Norma.uz

Тўланадиган мажбурий отгул

Мен ишдан бўшадим, мен билан ҳозиргача ҳисоб-китоб қилишмади ва меҳнат дафтарчамни беришмаяпти. Агар қўнғироқ қилсам, ҳали ҳисоб-китоб қилиб бўлишмаганини ва ўзлари қўнғироқ қилишларини айтишади. Бошқа ишга кира олмаяпман. Шу тарзда бир ойча вақт ўтди. Нима қилиш керак?

М.Халилова.

Тошкент шаҳри.

 

– Иш берувчининг ҳаракатларида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўпол бузиш кузатилмоқда.

Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчаси ва тегишли иш ҳақи берилиши шарт (Меҳнат кодексининг (МК) 108, 110-моддалари). Қонун ҳужжатларида ҳеч қандай кечиктириш белгиланмаган. Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МКнинг 107-моддаси). Агар, мисол учун, ишнинг охирги куни 9.06.2014 йил бўлса, меҳнат дафтарчасининг «Иш тўғрисида маълумотлар» устунида ишдан бўшатиш санаси сифатида тегишли йилдаги 09.06. санаси кўрсатилиши керак. Иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун мажбурий прогул даври учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади (МКнинг 275-моддаси). Бундай ҳолда ишдан бўшаш куни меҳнат дафтарчаси берилган кун ҳисобланади. Ишдан бўшаган куннинг янги санаси тўғрисида буйруқ берилиб, ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйилади. Бўшаган куни тўғрисида илгари киритилган ёзув Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (МВ ва ИТВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2.8 ва 3.1-бандларида белгиланган тартибда бекор қилинади.

Йўл қўйилган меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш далиллари бўйича сиз меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хил ижро этилишини назорат қиладиган Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ва прокуратурага (иш берувчининг амалда жойлашган жойи бўйича) мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Текширув боришида ушбу ҳолатлар аниқланганда иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2024 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика