона давлат рўйхатидан ўтиш давомида ўзининг фаолият тармоғини аниқлаб олади. Бунда Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифлагичидан (ХХТУТ) фойдаланилади. Унда енгил саноатнинг барча соҳалари 17000 рақами остида келтирилган.

Сизнинг корхонангиз Президентимизнинг ПФ-4609-сон Фармонида белгиланган ходимлар сони бўйича таснифланиши мумкин.

Сизнинг МЧЖ «Ўзбекенгилсаноат» ДАКга аъзо бўлмаган тақдирда ҳам, юқоридаги Фармоннинг 2-иловасига мувофиқ, кичик корхона сифатида йилига ўртача 200 нафар ходимни ишга олиш ҳуқуқига эга.

 

Жавобни «Norma Profi»
эксперти Абдураҳмон БАХТИЕВ тайёрлади.

Прочитано: 1663 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика