Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 9 / Бизнинг маслаҳатлар

Экспорт таннархдан паст бўлса...

Бизнинг МЧЖ шаклидаги корхонамиз (ягона солиқ тўлови тўловчиси) 2014 йил январдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларини шартнома асосида экспорт қилишни бошлади. Биз ЯСТ билан бирга ихтиёрий равишда ҚҚС ҳам тўлаймиз. Шартномада ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулотни экспортга таннархидан паст нархда реализация қилиш тўғрисида келишилган.

Бизнинг ҳолда реализация қилиш нархи билан таннарх ўртасидаги фарққа ЯСТ солиниши лозимми?

Эльмира Турсунқулова,

корхона бош бухгалтери.

Тошкент вилояти.

 

– Солиқ кодексининг 355-моддасига кўра, ялпи тушум ЯСТнинг солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум киритилади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда товарларни таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда реализация қилувчи, шунингдек товарларни текинга берувчи юридик шахслар учун – товарлар таннархи ёки уларни олиш баҳоси тушунилади. Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу ­меъёр экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга бериладиган товарларга татбиқ этилмайди.

Демак, товарлар таннархидан паст баҳоларда реализация қилинганда ЯСТ солинадиган тушумга реализация қилинган маҳсулотнинг таннархи киритилади. Ушбу тартиб маҳсулотни экспортга реализация қилишга ҳам татбиқ этилади.

Шу тариқа, сизнинг ҳолатда реализация қилиш нархи билан таннарх ўртасидаги фарққа ҳам ЯСТ солиниши лозим.

Жавоблар «Soliq Kalkulyatori» СМТ

эксперти Ғуломжон Тўлаганов томонидан тайёрланди.

Прочитано: 2315 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика