Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Маънавият дарслари

Гиёҳвандлик – аср вабоси

Давлат божхона қўмитасида ўтказилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбир 1 март – Халқаро гиёҳвандлик ва гиёҳванд моддалар билан савдо қилишга қарши курашиш кунига бағишланди. Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг миллий лойиҳа координатори, сиёсий фанлар доктори, профессор Назокат Қосимова иштирок этиб, йиғилганларга мавзу юзасидан атрофлича маъруза қилди.

 

Маълумки, гиёҳвандлик моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш ўта хавфли жиноий қилмишлар сирасига кириб, бошқа давлатлар каби Ўзбекистон учун ҳам бу муаммо долзарблигича қолмоқда. БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда наркобизнес савдосидан тушадиган даромад йилига тахминан 400 млрд АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Гиёҳвандликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик жуда катта роль ўйнайди. 1961 йилнинг март ойида Нью-Йоркда имзоланган ва ҳозирга қадар дунёнинг 70 га яқин давлати қўшилган «Гиёҳвандлик моддалари тўғрисида»ги Ягона конвенцияда барча турдаги гиёҳвандлик операциялари учун жиноий жавобгарлик белгиланган. БМТ Бош Ассамблеясининг 1988 йил декабрда Венада бўлиб ўтган конференциясида Наркотик ва психотроп моддалар билан ноқонуний муомала қилишга қарши кураш бўйича конвенция қабул қилиниб, у 1990 йилнинг 11 нояб­ридан кучга кирди. Ушбу Конвенцияга айни пайтда 150 дан ортиқ давлат қўшилган.

Ўзбекистон ҳам Гиёҳ­вандлик воситалари тўғри­сидаги БМТнинг 1961 йилги Ягона конвенциясига ҳамда 1972 йилда унга киритилган ўзгартишларга, гиёҳвандлик воситаларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши кураш тўғрисидаги БМТнинг 1988 йилдаги Конвенциясига қўшилган. Ўз навбатида мамлакатимизда 1999 йил 19 августда Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, рес­публикамизда гиёҳвандлик ва гиёҳ­ванд моддалар билан савдо қилишга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ва унинг ҳудудий комиссиялари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, БМТнинг Марказий Осиёда наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида наркотик моддаларни истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича 2011–2015 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тад­бирлар дастури доирасида амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Биргина Давлат божхона қўмитаси фаолияти мисолида оладиган бўлсак, ўтган 2013 йилда республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган қонунбузарлик ҳолатларида 223 кг гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди.

Тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олдилар.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 5907 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика