Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Инфратузилма

Солиқ шарҳи жарималарда тежашга ёрдам беради

Хўжалик фаолиятини амалга оширувчи ҳар қандай солиқ тўловчида, барча солиқлар тўғри ва ўз вақтида тўланганидан кейин, анъанавий савол туғилади: «Барча тегишли тўловлар тўғри ҳисобланганми?». Бу саволга жавоб беришга компания фаолиятининг солиқ шарҳи (аудит) ёрдам беради.

 

Солиқ шарҳи (аудит) ташқи экспертиза бўлиб, унинг доирасида солиқ солиш ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар солиқ тўловчи томонидан солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлигини, мижоз қўллаётган солиқни мақбуллаштириш усулларининг самарадорлигини текширадилар. Уни ўтказиш давомида солиқ базаси тўғри шакллантирилганлиги текширилади; солиқ ҳисоби тизимининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги баҳоланади; солиқ тўловчи томонидан фойдаланиладиган солиқни мақбуллаштириш усуллари таҳлил қилинади ва солиқ мажбуриятларини камайтиришнинг янги имкониятлари аниқланади.

Ўзбекистонда солиқ маслаҳатининг ушбу хизматини аудиторлик ташкилотлари ҳам, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ҳам кўрсатишлари мумкин. Ушбу соҳада аудиторларнинг фаолиятини «Аудиторлик фаолияти тўғри­сида»ги Қонун1 (бундан кейин – Қонун) тартибга солади, у солиқ солиш юзасидан консалтинг хизматини аудиторлик ташкилотлари профессионал хизматларининг бир тури сифатида белгилайди (Қонуннинг 17-моддаси). 90-сон Аудиторлик фао­лияти миллий стандарти «Аудиторлик ташкилотларининг касбга доир хизматлари»2 профессионал хизматлар таркибига солиқ солиш бўйича консалтингни ҳам киритади. Солиқ солиш соҳасида хизматлар кўрсатиш чоғида аудиторларга қўйиладиган махсус талаблар Ўзбекистон аудиторлари касб этикаси кодексининг3 тегишли моддасида ҳам акс этган. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари хизмат кўрсатаётганда «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунга (21.09.2006 йилдаги ЎРҚ-55-сон) амал қиладилар.

Шу тариқа, бундай хизматларни кўрсатиш тартиби ва шартлари, уларга солиқ шарҳи ҳам киради, амалдаги қонун ҳужжатлари билан етарлича батафсил тартибга солинган.

Шуни таъкидлаш лозимки, солиқ шарҳи таомиллари барча ҳисоблаб ёзилган солиқларни ялпи текшириш бўйича тестларни ўз ичига олмайди. Улар ҳам, худди молиявий ҳисобот ­аудити чоғида бўлганидек, умуман корхонанинг молиявий ҳолатига салмоқли таъсир кўрсатувчи моддаларни белгилаган ҳолда танлаб олиб ўтказилади. Шарҳни ўтказганда солиқ ва мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби тизимларидаги салмоқли камчиликлар аниқланади. Бу эса уларга зарур тузатишларни ўз вақтида киритишда ёрдам беради. Солиқ шарҳини ўтказишга контракт тузаётган корхоналар солиқлар ҳисоб-китоби чоғидаги айрим ноаниқликлар таҳлил этилмай қолиши мумкинлигини аниқ тушунишлари керак. Яъни кейинчалик баъзи тафовутларни аниқлаш хатари сақланади. Бироқ бу ўтказилган шарҳ натижалари аҳамиятини ҳеч ҳам камайтирмайди.

Маслаҳатчи компания хоҳиш-ис­такка кўра муайян солиқнинг ҳам, солиқ ҳисоби ва тўловлар бутун тизимининг ҳам шарҳини ўтказиши мумкин. Компания фаолиятининг алоҳида йўналиши ёки компаниялар гуруҳининг жами солиқ мажбуриятлари унинг объекти бўлиши мумкин. Бундан ташқари, солиқ шарҳи мижознинг нафақат жорий, балки режалаштирилаётган фаолияти бўйича ҳам ўтказилиши мумкин.

Солиқ-ҳуқуқий шарҳ якунланганидан кейин ҳисобот тақдим этилади, унда амалга оширилаётган ёки режалаштирилаётган фаолиятга тааллуқли қуйидаги масалаларга жавоб бўлади: хўжалик операцияларининг солиқ оқибатлари; солиқ базаси ҳисоб-китоби чоғида йўл қўйилган хатолар ва уларни тузатиш бўйича тавсиялар; жорий фао­лиятнинг солиқ хатарлари; компания ёки компаниялар гуруҳининг мақбул тузилмасини шакллантириш бўйича солиқ хатарларини пасайтириш имконини берадиган тавсиялар. Хоҳиш ва эҳтиёжларга боғлиқ ҳолда солиқ-ҳуқуқий шарҳлар бир марта ҳам, вақти-вақти билан ҳам ўтказилиши мумкин.

 

19.12.1992 йилдаги 734-XII-сон, 26.05.2000 йилдаги 78-II-сон Қонун таҳририда.

2Молия вазирининг АВ томонидан 10.03.2001 йилда 1017-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3Аудиторлар палатаси Кенгашининг 25.06.2005 йилдаги 3-сон ҳамда Бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий уюшмаси Кенгашининг 26.08.2005 йилдаги 9-сон қарорлари билан тасдиқланган.

 

Андрей ТЁ,

«Делойт» компаниясининг солиқлар ва ҳуқуқ департаменти менежери.

Прочитано: 1217 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика