Бизнинг корхонада ўтказилган аудит текшируви давомида бир масала бўйича баҳс юзага келиб қолди: корхоналарнинг соф активлари ҳисобини қайси меъёрий ҳужжатлар тартибга солади?
Аюбхон Жамолиддинов,
корхона бухгалтери.
Тошкент вилояти.
– Саволингизда корхонангиз қайси корхоналар тоифасига мансублигини кўрсатмаганлигингиз сабабли қуйидагича умумий тарзда жавоб бериш мумкин.
Корхоналар соф активлар ҳисобини юритишда 14-сон БҲМС «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» (молия вазирининг АВ томонидан 7.04.2004 йилда 1335-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) қоидаларини, ХИФлар эса Хусусийлаштирилган инвестиция фондлари соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом (ДМҚ ва МВнинг АВ томонидан 14.04.1999 йилда 703-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) қоидаларини қўллашлари мумкин.
Жавоб «Soliq Kalkulyatori»
солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан тайёрланди.