Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 35 / Бизнинг маслаҳатлар

Таъсисчи ўз улушини сотганда

МЧЖ шаклидаги корхонамиз 2010 йилда ташкил этилган, бугунги кунда солиқларни ўз вақтида тўлаб келмоқдамиз.

Заруриятдан келиб чиқиб, бугунги кунда таъсисчиларимиздан бири (у жисмоний шахс ҳисобланади) жамиятдан чиқиш ва ундаги ўз улушини учинчи шахсга сотишга қарор қилди. Бу ҳақда таъсисчилар умумий йиғилишининг баённомаси тасдиқланди. Ушбу қарорга асосан илгариги рўйхатдан ўтказилган уставдаги устав фонди ўзгармасдан қолади. Айтинг-чи, ушбу ҳолда жамиятимизда солиқ мажбуриятлари юзага келадими?

Амирхон Турдиалиев, МЧЖ раҳбари.

Самарқанд вилояти.

 

– Жамият иштирокчиси жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига сотишга ёки ўзга тарзда улар фойдасига воз кечишга ҳақлидир. Бундай битимни тузиш учун, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг ёки жамият бошқа иштирокчиларининг розилиги талаб қилинмайди.

Жамият иштирокчиси, агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкин.

Жамият иштирокчисининг улуши тўлиқ тўлангунга қадар бўлган даврда у фақат тўланган қисми бўйича бошқа шахсга ўтказилиши мумкин («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 20-моддаси).

Демак МЧЖ иштирокчиси, агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкин бўлади.

Жамият иштирокчиси улуши сотиладиган баҳони ва бошқа шартларни кўрсатган ҳолда бу ҳақда қолган иштирокчиларни ва жамиятнинг ўзини ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Бу қолган муассислар чиқиб кетаётган шахснинг улушини сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эгаликлари билан изоҳланади. Уларнинг бирортаси ҳам улушни сотиб олиш хоҳишини билдирмаганда, чиқиб кетаётган шахс уни учинчи шахсларга сотади.

Муассиснинг жамият устав фондидаги улушининг миқдори фоизларда белгиланади ва унинг улуши номинал қиймати билан МЧЖ устав фондининг нисбатига тенг бўлиши керак. Ушбу фоиз дивидендлар сифатида тақсимланадиган корхонанинг соф фойдасида ҳам сақланади.

Жамиятингизда улуш сотиб олган шахс устав фондидаги харид қилинган улушнинг фоиз нисбатига мутаносиб бўлган соф фойдага ҳам ҳақли бўлади.

Солиқ кодекси 179-моддасининг 11-бандига асосан жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга (қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини) реализация қилишдан олинган даромадлар бундан мустасно) солиқ солинмайди.

Демак, мулкдор ўз улушини учинчи шахсга сотганда у дивиденд эмас, балки хусусий мулк ҳуқуқида ўзига тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан даромад олади ва унда ЖШДС тўлаш мажбурияти юзага келади.

Солиқ кодексининг 176-моддаси 4-бандига асосан жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари таркибига киради. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса, инвентаризация қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади.

Улуш МЧЖга сотилган тақдирда муассис-сотувчининг устав фондидаги ҳақиқий (номинал) ҳиссаси харид нархи бўлиб ҳисобланади.

Улуш жисмоний шахсга сотилган тақдирда сотувчи мустақил равишда солиқни тўлаб, ўзининг яшаш жойидаги солиқ органига даромадлар ва харажатлар тўғрисида декларация топширади. Улушни юридик шахс сотиб олган тақдирда, у даромад тўлаш манбаи ҳисобланади ва сотувчининг даромадидан солиқни ЖШДСнинг белгиланган шкаласи бўйича ушлайди.

Солиқ кодексининг 184-моддасига биноан жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юридик шахслар, фаолиятни Ўзбекистонда доимий муассаса орқали амалга ошираётган республикамиз норезидентлари ҳамда чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари зиммасига юклатилади.

Жисмоний шахсларнинг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига мулкий даромадлар ҳам киради.

Шу тариқа, сизнинг ҳолатда таъсисчи алмашганида жамиятингизда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати ташкилоти солиқ маслаҳатчиси

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 5061 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика