Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 2 / Паспорт масалалари

Паспорт йўқотилганда

Биометрик паспорт йўқотилганда қандай таомилдан ўтиш керак ва қанча жарима тўланади?

Олег К.

 

– Биометрик паспорт йўқотиб қўйилганда яшаш жойидаги ИИБ хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиш лозим. ИИБ бошлиғи номига ёзилган аризада уни йўқотиш ҳолатларини кўрсатиш керак. Ариза рўйхатга олингандан кейин паспорт йўқотилганлиги тўғрисида иш очилади.

Айни вақтда фуқарога нисбатан маъмурий баённома тузилади, унда паспортни йўқотиб қўйиш энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга олиб келиши (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддаси) кўрсатилади.

Биометрик паспорт йўқолганлиги тўғрисидаги ариза 1 ой мобайнида кўрилади. Фавқулодда ҳолларда ушбу муддат яна 10 кунга узайтирилиши мумкин.

Бу вақт ичида фуқаронинг биометрик паспортни йўқотиши билан боғлиқ текшириш тадбирлари ўтказилади. Шундан кейин қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда янги паспорт расмийлаштирилади.

Прочитано: 2076 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика