Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 2 / Паспорт масалалари

Катталарга хос қарор

Мен ҳозир 17 ёшдаман, паспорт ҳам олганман, бироқ фамилиям, исмим ва отамнинг исмини ўзгартирмоқчиман. Бунинг учун қандай қоидалар мавжуд?

Илҳом.

 

– Фуқаролик кодексининг 19-моддасига мувофиқ, агар қонундан ёки миллий одатдан бошқача тартиб келиб чиқмаса, фуқаро ўз фамилияси ва номидан, шунингдек отасининг исми билан ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлади ҳамда уларни амалга оширади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда фуқаро тахаллусдан (тўқилган исмдан) фойдаланиши мумкин. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Исмини ўзгартирган фуқаро ўзининг аввалги исмига расмийлаштирилган ҳужжатларга ўз ҳисобидан тегишли ўзгартиришлар киритилишини талаб қилишга ҳақли ва айни вақтда манфаатдор шахсларда фуқаронинг исми ўзгарганлиги ҳақида маълумот йўқлиги туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади. Фамилия, исм ва ота исми ўзгартирилганда у фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади (Оила кодексининг 226, 227-моддалари; Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг* 166–184-бандлари).

16 ёшга тўлган фуқаро яшаш жойидаги ФҲДЁ органига фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақлидир. ФҲДЁ органининг рад этиши устидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органлари томонидан ушбу шахс тегишлича текширувдан ўтказилгандан кейингина тузилиши мумкин, унга асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарлари ёзувларига ўзгартиришлар киритилади.

Ота исмининг ўзгартирилиши унинг 16 ёшга тўлмаган болаларининг ота исми албатта ўзгартирилишига сабаб бўлади. Ота-она ҳар иккаласининг фамилияси ўзгартирилганда уларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари фамилияси ҳам ўзгартирилади. Агар ота-онадан бири ўз фамилиясини ўзгартирса, уларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари фамилиясини ўзгартириш масаласи ота-онанинг келишувига биноан, бундай келишув бўлмаганда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ҳал этилади. Эр (хотин)нинг фамилияси ўзгартирилиши (унга нисбатан оталик белгиланганда ҳам) хотин (эр)нинг ҳамда унинг вояга етган болалари фамилиясини ўзгартиришга сабаб бўлмайди.

Қонунда фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш миқдори чекланганлигига ҳам эътиборингизни қаратамиз.

 

*ВМнинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон Қарорига 1-илова.

Прочитано: 2167 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика