Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 2 / Суд ёрдамга келади

Қаллоблик жазоланиши керак

Ҳокимликнинг рўйхатга олиш бўлими МЧЖ уставига киритилган, муассислардан бирининг улушини кўпайтириш ва бошқасининг улушини камайтириш тўғрисидаги ўзгартиришни рўйхатдан ўтказди. Кейин маълум бўлишича, МЧЖ муассислари умумий йиғилишининг баённомаси ва улардан бирининг номидан ёзилган, ўз улушининг бир қисмини бошқа муассисга беғараз совға қилиш хоҳиши тўғрисидаги хат манфаатдор тараф томонидан сохталаштирилган экан. Ҳолатлар йиғилиш ўтказилишидан бир ой олдин бўлажак йиғилиш тўғрисида «ҳадя қилувчи» хабардор қилинмаганлиги ва бу тадбир унинг иштирокисиз ўтказилганлиги хусусида далолат беради.

Ушбу рўйхатга олишни у амалга оширилгандан кейин бир ой мобайнида ҳокимликнинг ўзида бекор қилса бўладими? Ёки прокуратура ва судга мурожаат қилиш лозимми? Ҳокимлик уставга киритиладиган ўзгартиришларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари ўрнига шубҳали нусхаларини қабул қилишга ҳақлими?

Уставга ўзгартиришлар рўйхатга олинганлигини қандай қилиб бекор қилиш мумкин? Мазкур қаллобликни содир этган шахсларга нисбатан қонунда қандай чоралар назарда тутилган?

МЧЖ иштирокчиси.

 

– Фикримизча, сиз туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциясини назарда тутгансиз. Афсуски, сиз мазкур орган таъсис ҳужжатларига ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш учун айни қандай ҳужжатларнинг шубҳали нусхаларини қабул қилганлигини кўрсатмагансиз. Бунинг устига инспекция тадбиркорлик субъектидан барча ҳужжатларни кўчирма нусхаларда қабул қилиши даргумон. Масалан, субъект - юридик шахс 2 нусхада тақдим этадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар матнини улар фақат ваколатли шахс имзолаган ва худди шу субъектнинг муҳри билан тасдиқланган асл нусхада қабул қиладилар. Улар одатда субъектни бошқаришга ваколатли органнинг қарори, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати, шартнома ёки устав фондидаги улуш (ҳисса) ёки акцияларнинг бошқага ўтишини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат ва ҳоказоларнинг кўчирма нусхаларини қабул қиладилар. Шу боис инспекция вакиллари уларнинг шубҳали эканлиги ёки шубҳали эмаслигини билмайдилар ва, бинобарин, уларни шундай деб квалификация қила олмайдилар. Бунинг акси исботланмагунга қадар уларнинг ҳаракатлари тўғри (ҳаққоний) деб тахмин этилади. Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектининг ариза-хабарномасини имзолайдиган шахс давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳаққонийлиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлигини албатта тасдиқлайди.

Энди сизни ташвишга солган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишни бекор қилишга келсак.

«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 41-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қонун ҳужжатлари, МЧЖнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчисининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан 2 ой ичида берилиши мумкин.

Хатингизда маълум қилинаётган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган МЧЖ иштирокчиси ушбу муддатда хўжалик судига МЧЖ умумий йиғилишининг жамият устав фондидаги улуши бир қисмининг бошқа иштирокчига («ҳадя олувчига») ўтиши («ҳадя қилиши») муносабати билан ўзгартиришларни таъсис ҳужжатларига киритиш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилиш керак.

«Ҳадя» битимининг ўзига келсак, Фуқаролик кодекси (ФК) 113-моддасининг биринчи қисми ва 116-моддасининг маъносига кўра битим, суд ҳақиқий эмас деб топишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). ФКнинг 113-моддаси учинчи қисмига кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли.

Шу сабабли судда ғайриқонуний қарор хусусида баҳслашишга тайёр МЧЖ иштирокчисига ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг (устав фондидаги унинг улуши қисмидаги «ҳадя») ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни илгари суришни тавсия қиламиз. Суд томонидан даъво қондирилган ва унинг бу ҳақдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган тақдирда жамиятнинг азият чеккан иштирокчиси ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилгунга қадар мавжуд бўлган ҳолат тикланади.

Сиз баён этган ҳолатларда жиноят тарзида жазоланадиган фирибгарлик, яъни алдаш йўли билан ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш аломатлари мавжудлиги кўринмоқда (Жиноят кодексининг 168-моддаси, бундан кейин - ЖК). Алдаш моддий наф олиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланишдан иборатдир. Ҳужжатларни қалбакилаштириш (қалбакилик) ўз ҳолича ЖКнинг 228-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноят аломатларини ҳам кўрсатиши мумкин. Агар бу қилмиш бевосита ёки мансабдор шахс (масалан, МЧЖ директори) билан ҳамкорликда содир этилган бўлса, ЖКнинг 209-моддаси биринчи қисми қўлланади. Бироқ ЖКнинг аниқ моддаси (унинг қисми, банди) ёки моддалари мажмуини қўллаш дастлабки тергов органи ва суднинг хос ҳуқуқидир.

Мансаб сохтакорлиги (ЖКнинг 209-моддаси) тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки терговни прокуратура органларининг терговчилари (Жиноят процессуал кодекси 345-моддасининг иккинчи қисми), жавобгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш (ФКнинг 168 ва 228-моддалари) тўғрисида ишлар бўйича дастлабки терговни ички ишлар органлари олиб боришлари боис жабрланувчига юрисдикцияси ҳудудида жиноий қилмишлар содир этилган ана шу органларнинг бирига ариза билан мурожаат қилишни тавсия этамиз. Уларни содир этганлик учун ЖКда қуйидаги жазо чоралари назарда тутилади:

 

Жиноят тури

 

ЖК моддаси

 

Жазо чоралари

 

Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш.

 

Фирибгарлик:

а) кўп миқдорда (ЭКИҲнинг
300–500 баравари);

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган.

 

Фирибгарлик:

а) жуда кўп миқдорда (ЭКИҲнинг
500 баравари ва ундан кўп миқдорда);

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган.

 

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди

168-модда 1-қисми

 

 

 

 

168-модда

2-қисми

 

 

 

 

 

 

 

 

 

168-модда 3-қисми

 

 

 

 

 

 

 

168-модда 4-қисми

ЭКИҲнинг 100 бараваригача миқдорда жарима ёки
1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ.

 

ЭКИҲнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

 

 

 

 

 

ЭКИҲнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

 

 

Мансаб сохтакорлиги, яъни мансабдор шахснинг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, расмий ҳужжатларга била туриб, сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб, сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилиши.

 

Ўша ҳаракат:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган

209-модда 1-қисми

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

209-модда 2-қисми

ЭКИҲнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки
5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

 

 

 

ЭКИҲнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки
3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш.

 

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган.

 

Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш

 

228-модда 1-қисми

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

228-модда 2-қисми

 

 

 

 

 

 

228-модда 3-қисми

ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ.

 

 

 

 

 

 

 

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

 

 

 

ЭКИҲнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш

 

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 27905 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-02-13 19:06:58, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
2018-04-28 01:41:13, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика