Ишга мунтазам кечикиб келганлиги учун ходимни ишдан бўшатиш хусусидаги низони ҳал этишда видеокузатув камераларидаги суратлар ҳам ҳисобга олинадими?
Николай.
– Ҳа, агар видеокузатув камераларидан нормал тарзда ишлаш учун зарур ташкилий шароитларни яратиб бериш орқали таъминланадиган (Меҳнат кодексининг (МК) 179-моддаси) меҳнат интизомини назорат қилиш учун фойдаланилса. Меҳнат тартиби, шу жумладан иш берувчининг ушбу ҳаракатлари ҳам ички меҳнат тартиби қоидалари ёки мансаб йўриқномалари ёхуд меҳнат шартномасида мустаҳкамланиши керак (МКнинг 174-моддаси).
Бунда иш берувчи ходимни меҳнат тартибига риоя этиш бўйича ҳам ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан таништириши ва ходимни меҳнат интизомини назорат қилиш усуллари тўғрисида огоҳлантириши лозим (МКнинг 178-моддаси).
Бироқ ҳар қандай ҳолда иш берувчи ишдан бўшатиш чоғида Меҳнат кодексида назарда тутилган мажбурий таомилларни бажариши керак.