Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 15 / Бевосита мулоқот

Иш йили мартда бошланган

Ходимни ташкилотга 1.03.2013 йилда ишга қабул қилишди, у январь ва февраль ойларида ҳеч қаерда ишламаганлиги тўғрисидаги маҳалладан маълумотномани тақдим этди.

Унга 2013 йил якунларига кўра даромад солиғи қандай ҳисоблаб ёзилиши керак – январь–декабрь шкаласи бўйичами ёки март–декабрь шкаласи бўйичами?

 

– Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи йил бошидан ортиб борувчи якун билан ҳисобланади (Солиқ кодексининг 186-мод­даси). Тегишинча, ходимнинг даромади ҳам, солиқ солиш шкаласи ҳам, ходим ишлаган ойлар сонидан қатъи назар, ортиб борувчи якун билан ҳисобланади.

Ходим январь ва февраль ойларида ишламаганидан қатъи назар унинг йиллик даромадларидан солиқ январь–декабрь ойлари учун шкала бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

 

МИСОЛ. Март ойида ишга қабул қилинган ходимнинг жами даромади 2013 йил март–декабрь ойларида 12 млн сўмни ташкил қилди. Январь–февраль ойларида у ҳеч қаерда ишламаган. 2013 йил учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи январь–декабрь ойлари учун шкала бўйича ҳисобланади ва 1 683 920 сўмни (1 145 096 + (12 000 000 – 9 550 800) х 22%) ташкил этади.

 

Таҳририятдан. «СБХ» ҳар ойда турли вазиятларда Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубиятини чоп этиб боради. 2013 йил январь–декабрь ойлари учун ЖШДС ҳисоб-китоби «СБХ»нинг 24.12.2013 йилдаги 51 (1011)-сонида чоп этилган.

 

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 950 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика