Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 35 / Солиқ солиш

Шахсий харажатга мўлжалланмаган корпоратив карточка

Компаниямиз товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш учун корпоратив карточка очди. Агар ундан ходимнинг шахсий эҳтиёжлари учун харажатлар қилинган бўлса, қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

– Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомда (МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) белгиланишича, корпоратив банк картасидан савдо ва сервис корхоналарида товарлар, ишлар ёки хизматларга ҳақ тўлаш учун фойдаланилади. У ходимга ҳисобот топшириш шарти билан берилади, у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши керак. Ундаги нақд пулсиз тўлов шаклида сарфланадиган маблағлардан қатъиян белгиланган мақсадларда фойдаланилади, ходим харажатларини тўлаш улар жумласига кирмайди.

Агар корпоратив карточкадан ходимнинг шахсий харажатларини сўндириш учун фойдаланилган бўлса, унда корхона олдидаги қарз вужудга келади, қарз унинг ёзма розилигини олган ҳолда иш ҳақидан ушланади. Ушбу суммалар ушланмаган тақдирда ходимда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган моддий наф тарзидаги даромад вужудга келади (Солиқ кодексининг (СК) 177-моддаси). Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилотда ушбу харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китоби чоғида чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СКнинг 147-моддаси 9-банди). Ягона солиқ тўлови тўловчисида солиқ оқибатлари юзага келмайди, чунки ЯСТ ҳисоб-китоби чоғида харажатлар ҳисобга олинмайди.

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2178 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика