Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Бизнинг маслаҳатлар

Касса китобини электрон юритиш етарли эмас

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонамизда бухгалтерия ҳисоби электрон тарзда юритилади. Корхонамизнинг ўзига тегишли кассаси бўлиб, унда касса китоби ҳам электрон тарзда юритилади. Яқинда бизда ўтказилган солиқ маслаҳати жараёнида солиқ маслаҳатчилари касса китобини қоғозда чиқариш шартлигини айтишди.

Айтинг-чи, касса китоби ҳамда тегишли кирим ва чиқим касса ордерларини тўлиқ қоғозда чиқариш шартми ёки қоғоз ифодаловчиларида уларнинг корешоклари ва чекларини сақлаш етарли бўладими?

Лобар Раҳимова,

корхона бухгалтер-иқтисодчиси.

Самарқанд вилояти.

 

– Сиз кўтарган масала Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари (АВ томонидан 17.12.1998 йилда 565-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда – Қоидалар) билан тартибга солинади. Қоидаларнинг 21-бандига кўра, ташкилот нақд пулларининг кирим ва чиқим қилиниши касса дафтарида ҳисобга олинади.

Ҳар бир ташкилот фақат битта касса дафтарини юритади, у рақамланиши, ип билан тикилиши ва сурғучли ёки мас­тикали муҳр билан муҳрланиши керак. Касса дафтаридаги варақлар миқдори мазкур ташкилот ёки юқори турувчи орган раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланади.

Касса дафтаридаги ёзувлар қорақоғоз воситасида шарикли ручка, сиёҳқалам ёки сиёҳ билан 2 нусхада амалга оширилади. Варақларнинг иккинчи нусхалари қирқиладиган бўлиши керак, улар кассирнинг ҳисоботи бўлиб хизмат қилади. Варақларнинг биринчи нусхалари касса дафтарида қолади ва уларнинг биринчи ва иккинчи нусхалари бир хил рақамлар билан белгиланади.

Касса дафтарида ўчиришлар ва таъкидланмаган тузатишлар қилиш мумкин эмас. Мабодо тузатишлар киритилса, улар корхона кассири, шунингдек, бош бухгалтерининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг имзолари билан тасдиқланиши лозим.

Касса дафтаридаги ёзувлар кассир томонидан ҳар бир ордер ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат бўйича пул олингани ёхуд берилганидан ­кейин дарҳол амалга оширилади. Ҳар куни, иш куни охирида кассир кун учун операциялар якунини ҳисоблайди, кассадаги кейинги кун учун пуллар қолдиғини чиқаради ва кейинги куни бухгалтерияга кассир ҳисоботи сифатида касса дафтарида имзо чектирган ҳолда кирим ва чиқим касса ҳужжатлари билан бирга иккинчи йиртма варақни (касса дафтаридаги бир кун учун ёзувлар кўчирма нусхасини) топширади.

Агар корхоналарда ҳар куни жами 200 сўмликка қадар операциялар амалга оширилса, касса ҳисоботлари 3-5 кунда бир маротаба тузилиши мумкин (Қоидаларнинг 23-банди).

Ташкилотларда кассир розилиги ва касса ҳужжатларининг тўлиқ сақланишини таъминлаш шарти билан касса дафтари автоматлаштирилган усулда юритилиши мумкин, бунда унинг варақлари «Касса дафтарининг суқма варағи» машинограммаси кўринишида шакллантирилади. У билан бир вақтда «Кассир ҳисоботи» машинограммаси шакллантирилади. Тилга олинган иккала машинограмма кейинги иш куни бошланишига тузилиши, бир хилда мундарижага эга бўлиши ва касса дафтари шаклида кўзда тутилган барча реквизитларни ўз ичига олиши керак. Ушбу машинограммаларда касса дафтари варақларини рақамлаш йил бошидан ўсиб бориш тартибида автоматик тарзда амалга оширилади.

«Касса дафтарининг суқма варағи» машинограммасида ҳар бир ой учун ой охирида касса дафтари варақларининг умумий миқдори, тақвимий йил учун – ой охирида бир йил учун касса дафтари варақларининг умумий миқдори автоматик тарзда босилади.

«Касса дафтарининг суқма варағи» ва «Кассир ҳисоботи» машинограммаларини олганидан кейин кассир касса дафтари ва кассир ҳисоботи тўғри тузилганини текшириши, уларни имзолаши ва касса дафтарининг суқма варағига имзо чектирган ҳолда кирим ва чиқим касса ҳужжатлари билан биргаликда бухгалтерияга топшириши шарт.

Сақланишини таъминлаш мақсадида ва машинограммадан фойдаланиш қулай бўлиши учун «Касса дафтарининг суқма варағи» йил давомида кассир томонидан ҳар бир ой учун алоҳида сақланади. Тақвимий йил тугагач (ёки зарурат туғи­лишига қараб) «Касса дафтарининг суқма варағи» машинограммалари хронологик тартибда китобча қилинади. Йил учун варақларнинг умумий миқдори корхона раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланади ва дафтар сурғучланади (Қоидаларнинг 24-банди).

Шу тариқа, касса дафтари, кирим ва чиқим касса ордерлари, шунингдек бошқа тўлов ҳужжатлари тўлиқ қоғозга чиқарилиши ҳамда ташкилотнинг раҳбари ва бош бухгалтери ёки улар ваколат берган шахслар ва улар бўйича пул маблағларини олган шахслар томонидан имзоланиши керак.

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori» СМТ

эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

Прочитано: 6446 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика