Корхонанинг водопровод тармоғидан фойдаланган сув ҳажми сув ўлчайдиган асбобларнинг кўрсаткичи бўйича 2013 йилда 1 160 куб м ни ташкил этади.
Сувни етказиб беришни «Сувсоз» ДУК амалга оширади.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси қандай ҳисоб-китоб қилинади?
– Солиқ кодексининг 260-моддасига биноан водопровод тармоғидан келадиган сувдан фойдаланувчи солиқ тўловчилар ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари ҳажмларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритадилар ҳамда солиқ солинадиган базани манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида аниқлайдилар.
Водопровод тармоғига келиб тушувчи сув ҳажмлари нисбатини сувни етказиб берувчи юридик шахслар аниқлайдилар. 2013 йил учун «Сувсоз» ДУК томонидан ушбу нисбат қуйидагича аниқланди:
ер усти манбаларидан – 84,1%;
ер ости манбаларидан – 15,9%.
Тегишли равишда, корхона томонидан умумий ишлатилган сув ҳажми – 1 160 куб м, ер усти манбаларидан 975,56 куб м (1 160 х 84,1%), ер ости манбаларидан – 184,44 куб м (1 160 х 15,9%) ишлатилди.
2013 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ЎзР Президентининг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон Қарорига 13-иловада белгиланган ставкалардан келиб чиқиб қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади:
ер ости манбаларидаги сувнинг 1 куб м учун – 54,6 сўм;
ер усти манбаларидаги сувнинг 1 куб м учун – 43 сўм.
Шундай қилиб, солиқнинг йиллик суммаси 52 019,5 сўмни (975,56 х 43 + 184,44 х 54,6) ташкил этади.
Материаллар «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» электрон-маълумотлар тизимидан олинди.