Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 35 / vopros.norma.uz

Қайта ташкил этиш мажбуриятлардан халос қилмайди

МЧЖ 2013 йил якунлари бўйича тақсимланмаган фойдани устав фондини тўлдиришга йўналтирди. Агар йил тугаганидан кейин у хусусий корхона қилиб қайта ташкил этилса, устав фонди қайта ташкил этишдан кейин камайган тақдирда ёки 2014 йил II ярми учун тақсимланмаган фойда чиқарилганда ХКда даромад солиғи (дивиденд) тўлаш бўйича мажбуриятлар вужудга келадими?

МЧЖ хусусий корхона қилиб қайта ташкил этилгандан кейин МЧЖ иштирокчисининг тақсимланмаган фойдасига (дивидендларига) солиқ солинадими?

Д.Селимова,

ҚК молия бўлимининг бошлиғи.

 

– Солиқ кодексининг (СК) 156-моддасига мувофиқ юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солинмайди. Бироқ ушбу имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланганда бундай даромадларга умумий асосларда солиқ солинади (СКнинг 156-моддаси, 179-моддаси 19-банди).

Шу тариқа, ушбу имтиёз қўлланилганидан кейин бир йил мобайнида устав фонди камайганда (муассис улушининг қиймати камайганда) илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга солиқ солинади.

Фуқаролик кодексининг 50-моддаси ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 54-моддаси билан белгиланишича, жамият ўзгартирилганда, қайта ташкил этилган жамиятнинг барча ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.

Қайта ташкил этилган юридик шахснинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятини бажариш унинг ҳуқуқий вориси зиммасига юклатилади (СКнинг 51-моддаси). Устав фондини камайтиришда жамият муассисларига дивидендлар тўланган тақдирда солиқ солинадиган даромадларни қайтариш тўғрисида сўз бораётганлиги боис, қайта ташкил этилганига қарамай, солиқ тўлашга доир ушбу мажбурият имтиёз қўллангандан кейин бир йил мобайнида сақланади.

Қайта ташкил этилаётган корхона вужудга келган корхона ҳақидаги ёзув реестрга киритилишидан олдинги кунда якуний молиявий ҳисобот тузиши чоғида даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счётини ёпиш ва ўзгартирилаётган корхонанинг соф фойдаси суммасини муассисларнинг ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да белгиланган мақсадларга йўналтириш (тақсимлаш) амалга оширилади (23-сон БҲМС «Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш»нинг1 59-банди).

Шу сабабли соф фойда тўғрисидаги масала жамиятни қайта ташкил этишнинг якунловчи босқичида ҳал қилиши керак.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1484-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Наталья ГРИШУТИНА,

экспертимиз.

Прочитано: 2232 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика