Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 12 / Солиқ солиш

Ишлатилган техника реализация қилинганда

Биз Siemens компанияси Россиядаги қис­мининг тижорат фаолияти билан шу­ғулланиш ҳуқуқисиз аккредитацияланган ваколатхонаси ҳисобланамиз.

Компьютерлар, ноутбуклар, принтерлар ва бошқа техникани алмаштириш вақти келди, қарийб 6 йил хизмат қилган эски техникани нима қилиш мумкин? Агар нархлари ҳамёнбоп бўлса, уларни ваколатхонанинг ходимлари сотиб олиш хоҳишини билдиришди.

Техника 01 ва 10-ҳисобварақларда ҳисобга олинади, бироқ бизни таъсис этган компаниянинг мулки ҳисобланади. У ҳеч қачон қайта баҳоланмаган, сабаби бизнинг балансимизда қайд этилмаган. Қолдиқ қийматни ҳисобга олиш мақсадида тўғридан-тўғри усул билан ва ДСИга йиллик ҳисоб-китобларни топшириш чоғида 01-ҳисобварақлар бўйича амортизация амалга оширилган.

Корпоратив хавфсизликни таъминлаш мақ­садида копьютерлардан қаттиқ диск олинади (бош компанияда бундан кейин сақлаш учун), бу эса уларнинг қийматини камайтиради. Бош офиснинг талаблари ана шундай.

Мазкур ташкилий техника қолдиқ баҳоси, қолдиқ баҳолардан паст ва юқори нархларда, яъни биз учун бош офис белгилайдиган нархларда реализация қилинади. Таъмирлаб бўлмайдиган ва ҳеч ким сотиб олишни хоҳламайдиган техника утиллаштирилади.

Мазкур техника реализация қилинганда ваколатхона қандай солиқларни тўлаши керак?

Таъмирлаб бўлмайдиган техника утилизациялаштирилганда унинг қийматига солиқ солинадими ёки шунчаки харажатларга ҳисобдан чиқариладими?

Россия фирмаси ваколатхонасининг

бош бухгалтери.

 

1. Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбе­кистондаги ваколатхоналари юридик шахслар ҳисоб­ланмайди (Хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбе­кистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисида низомнинг1 7-банди, бундан ке­йин – 410-сон Низом) ва хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайди (хорижий авиакомпанияларнинг ваколатхоналаридан ташқари).

Сизнинг ҳолатда норезидент Ўзбекистонда доимий базага эга эмас, бу ерда фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширмайди. Ваколатхона ўз фаолиятида фойдаланадиган мол-мулк норезидент компаниясининг мулки ҳисобланади ва Ўзбекистон ҳудудидаги кўчар мулкни реализация қилишдан олинган даромадларга норезидент мамлакатида (мазкур ҳолда – Россия Федерациясида) солиқ солинади.

410-сон Низомнинг 37-бандига кўра қуйидагилар ваколатхонанинг Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга ошириш учун сўмдаги маблағи манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий фирма ажратган эркин алмаштириладиган валютани айирбошлашдан маблағлар;

хорижий фирманинг ўз қарорига кўра ваколатхона ихтиёрида қоладиган Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги маблағлар.

Асосий воситаларни реализация қилишдан олинган миллий валюта (реализация қилиш нархидан қатъи назар, яъни қолдиқ нархдан юқори ёки паст), хорижий фирманинг қарорига кўра ваколатхонанинг ўз эҳтиёжларини қоплашга йўналтирилиши мумкин.

2. Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низомга2 (бундан кейин – 1401-сон Низом) кўра асосий воситалар тикланиши мумкин бўлмаган ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолда уларни тугатиш муносабати билан балансдан ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Қолдиқ қийматга эга бўлган объектлардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ва яроқсизлигини, уларни тиклашнинг мумкин эмаслиги ёки самарасизлигини белгилаш ёки асосий воситаларни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун корхонада раҳбар раислигида мутахассислар, моддий жавобгар шахслар, бухгалтерия ходимларини ўз ичига оладиган комиссия тузилади (1401-сон Низомнинг 8-банди). Корхонада техникани тиклаш мумкин эмаслигига гувоҳлик берадиган мутахассислар бўлмаган тақдирда тегишли хулоса олиш учун таъмирлаш устахоналарига мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

Сабабларини кўрсатган ҳолда асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилиши АВ-4-сон шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади, уни корхона мулкдори (сизнинг ҳолатда – хорижий компания) тасдиқлайди. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришдан фойда олинган тақдирда корхонангиз юқорида кўрсатилган сабабга кўра ЎзРда солиқ тўламайди.

 

1ВМнинг 23.10.2000 йилдаги 410-сон Қарори билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тас­диқланган.

 

Мария САБИРОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2394 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика