Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 15 / Бизнинг маслаҳатлар

Обуначига ҳисобварақ-фактура не даркор?

ОАВ таҳририятлари ва нашриётларининг маҳсулотларни реализация қилишдан олган тушуми қандай аниқланади?

– Нашриёт ва таҳририятлар учун газета ва журналларни реализация қилишдан олинган тушум уларда рекламани жойлаштиришдан олинган даромадлар киритилган ҳолда аниқланади (Солиқ кодекси 130-модда). Бундай усулда аниқлаштириш киритишнинг зарурияти кўпгина ҳолларда кенг аҳоли қатлами сотиб олишга имконият яратиш учун газета-журналларнинг таннархидан паст қийматда сотилиши билан юзага келган. Бунда, одатда, нашр қилиш харажатлари нашрларда рекламани жойлаштиришдан олинган даромад билан қопланади. 

 

 

Хусусий корхона таҳририят билан газеталар обунасига оферта шартномасини тузди. Таҳририятнинг ўзи газеталарни бизнинг манзилимизга етказиб бериш учун почта бўлими билан шартнома тузди.

Таҳририят бухгалтерияси обуначиларга ҳисобварақ-фактурани ёзиб бериши лозимми ёки йўқми?

 

– Даврий босма нашрларни тарқатиш ўзига хос хусусиятга эга, аввало, босма нашрга обуна амалга оширилади, сўнг улар обуначилар манзиллари бўйича етказиб берилади (АВ томонидан 18.06.2008 йилда 1826-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Рес­публикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидалари).

Обуна почта бўлинмалари, махсус ташкилотлар ёки оферта шартномаси бўйича таҳририятнинг ўзи орқали амалга оширилиши мумкин. Обуна бўлишда обуначиларга тўлов ўтказилганлиги ва босма нашрларни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи абонемент берилади. Оферта шартномаси бўйича обуна бўлишда акцепт (оферта йўналтирилган шахснинг уни қабул қилганлиги тўғрисидаги жавоби) таҳририят (нашриёт) томонидан қабул қилинган пайтда оферта бажарилган (шартнома тузилган) бўлиб ҳисобланади. Акцепт тўлиқ ва эътирозсиз бўлиши керак. Обуначи томонидан тўланган ҳисоб шартнома тузилганлигини ва обуначининг барча шартнома шартлари, шунингдек даврий нашрларни етказиш шартлари билан розилигини тасдиқлайди.

Нашрлар карточка ва манзил усуллари бўйича тарқатилади. Биринчи ҳолатда тарқатувчи нашрларни кейинги саралашга ва обуначилар манзилларига етказиб бериш учун оралиқдаги кўриб чиқиш жойларига жўнатади, иккинчи ҳолатда эса тарқатувчининг ўзи нашрларни обу­начиларга етказади. Босма нашрларни почта бўлинмалари орқали етказиш энг оммалашган усуллардандир. Почта бўлинмаларига нашр маҳсулотлари наш­риётчиларнинг ўзи томонидан ёки уларнинг топшириғи билан бошқа махсус шахслар, масалан, экспедиторлик ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқалар орқали етказилади. Почта таҳририятлар (нашриётлар) билан тузилган шартномага кўра обуначилар (абонентлар) реестри бўйича даврий босма нашрларнинг обуначи кўрсатган манзилга етказиб берилишини таъминлайди.

Юқорида таъкидлаб ўтилганларни ҳисобга олган ҳолда газета таҳририяти ва почта бўлинмалари газета, журнал ва бошқа нашрларнинг обуначиларига ҳисобварақ-фактураларни ёзиб бермайди. Обуначиларда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадлари учун обуна бўйича абонемент, шунингдек тўлов варақалари амал қилади.

 

Материаллар «Кичик корхона электрон бухгалтери» ва «Солиқлар: саволлар ва жавоблар»

электрон-маълумотлар тизимларидан олинди.

Прочитано: 1217 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика