Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Бизнинг маслаҳатлар

Ходимнинг ускунасини ҳам «ишга олдик»

Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхонамизнинг асосий фаолият тури аҳолига маиший хизматлар кўрсатиш ҳисобланади.

Биз корхонанинг штатлар жадвалига асосан бир мутахассисни фаолиятимиз учун муҳим бўлган унга тегишли шахсий асбоб-ускуналари билан бирга ишга қабул қилишга қарор қилдик. Шунинг учун ходим билан ўрнатилган тартибда меҳнат шартномасини туздик ва унинг шартларига асосан иш ҳақи тўлашни бошладик.

Ходимга тегишли бўлган асбоб-ускунадан фойдаланганлик учун биз ва ходимда солиқ оқибатлари юзага келадими? Агар юзага келса, уларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?

Эргашали Юсупов,

МЧЖ директори.

Фарғона вилояти.

 

– Тушунишимизча, сиз ишга олган ходимингизга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган асбоб-ускуналардан корхонангизда фойда олиш мақсадида фойдаланилади. Бунинг учун сиз ходим билан иш ҳақи тўлаш ҳақидаги шартномадан ташқари, Фуқаролик кодекси қоидаларидан келиб чиқиб, ходимингизга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган асбоб-ускуналар учун ҳам алоҳида ижара шартномаси ёки ундан текин фойдаланиш бўйича тегишли шартномани тузишингиз лозим бўлади.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари таркибига кириб, ушбу даромадларга белгиланган энг кам ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 176, 181-моддалари).

Солиқ кодексининг 184-моддасига асосан жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юридик шахслар, фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган республикамиз норезидентлари ҳамда чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари зиммасига юклатилади.

Мулкий даромадлар ҳам жисмоний шахсларнинг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига киради.

Солиқ кодексининг 185-моддасига мувофиқ, тўлов манбаида солиқ солиш солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқ агентлари томонидан амалга оширилади.

Солиқ агентлари солиқ тўловчининг мулкий даромадларидан ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини мазкур даромадлар ҳақиқатда тўланаётганда ушлаб қолишлари шарт.

Жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқнинг ҳисобланган суммасини солиқ тўловчидан ушлаб қолиш солиқ агенти солиқ тўловчига тўлаётган ҳар қандай пул маблағлари ҳисобидан, мазкур пул маблағлари ҳақиқатда солиқ тўловчига ёки унинг топшириғига биноан учинчи шахсларга тўланаётганда амалга оширилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши учун жавобгарлик даромад тўлаётган солиқ агентининг зиммасида бўлади. Мазкур солиқ суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти ушлаб қолинмаган суммани ҳамда у билан боғлиқ пеняни бюджетга тўлаши шарт.

Шу тариқа, ижара шартномаси тузилган ҳолда ижара ҳақи жисмоний шахснинг даромади ҳисобланиб, унга тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. Ходимингиз жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи чегирилган ҳолда ижарадан даромад олади.

Энди бошқача вазият бўлса, яъни сиз билан ходим ўртасида унга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган асбоб-ускуналардан текинга фойдаланиш шартномаси тузилган тақдирда, ходим даромад олмайди.

Солиқ кодексининг 132-моддасига кўра, текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар бошқа даромадларга киради.

Демак, сизнинг ҳолатда корхонангиз даромад олувчи ҳисобланиб, улар бошқа даромадлар таркибига киради ва корхонанинг жами даромадига қўшилади (Солиқ кодексининг 129-моддаси) ҳамда ўз навбатида фойда солиғига тортилади.

Шуни билингки, Солиқ кодексининг 135-моддасига мувофиқ мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар текинга (бепул) олинганда олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича аниқланади. У ҳужжатлар ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланиши керак.

Сиз қайд этган операциялар бухгалтерия ҳисобида 21-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га мувофиқ акс эттирилади.

Юридик шахсларнинг оператив ижара шартномаси бўйича олган асосий воситалар ҳисоби 001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар» балансдан ташқари ҳисобварағида юритилади. Бу 6-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Ижара ҳисоби»га мувофиқ амалга оширилади.

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» СМТ

эксперти Ғуломжон Тўлаганов тайёрлаган.

Прочитано: 2334 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика