Янги бухгалтерия дастурига ўтиш ҳар қандай бухгалтер учун ҳам осон кечмайди. Зотан бу нарса кўп вақт ва меҳнат талаб қилади, компаниядаги бутун бухгалтерия ҳисобини янгилашни тақозо этади ҳам. Айни шу сабабли бухгалтер бу борада қатъий бир қарорга келишдан аввал тавсия этилаётган бухгалтерия дастури ҳақида, унинг имкониятлари, уни тақдим этаётган компания қай даражада барқарор ҳамда ишончли эканлиги хусусида имкон қадар кўпроқ нарса билишни истайди.
Дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларининг аксарияти шундай кезлари дастурнинг мухтасар вазифалар мужассам этилган қўргазмали версиясини ёки чекланган муддатли иши тажассум топган триал-ифодасини тақдим этадилар. Булар фойдаланувчи бўлиш орзусидагиларга ўзларини қизиқтирган дастур ва унинг имкониятлари билан танишишга ёрдам беради. Дастурнинг намойиш этилаётган ифодаси билан танишиш эса бухгалтерга ҳамиша ҳам қулай деб бўлмайди. Зотан дастурни синаб кўриш учун унга талайгина маълумотларни киритиши лозим. Қолаверса, янги дастурнинг имкониятларидан бохабар бўлганидан кейин у ўзининг бухгалтерия ҳисобини шу дастурга ўтказишни маъқул топиши ҳам аниқ эмас.
1UZ бухгалтерия дастурий таъминоти ишлаб чиқувчилари фойдаланувчилар учун мақбулроқ ечим топдилар. Биз фойдаланувчига тўлақонли дастурни бажарадиган барча усуллари мукаммал ҳолда тавсия этамиз. Уни компьютерга ўрнатиш учун лицензия калитини киритиш талаб қилинмайди. Бухгалтер унда хотиржам ишлаши, тегишли маълумотларни киритиши мумкин.
БУНДА ФОЙДАЛАНУВЧИ БИРОН НАРСАНИ СОТИБ ОЛИШИГА ҲОЖАТ ЙЎҚ! У дастурни бизнинг 1uz.uz сайтимизга кириб кўчириб олиши ёки идорамизга келиб флешкасига ўтказиб олиши мумкин. Дастурни ўрнатиш жуда осон ва жўн. Мабодо шу аснода қандайдир муаммо чиқиб қоладиган бўлса, фойдаланувчи телефон орқали маслаҳатчига мурожаат қилиши мумкин: у албатта дастурни ўрнатишга ёрдам беради.
Дастур ўрнатилгач, бухгалтер унда ишлашни бошлайвериши мумкин – уни ишга тушириш учун лицензия калити талаб этилмайди. Лицензия ифодасидаги дастурдан бунинг биргина тафовути экранда дастурнинг вазифалари доираси чекланганлиги тўғрисидаги ёзувдир. Унда бухгалтерия ўтказмаларининг қайд этилган миқдори назарда тутилган бўлиб, бу нарса мутахассисларимизнинг ҳисоб-китобига қараганда, ўртамиёна деб олинадиган кичик корхона бухгалтерига 1UZда икки ойга қадар ишлатиш имконини беради. Ана шу муддат дастур билан яхши танишиб олиш ҳам, унинг зарур эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳам етарлидир. 1UZ ўзига керак эканлигини тушуниб етган бухгалтер лицензия калитига эга бўлгач, синаб кўрилган, энг муҳими энди ўзиники бўлиб қолган бухгалтерия базасида бемалол ишлайвериши мумкин.
Бундан ташқари, бухгалтер мазкур дастурни такомиллаштиришга ўз улушини қўшиши мумкин. Дастурни ишлаб чиқувчилари нима сабабдан 1UZни ўзгартириш зарур бўлганлигини, дастурга нималар киритилганлигини, энг аввало, қайси иш муҳимлигини билишлари лозим. Бинобарин, дастурнинг у ёки бу қисми юзасидан таклиф ва мулоҳазаларингиз, унинг ишига оид баҳс-мунозаралар дастурни янада ривожлантириш ва мукаммаллаштиришга ёрдам беради.
1uz.uz сайтида фикр-мулоҳаза ёки саволларингизни ёзиб юбориш имконияти бор, улар беэътибор қолдирилмайди, саволларга албатта жавоб берилади. Тез-тез қайтарилаётган саволлар эса «Савол-Жавоб» бўлимида эълон қилиб борилади. Хусусан дастуримиз ва, умуман олганда, бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ масалаларни сайт форумида муҳокама этиш мумкин. Бошқа фойдаланувчиларнинг шарҳларида ўз саволларингизга жавоб топиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Муҳокамага «Norma Hamkor» ходимлари, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, бошқа мутахассислар ҳам жалб этилган.
Ҳар бир одам табиатан янгиликка ўч бўлади, номаълум нарсаларни билишга, яхшиларини ўзлаштиришга ҳаракат қилади. Қаторда 1UZдек кўмакчи ва мададкори бўлган одамнинг ташвиши барҳам топиб, юки ерда қолмайди!
Эҳтиром билан 1UZ бухгалтерия ҳисоби бўйича холис маслаҳатгўйингиз.