Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 15 / Солиқ солиш

Хом ашё яроқсиз бўлиб қолса

Биз умумий овқатланиш хизматларини кўрсатамиз, 10%лик ставкада ЯСТ тўлаймиз. 2011 йилда пиво тайёрлаш учун хом ашё ва асбоб-ускуна харид қилдик. Асбоб-ускуна ўрнатилмаганлиги туфайли хом ашё вазифасига кўра фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолди. Бир фермер хўжалиги уни биздан чорвага озуқа сифатида, бироқ, табиийки, таннархдан паст нархда сотиб олишга тайёр.

Биз хом ашёни бундай шартларда сотишга ҳақлимизми? Агар ҳақли бўлсак, қайси суммадан ЯСТ тўлаймиз?

Омбордаги ўрнатилмаган асбоб-ускунага эскириш ҳисоблаб ёзиш керакми?

 

– Сиз яроқсиз ҳолга келган хом ашёни реализация қилишга ҳақлисиз. 1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳи ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган хом ашё ва материалларни реализация қилишдан олинган даромадлар корхонанинг бошқа даромадлари ҳисобланади ва уларга асосий фаолият турига мувофиқ келадиган ставкада, сизнинг ҳолатингизда – 10%, ЯСТ солинади (Солиқ кодекси (СК) 132-моддасининг 1-банди, 355-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди).

Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад бўлиб бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳуж­жатларига мувофиқ белгиланадиган, уларнинг чиқиб кетишидан олинган фойда ҳисобланади (СКнинг 133-моддаси). 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг1 50-бандига кўра товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) ТМЗнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг баланс қиймати ва товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқларни чегириш орқали аниқланади. Шу тариқа, хом ашё реа­лизация қилинганда фойда бўлмаса, ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Таннархдан ёки харид қилиш нархидан паст нархларда реализация қилиш чоғида ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага реализация қилинадиган товарларнинг таннархи киритилиши тўғрисидаги қоида бошқа даромадларга, шу жумладан хом ашёни реализация қилишга татбиқ этилмаслигига эътибор беринг. У фақат СКнинг 355-моддаси иккинчи қисми 1-банди бўйича тушумни белгилашгагина тегишлидир. Бошқа даромадларни эса СК 355-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди тартибга солади.

Амортизацияга келсак, 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг2 30-бандига кўра асосий воситалар объекти бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланади. Шу сабабли амортизация 0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳи ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган ускуналарга ҳисобланади. Агар у 0700-«Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳи ҳисобварақлари ва 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварағида ҳисобга олинса, ускуна 0100-гуруҳ ҳисобварақларига ўтказилгунга қадар амортизация ҳисобланмайди.

Шунга эътибор қаратингки, 0700-гуруҳ ҳисобварақларида фақат қурилаётган (таъмирланаётган) капитал қўйилма объектларида ўрнатиш учун мўлжалланган ва монтажни талаб қилувчи технологик, энергетик ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ҳисобга олинади. Монтажни талаб қилувчи асбоб-ускуналарга уларнинг қисмлари йиғилганидан сўнг ва фундаментга ёки таянчга, полга, қаватлар ўртасидаги устунларга ва бошқа бино ва иншоотларнинг конструкцияларига мустаҳкамлангандан сўнг ишга тушириладиган асбоб-ускуналар, шунингдек шу каби асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари киради (Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқноманинг3 61, 62-бандлари).

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

321-сон БҲМСга (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 2-илова.

 

 Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2246 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика