Кичик корхона ўз фойдасини нақд пул билан ёки пластик карточкага олиши мумкинми? Бунинг учун нима қилиш керак ва қандай проводкалар керак?
О.Қиёмов.
«Одилона Сервис» ХК.
– Агар корхонангиз хусусий фирма ташкилий-ҳуқуқий шаклга эга бўлса, «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг (11.12.2003 йилдаги 558-II-сон) 24-моддасига кўра хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (Солиқ кодекси 179-моддасининг 6-банди). Уни банкнинг ҳисоб-китоб рақамидан нақд пул билан ҳам, пластик картага ўтказиш йўли билан ҳам олиш мумкин. Бунинг учун сиз хизмат кўрсатувчи банкка солиқ органлари тасдиқлаган Балансни, 2-сон шаклни ва бюджет олдида қарзингиз йўқлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этишингиз зарур.
Ҳисобда мазкур операция қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма (минг сўм)
|
21-сон БҲМС бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
Ёзувларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Дивидендлар ҳисобланган
|
10 000
|
8710
|
6610
|
ХК мулкдорининг қарори
|
Дивидендлар тўланган
|
10 000
|
6610
|
5010 5610 |
Банк кўчирмаси
|
Мария САБИРОВА,
экспертимиз.