Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 12 / Бизнинг маслаҳатлар

ТМЗ қайта баҳоланганда

Корхонамиз ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади. Солиқ маслаҳати олган пайтимизда бир қатор баҳсли масалалар юзага келиб қолди.

Балансимиздаги товар-моддий захираларни қайта баҳолаш бўйича операцияларни ҳисобда қандай акс эттириш керак? Товар-моддий захираларни қайта баҳолашдан олинадиган даромадга солиқ солиш тартиби қандай?

Мадраим Собиржонов, МЧЖ бош бухгалтери.

Сирдарё вилояти.

 

– 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»да (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар юридик шахсга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган товар-моддий захираларнинг бухгалтерия ҳисоби услубияти ва молиявий ҳисоботда акс эттирилиши тартиби белгиланган.

Унинг 11-бандига кўра товар-моддий захиралар (ТМЗ) қуйидаги икки қиймат: ҳисобот даври охиридаги таннархидан ёки сотишнинг соф қийматидан энг кам қиймат бўйича баҳоланади. Сотишнинг соф қиймати деганда товар-моддий захираларни мақсадига кўра ишлатиладиган ҳолатга келтириш ва сотиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолда жорий қиймати тушунилади (4-сон БҲМСнинг 4-банди).

Сотишнинг жорий қиймати ТМЗнинг ҳар бир бирлиги (тури) бўйича аниқланади ва ҳужжат билан тасдиқланиши керак.

ТМЗнинг жорий (бозор) қийматини ҳужжатли тасдиқлаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:

ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган ТМЗ ўхшаш бирлигининг жорий қиймати (нархи) тўғрисида маълумотлар;

харид қилиш санасида (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганида) ЭАВда ТМЗ бирлигининг таннархи тўғрисида маълумотлар, бунда хорижий валюталар курсларининг Марказий банк томонидан қайта баҳолашни ўтказиш санаси ва ТМЗ тегишли бирлигини харид қилиш санасида белгиланган сўмга нисбати сифатида белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициенти қўлланади;

тегишли давлат органларидаги мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда чоп этилган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

баҳоловчи ташкилотнинг ТМЗ тегишли бирлигининг жорий қиймати тўғрисидаги ҳисоботи (4-сон БҲМСнинг 43-банди, Солиқ кодексининг 135-моддаси).

Агар товар-моддий захираларни қайта баҳолаш санасида жорий қийматнинг миқдори уларнинг таннархидан паст бўлса, ҳисоб юритиш мақсадида уларнинг нархи пасайтирилади. Қайта баҳолаш натижасида ҳосил бўлган ТМЗнинг нархини пасайтириш суммаси (таннарх билан жорий қиймат ўртасидаги фарқ) у юзага келган ҳисобот давридаги бошқа операцион харажатларга киритилади (4-сон БҲМСнинг 47-банди; ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2.3.15.3-банди).

Илгари сотишнинг соф қийматигача пасайтирилган ТМЗнинг бозор қиймати ошган ҳолда тегишли ҳисобдан чиқариш суммаси шу тариқа тикланадики, бунда янги баланс қиймати мазкур икки қийматнинг энг ками – таннарх ёки қайта кўриб чиқилган сотишнинг соф қийматига қадар келтирилади (4-сон БҲМСнинг 48-банди). Бунда қўшимча баҳолаш суммаси илгари ҳисобдан чиқарилган қийматни пасайтириш суммасидан ошмаслиги керак.

ТМЗни қайта баҳолаш операциялари 21-сон БҲМСга асосан бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

 

Операция мазмуни

 

дебет

 

кредит

 

ТМЗ қийматини пасайтириш акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

Товар-моддий бойликларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари

 

ТМЗни қўшимча баҳолаш акс эттирилди

 

Товар-моддий бойликларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

 

 Солиқ солиш мақсадида ТМЗни қўшимча баҳолаш суммаси товар-моддий захиралар қўшимча баҳоланган ҳисобот даврида ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базанинг таркибига киритилади.

Прочитано: 2377 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика