Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 35 / Бизнинг лойиҳалар

Илк одимлар: ўрнатиб синаб кўрсанг, биласан фойдасини!

Чоғроқ корхоналарда бундай ҳолат кўп учрайди: бухгалтер керак бўлганда албатта ёрдам бераман деб декрет таътилига чиқиб кетади. Кундалик ишларни энди усиз эплаш лозим.

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасидан 1UZ бухгалтерия дастури ҳақида хабар топгач, ҳозирча ишламаётган бухгалтер ўрнини унинг ёрдамида сездирмасликка қарор қилдим. Бошқа бир талай шунга ўхшаш дастурлар ичида унга иқим тушгани боиси шундаки, уни Интернет орқали кўчириб олиб, тўлиқ ифодасидан нақ икки ой бепул фойдаланиш мумкин экан.

Бизда Интернетдан фойдаланишда лимит йўқ, дастурни кўчириб олиб ўз компьютеримизга ўрнатиш ортиқча ташвиш бўлмади.

Даставвал бундай дастурдан фойдаланишга оид йўриқномани ўрганиб чиқдим, кейин дадил ишга киришдим.

Ишлаб чиқариш корхонамизнинг кундалик фаолияти асносида бутловчи буюмлар сотиб олиш учун бир нечта шартнома тай­ёрлаш керак эди.

Дастурнинг «Шартномаларни тайёрлаш» йўналишидаги иши компьютерда энди-энди иш бошлаганлар учун ҳам жуда қулай. Тўғри, аввало «Контрагентлар» деган бўлимга бизга турли хом ашё етказиб берувчи барча ташкилотларга оид маълумотларни киритишга тўғри келди. Ана шу ташкилотлар билан ҳар йили бир нечтадан шартнома тузиш биз учун одатий иш бўлгани сабабли кейинчалик маълумотларни киритиш ўз-ўзидан, ­яъни автомат тарзда содир бўлади. Ҳужжатни расмийлаштиришда контрагентнинг тартиб рақамини кўрсатишнинг ўзи кифоя.

Дарвоқе, ана шу шартномалар бўйича тўловномаларни шакллантириш ҳам жуда осон кўчди.

Мазкур дастурдан фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳаза ва тавсифлари орасида «Керакли маълумотларни киритмагунга қадар 1UZ дастуридан тузукроқ ҳеч нарса олмайсан» деган сўзларни ҳам ўқидим. Лекин бундай гап ҳар қанақа дастурга тегишли-ку! Бир хил ишга ўхшаб кетгани билан маълумотларни киритиш бағоят зарур операциядир. «Ходимлар» деган бўлим устида анчагина заҳмат чекишга тўғри келди – йигирма нафардан ортиқ ходимларимизнинг барчасига оид маълумотларни тўлиқ киритдим. Ана шундан кейин бу бўлим иш ҳақини ҳисоблаб чиқишда ва бирламчи ҳужжатларни ёзиб чиқаришда жуда катта ёрдам берди. Эндиликда бунақа ишларни ҳеч бир қийинчиликсиз уддаламоқдаман. 1UZ дастури ҳар қандай ташкилот учун қулай ва фойдали эканлиги шак-шубҳасиздир.

Бухгалтериядан ташқари бу дастурга кадрлар ҳисобини юритишни ҳам киритиш мумкин эканлигини айтмайсизми?! «Ходимлар билан ҳисоб-китоблар» модули ўз ичига «Ишга қабул қилиш», «Ходимни кўчириш», «Ходим бўшаши» сингари бўлимларни ҳам олар экан. «Таътилга буйруқ», «Таътил пулларини ҳисоблаш», «Касаллик варақаси» ва бошқа талайгина фойдали ҳужжатлар ҳам шунда мужассам. Ҳали ҳаммасини ишлатиб кўрганимча йўқ, лекин дастур ҳозирнинг ўзидаёқ менга жуда-жуда ёқди. Бўлимлар ва модуллар қулай қилиб тузилган, ҳисоб-китоблар автомат тарзда амалга оширилади, ҳужжатлар намуналарини қидириб ўтиришнинг, ажратмалар ва устама ҳақларни ҳисоблашнинг турли усулларини излашнинг ҳожати йўқ.

Мазкур бухгалтерия дастурини ҳеч бир иккиланишсиз сотиб олмоқчимиз. Бухгалтеримиз туғиш таътилидан қайтгач, унга 1UZ дастурини ўзлаштиришда ўзим ёрдам бераман.

 

В.ГАЗАЕВ,

хусусий ишлаб чиқариш корхонаси директори.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

Прочитано: 1808 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика