Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Ташаббус – 2014» кўрик-танловининг республика босқичи буни яна бир бор тасдиқлади.
Анъанага кўра, ғолиблар номи «Туркистон» саройида тантанали равишда эълон қилинди.
Ғолиблар учта асосий – «Йилнинг энг яхши тадбиркори», «Йилнинг энг яхши фермери» ва «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналишлари, шунингдек, «Йилнинг энг ёш тадбиркори», «Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли», «Энг яхши инновацион лойиҳа», «Ёшлар учун энг кўп иш ўринларини ташкил қилган тадбиркор», «Энг яхши оилавий бизнес», «Менинг Ватаним – менинг фахрим» ҳамда «Йилнинг энг яхши экспортчиси» каби махсус номинациялар бўйича аниқланди.
«Йилнинг энг яхши тадбиркори» номинациясида Наманган вилоятидаги «Ифтихор кийим саноат» масъулияти чекланган жамияти директори Анна Добрих ғолиб бўлди. Унинг корхонаси болалар, эркаклар ва аёллар либосларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Сирдарё вилоятидаги «Аҳмадий» фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Кенжаев энг яхши фермер деб топилди. У раҳбарлик қилаётган хўжалик пахта ва ғалла етиштириш, қорамол парваришлаш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Андижон вилоятидан
Абдималик Мадраимов йилнинг энг яхши ҳунарманди, деб эълон қилинди. Уста миллий мусиқа асбоблари тайёрлашнинг унутилган анъаналарини қайта тикламоқда.
«Ташаббус – 2014» кўрик-танлови ғолибларига дипломлар ва мамлакатимиз Президентининг соврини – «Spark» автомобиллари, махсус номинациялар совриндорларига эса пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
ЎзА материали асосида.