Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 15 / Бухгалтернинг бухгалтергагина айтадиган гапи

Қайта баҳолаш афзалликлари

«NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти «NORMA» профессио­нал ривожланиш маркази билан биргаликда мунтазам равишда турли йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган семинарларни ўтказяпти. Март ойида улар экспорт-импорт операциялари, иқтисодий жиноятлар, иш ҳақига бағишланганлигини эслатиб ўтиш жоиз. Ушбу семинарлар бухгалтер ва аудиторлар ўртасида анча шуҳрат қозонган, уларни юқори малакали мутахассислар ўтказадилар. Уларнинг иштирокчилари семинар тугаши билан дарҳол тарқалиб кетишмайди, ўқитувчиларга кўпинча машғулотларнинг асосий мавзусига дахлдор бўлмаган кўплаб саволлар ҳам беришади. Тез-тез бериладиган саволларнинг бири асосий воситаларни қандай қилиб баҳолаш тўғрисида бўлади. Шу боис биз бу ҳақда газетамиз саҳифаларида ҳикоя қилишни лозим деб топдик.

Қонун ҳужжатларимиз корхона асосий воситалари (АВ)ни ҳар йили қайта баҳолашни назарда тутади. Баъзилар бу таомилнинг фойдаси юзасидан шубҳоланиб, уни вақт ва маблағларни самарасиз совуриш деб ҳисоблайди. «Grant Thornton Valuation» МЧЖ бошқаруви раиси, кўп йиллик тажрибага эга бухгалтер Марина ВАНИНА* ушбу таомилдан бизнесни ривожлантириш учун фойда келтирадиган тарзда фойдаланиш мумкин ва керак деб ҳисоблайди.

 

– Марина Сергеевна, корхонанинг асосий воситаларини қайта баҳолашни сиз қандай тавсифлайсиз?

– Профессионал тил билан айтганда, у – асосий воситаларнинг тикланиш қийматини бозор нархларининг замонавий даражасига мувофиқлаштириш учун уни вақти-вақти билан аниқлашти­риш ҳисобланади. Қайта баҳо­лаш, агар унинг оқибатларига яхлитликда қарайдиган бўл­сак, ташкилотнинг молиявий ҳолатини бошқа­ришнинг таъсирчан механизмидир.

– Ушбу таомилнинг муҳимлиги нимада?

– Аввало, қайта баҳолаш солиқлар ва амортизация ажратмаларини мақбул­лаштириш имконини беради. Бу эса маҳсулот таннархи, молиявий натижалар ва компаниянинг мавқеига таъсир кўрсатади. Албатта, мақбул натижаларни олиш учун пишиқ-пухта ва малакали ёндашув зарур. Кўпчилик у ёки бу операцияларнинг иқтисодий мазмунини унутиб қўяди. Хўжалик юритишнинг барча субъектлари учун мажбурий бўлган АВ, тугалланмаган қурилиш ва ўрнатилмаган асбоб-ускунанинг ҳар йилги баҳоланиши фақат бухгалтерларгагина тааллуқли эмас. Зеро уни ўтказишдан асосий мақсад – корхонанинг йил учун стратегик мақсадларини ҳисобга олиш. Бироқ бунга фақат юқори раҳбарлик бўғинининг иштироки билан эришиш мумкин.

– Қайта баҳолашнинг қайси усули энг самарали?

– 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низом (ИВ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан ташкилотларга АВнинг ҳар бир гуруҳи учун қайта баҳолашнинг қуйидаги усулларидан бирини мустақил танлаш ҳуқуқи берилган:

қайта баҳолашни ўтказиш даврида 1 январга шаклланган, баҳоланаёт­ганларига айнан ўхшаш бўлган янги объектларга ҳужжатлар асосида тасдиқланган бозор нархлари бўйича алоҳида объектлар қийматини бевосита ҳисоблаш йўли билан;

асосий фондлар турлари бўйича ва уларни харид қилиш даврларига боғлиқликда табақаланган асосий фондлар қийматини ўзгартириш индекс­ларини қўллаган ҳолда айрим объектларнинг дастлабки (тикланиш) қийматини индекслаш йўли билан аниқлаш.

Индекслаш усули қайта баҳолашни ўтказиш харажатларини қисқартиришни истайдиганлар учун яроқлидир. Бироқ ушбу усул бошқарувчилар учун, айниқса корхонадаги ишларнинг реал ҳолатини билишни хоҳлайдиган мулкдор учун доим ҳам мақсадга мувофиқ эмас.

Бир томондан, корхона раҳбарияти қайта ба­ҳолашнинг АВ энг кам қийматини олиш имконини берадиган усулни қўллашни афзал кўради. Уларнинг нуқтаи назарига кўра, бу нарса мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида солиқ солинадиган базани камайтириш имконини беради, бироқ АВ қийматининг пастлиги амортизацияга ажратмаларни камайтиради, бу эса, ўз навбатида, солиқ солинадиган фойданинг жиловсиз ўсишига ва, бунинг оқибатида, фойда солиғининг ошишига олиб келади. Бошқа томондан, оборот капиталининг камомади мавжуд бўлган ва солиқ босими салмоқли бўлган бозор иқтисодиётининг шароитида корхоналар уларни қайта баҳолаш чоғида АВ қийматини оширишдан манфаатдор бўлишлари мумкин. Бу ҳолда маҳсулот таннархига киритиладиган амортизация ажратмалари фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани камайтиради. Бундан ташқари, улар одатда мол-мулк солиғини кўп карра оширади ва, корхонанинг ҳисобварақларида қолган ҳолда, АВни так­рор ишлаб чиқариш ва ўз оборот маблағларини тўлдириш учун ишлатилиши мумкин. Бироқ АВни қайта баҳолаш корхонага солиқ солишни мақбуллаштириш мақсадидагина фойдали эмас.

– Корхонани бошқаришнинг самарадорлигини ошириш учун қайта баҳолашдан қандай қилиб фойдаланиш мумкин?

– Авни тўғри баҳолаш маҳсулотнинг реал таннархи ва нархини шакллантириш учун зарур. Бу ҳол истеъмолчи учун курашда, инвестицияларни жалб этишда катта роль ўйнайди. Зеро нархингизни билишингиз ва уни инвесторларга исботлаб бера олиш зарур, чунки корхона активларининг қиймати – музокараларда, масалан, кафолат ёки гаров миқдорини белгилашда асосий исботдалилдир. Қайта баҳолаш мол-мулкни ёки унинг бир қисмини сотиш чоғида муҳим, чунки фойда солиғи ва ҚҚС активнинг сотиш ва баланс қийматлари ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб ҳисобланади. Ниҳоят, корхонага кредит бериш, унинг устав капиталини кўпайтириш ёки АВни бошқа корхонанинг устав капиталига киритиш нуқтаи назаридан, АВ қийматининг даражаси пасаймаслиги учун ҳам муҳимдир. Бу масалалар ҳам, солиқ солиш тизимидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектларни қизиқтиради.

– Қайта баҳолашни мустақил ўт­казиш осонми?

– Буни бажариш осон эмас. Зеро асосий масала худди шундай янги объектларнинг қиймати тўғрисида тасдиқ олишда, бу эса қайта баҳоланаётган АВнинг хусусиятидан ва талаб қили­наётган ахборотдан фойдаланиш чекланганлигидан келиб чиқиб қилинганда анчагина муаммолидир. Айни вақтда шуни тушуниш зарурки, одатдаги ўртача корхонада АВни малакали баҳолаш учун бир неча кишининг 3–4 ҳафталик муттасил ишлаши тақозо этилади. Корхонада бўш, бунинг устига малакали ходимларни топишга ҳар доим ҳам муваффақ бўлинмайди.

– Бухгалтер ва раҳбарларга нимани маслаҳат берасиз?

– Тажрибанинг кўрсатишича, кў­пинча корхоналар берилган муддатнинг охирига келибгина қайта баҳолаш тўғрисида ўйлай бошлашади ва анча фаол мулкдорлар ўз буюртмаларини бериб бўлганидан кейингина экспертларга мурожаат қиладилар. Мен ўз АВлари қийматини эксперт қайта баҳолашга эҳтиёжни ҳис этаётган корхоналарга иложи борича аввалроқ мутахассисларга мурожаат қилишни тавсия этаман. Бу баҳоловчиларга муҳим ишни вақтни тежаш режимида эмас, балки режали тартибда бажариш имконини беради. Қайта баҳолашдан тўғри фойдаланиш, ундан зарар кўрмаслик, аксинча, кўпроқ фойда олиш мақсадга мувофиқдир. Шу сабабли баҳоловчини танлаш ва у билан ҳамкорликда вазифаларни қўйишда корхонани самарали бошқариш учун қайта баҳолаш натижаларидан бундан кейин фойдаланиш истиқболини ҳисобга олиш керак.

 

Суҳбатни мухбиримиз
Наталья СПИРИДОНОВА олиб борди.

Прочитано: 1182 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика