Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Мавзуга қайтиб

Нима учун фикрлар хилма-хил бўлди?

Газеталаримизнинг «Дивидендлар қоғоз билан тўланади» материалидаги («СБХ», 18.02.2014 йилдаги 7 (1019)-сон, «Дивиденды – бумагой», «НТВ», 11.02.2014 йилдаги 6 (1018) ва «Ещё раз о дивидендах товарами», «НТВ», 18.02.2014 йилдаги 7 (1019)-сон) дивидендлар тўлаш учун товарлар бериш чоғида қандай ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда ушбу операция чоғида қандай солиқлар тўлаш кераклиги бўйича кўтарилган масала gazeta.norma.uz сайтида қизғин мунозарани юзага келтирди. Газетхон ва экспертларнинг мазкур масала бўйича фикрлари бир-биридан тубдан фарқ қилади.

 

Уларнинг асосий қисми дивидендларни тўлаш ҳисобига товар берилиши реализация ҳисобланмаслигини илгари суришмоқда. Шу сабабли товарнинг қиймати ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби пайтида ялпи тушумга киритилмайди. Ушбу хулоса Солиқ кодексининг (СК) 355-моддасига асосланган, унга кўра ялпи тушум ЯСТнинг солиқ солиш объектидир: «Солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига товарларни қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реа­лизация қилишдан тушган тушум киритилади».

«Товар обороти», «товарларни реализация қилишдан олинган тушум», «реализация қилиш» атамаларининг (СКнинг 22-моддаси) таҳлили муассисга дивидендлар ҳисобига товар берилиши савдо фаолияти, товарларни сотиш ва товар обороти ҳисобланмаслиги хусусида қатъий хулоса чиқариш имконини беради. Бироқ мазкур операция реализация қилиш сифатида тавсифланиши мумкинми деган савол туғилади.

Жамият уставига кўра муассислар бюджетга барча солиқлар ва мажбуриятлар тўланганидан кейин МЧЖ мол-мулкининг мулкдорлари ҳисобланади. Улар дивидендларни исталган шакл­да (жамият мулкида балансда бўлган пул маблағлари ёки мол-мулк билан) олиш ҳуқуқига эгалар. Мол-мулкни бериш ушбу ҳолда сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида юз бермайди. Буни ўз далил-исботлари учун экспертлар ҳам таъкидлайдилар.

Бироқ мол-мулкни топшириш муассислар йиғилишининг баённомаси асосида амалга оширилади. Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, СКнинг 222-моддасига кўра, қўшилган қиймат солиғи солинадиган оборотни ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборотни амалга ошираётган юридик шахс­лар, шунингдек ҚҚС тўловчиси бўлмаган юридик шахс­лар товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи шахсга ҳисобварақ-фактура тақдим этишлари шарт. Бинобарин, мол-мулк дивидендлар тўлаш ҳисобига топширилганда ҳисобварақ-фактура ёзилиши керак. Ҳисобварақ-фактура қатъий ҳисобдаги ҳужжат эканлиги ва, Солиқ кодексига кўра, реализация қилишни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланиши сабабли эса мазкур операция реализация қилишга тенглаштирилиши керак. Шунда СКнинг 355-моддасига кўра, ЯСТнинг солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган, бироқ унинг таннархидан паст бўлмаган товар қиймати ҳисобланади. Агар дивидендлар ҳисобига хом ашё, материаллар ёки асосий воситалар берилса, солиқ солиш объекти бўлиб даромад ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, СКнинг 355-моддасига кўра, муас­сислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилаётганда (чи­қарилаётганда), шунингдек тугатилаётган юридик шахс­нинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланаётганда устав фондига (устав капиталига) ҳиссалар доирасида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар) солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди. Яъни СК мол-мулкни топшириш қандай ҳолларда солиқ солиш объекти сифатида қаралмаслигини аниқ белгилайди.

Дивидендларни товарлар билан беришга солиқ солишга ёндашувдаги қарама-қаршилик «(ишлар, хизматларни) реализация қилишдан тушум» тушунчасини талқин қилишдаги турли фикрлар оқибатида юзага келган. СКнинг 22-моддасига кўра реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олинган (олиниши лозим бўлган) маблағлар суммаси, шу жумладан реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш ёки қарзни узиш ҳисобига тушадиган мол-мулк қиймати ана шундай тушум ҳисобланади. СКнинг 130-моддасида эса биз бошқача талқинни кўрамиз: «Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум юклаб жўнатилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) қийматидан келиб чиққан ҳолда товарларни жўнатиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланади».

Биргина атаманинг шу тарзда турлича талқин қилиниши шунга олиб келадики, ЯСТ тўловчила­ри СКнинг 22-моддасига амал қилишга ҳақлилар, чунки СКнинг фойда солиғига таал­луқли бўлган 130-моддаси уларга ҳеч қандай алоқадор эмас. Шу муносабат билан дивидендлар сифатида бериладиган товарларга солиқ солиш бўйича икки хил қарама-қарши ёндашиладиган вазият СКда асосларга эгадир. Ушбу муаммони ҳал этиш учун масалани ДСҚнинг эксперт кенгашида кўриб чи­қиш ва Солиқ кодексининг меъёрларини аниқлаштириш мақсадга мувофиқ кўринади. СКга ўзгартиришлар киритилган тақдирда амалдаги таҳрирда «реализация қилишдан тушум» тушунчаси тайёр маҳсулотни ўз ичига олмаслигига эътибор қаратиш керак. Бу ишлаб чиқариш корхоналарига уни айнан қўллаш имконини бермайди.

Шарофиддин РЎЗМЕТОВ,

экспертимиз.

Прочитано: 2972 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика