Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Бизнинг маслаҳатлар

Таъсисчига товарлар берилганда

1. МЧЖ шаклидаги корхонамизнинг асосий фаолият тури саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдир. Корхонамиз жорий йилни 158,000 минг сўм миқдоридаги соф фойда билан якунлади. Биз йил якуни бўйича ягона таъсисчига дивидендлар бўйича 158,000 минг сўм миқдоридаги қарзни ўзимиз ишлаб чиқарган товарлар билан қоплашни мўлжал қилдик.

Корхона муассисга товарларни ҳисоблаб ёзилган дивидендлар ҳисобига бериши мумкинми? Агар мумкин бўлса, мазкур операция қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак ва унга қандай солиқлар солинади?

2. Корхонанинг (ЯСТ тўловчиси) асосий фаолият тури – улгуржи савдо. Ўтган йили харид қилинган 320,000 минг сўмлик материаллар бузилиши натижасида уларни ҳисобдан чиқаришга тўғри келди. Бундай ҳолатларда уларни ҳисобдан чиқариш ва унинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?

Бухгалтер.

 

– 1. Қонун ҳужжатларида дивидендларни пул билан тўлашнинг мажбурийлиги белгиланмаган ва МЧЖ таъсисчиларининг иштирокчиларига умумий йиғилишда уларни бошқа шаклда, масалан материаллар, товарлар, хом ашё, асосий воситалар ва бошқалар билан бериш тўғрисида қарор қабул қилиш тақиқланмайди.

Шунинг учун сиз МЧЖ таъсисчисига дивидендларни пул билан эмас, балки корхонангизнинг мол-мулки билан беришга ҳақлисиз. Товарларни таъсисчига дивидендлар ҳисобига бериш қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилиши керак.

Лекин товарларни таъсисчига дивидендлар ҳисобидан бериш корхона учун реализация сифатида қаралади ва бунда тегишли солиқ оқибатлари келиб чиққан ҳолда, улар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

Солиқ кодексининг 355-моддасига асосан ялпи тушум солиқ солиш объекти бўлиб, солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум киритилади.

Демак, дивидендлар ҳисобига берилган товарлар суммаси реализация­нинг умумий суммасига киритилади ва уларга асосий фаолият тури ставкасида ягона солиқ тўлови солинади.

Агар маҳсулот таннархидан паст нарх билан берилса, солиқ солинадиган тушум маҳсулот таннархидан келиб чиқиб белгиланади.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 199-моддасига асосан мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш бу – товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб эътироф этилади.

Яъни умумбелгиланган солиқларни тўловчиларда дивидендларни товарлар билан бериш бўйича оборотга Солиқ кодексининг 199-моддасига асосан ҚҚС ва Солиқ кодексининг 130-моддасига асосан фойда солиғи солинади.

Агар маҳсулот таннархидан паст нарх билан берилса, реализациядан олинадиган даромадни ушбу маҳсулотнинг таннархидан келиб чиқиб аниқлаш керак (Солиқ кодекси 130-моддасининг 11-қисми). Таннархдан паст нарх билан реализация қилингандаги зарарлар Солиқ кодекси 147-моддасининг 24-бандига асосан чегирилмайдиган харажатларга киритилади.

Агар дивидендларни товарлар билан бериш таннархдан юқори нархда амалга оширилса, фойда суммаси ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солинадиган объект ҳисобланади (Солиқ кодексининг 296-моддаси).

Шу тариқа, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни дивидендлар ҳисобига бериш уларни реализация қилиш бўйича операцияларга тенглаштирилади ва, тегишинча, фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС тўловчиларда), акциз солиғи (акцизли маҳсулот берилганида), мақсадли жамғармаларга ажратмалар, ягона солиқ тўлови (ЯСТ тўловчиларда) бўйича солиқ оқибатларига эга бўлади.

Шу билан бирга корхонангиз таъсисчига дивидендлар тўлаганда солиқ агенти сифатида дивиденд солиғини солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб 10%лик ставкада тўлов манбаида ушлаб қолиш керак бўлади.

 

2. Материаллар «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси ва 19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»га мувофиқ ҳисобдан чиқарилади.

Товар-моддий бойликлар (ТМБ) шикастланиши далили бўйича 19-сон БҲМСга мувофиқ уларни инвентарлаш керак. Инвентарлашни ўтказиш учун корхона раҳбарининг буйруғи (фармо­йиши) асос бўлиб хизмат қилади, мазкур буйруқ билан инвентарлаш комиссияси (комиссия раиси ва аъзолари) тайинланади, шунингдек инвентарлаш объекти ва муддатлари белгиланади. Уни ўтказиш давомида комиссия ТМБни кўздан кечиради ва уларнинг фойдаланишга яроқсизлик сабабларини белгилайди, уларнинг яроқсиз ёки бевосита мақсад бўйича фойдаланиш учун чекланиб қолганлигида айбдор шахсларни, ТМБларнинг яроқсиз бўлиб қолишига олиб келган ташқи омилларни аниқлайди.

Инвентарлаш якунлари бўйича комиссия материалларни ҳисобдан чиқаришга далолатнома тузади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

ҳисобдан чиқарилаётган материалларнинг номи ва уларнинг фарқловчи аломатлари;

миқдори;

ҳақиқатдаги таннархи;

белгиланган сақлаш муддати;

материалларнинг келиб тушиш санаси (ойи, йили);

ҳисобдан чиқариш сабаби.

Далолатнома корхона раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади.

Инвентаризация натижаларига кўра камомади аниқланган материалларни ҳисобдан чиқариш, маблағларни моддий жавобгар шахсдан ундириш бухгалтерия ҳисобида Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва 21-сон БҲМСга мувофиқ қуйидаги тартибда акс эттирилади:

Материаллар камомади (талон-торож қилиниши) ёки бузилишида (айбдорлар аниқланган) уларни ҳисобдан чиқаришда қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:

 

Хўжалик операциясининг
 мазмуни

 

дебет

 

кредит

 

Материалларнинг ҳақиқий қиймати ҳисобдан чиқарилганда

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

1000-«Материаллар» гуруҳи ҳисобварақлари

 

Айбдор шахсларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича мажбуриятлари акс эттирилганда

 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

Айбдор шахслардан ундириладиган етишмайдиган материал­ларнинг бозор баҳоси билан етишмайдиган материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилганда (бозор баҳоси ҳақиқатдаги баҳодан юқори)

 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Айбдор шахслардан ундириладиган етишмайдиган материал­ларнинг бозор баҳоси билан етишмайдиган материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилганда (бозор баҳоси ҳақиқатдаги баҳодан паст)

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

 

Айбдор шахсдан ундириладиган талон-торож қилинган ёки бузилган материалларнинг бозор баҳоси уларнинг ҳақиқатдаги таннархидан юқори бўлган вазиятларда олинган даромад суммасини ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базага киритиш ва асосий фаолият тури ставкасида солиқ солиш керак (Солиқ кодексининг 353, 355-моддалари).

Агар бозор баҳоси (ундириш суммаси) етишмаётган материалларнинг ҳақиқатдаги қийматидан паст бўлса, материаллар камомадидан кўрилган зарар суммаси ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида инобатга олинмайди.

Агар моддий бойликларнинг камомадида айбдор бўлган шахслар аниқланмаган бўлса ёки унинг суммасини моддий жавобгар шахслардан ундириш имконияти бўлмаса, материаллар қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади:

 

Материаллар камомади (талон-торож қилиниши) ёки бузилишида
(
айбдорлар аниқланмаган) уларни ҳисобдан чиқариш

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

дебет

 

кредит

 

Материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати ҳисобдан чиқарилган

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

1000-«Материаллар» гуруҳи ҳисобварақлари

 

Етишмайдиган материалларни ҳисобдан чиқаришдан зарар акс эттирилган

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

 

Товар-моддий захираларнинг бузилиши ёки талон-торож қилинишида айбдорлар аниқланмаган ёхуд улардан зарар суммасини ундириш мумкин бўлмаган вазиятларда кўрилган зарар суммаси ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида ҳисобга олинмайди.

Жавоб «Soliq Kalkulyatori» СМТ эксперти

Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

Прочитано: 2425 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика